Таянч тушунча ва иборалар:
Ибтидоий давр, тош асри, тошдан ясалган меҳнат қуроллари,
типологик умумийлик ва хослик, тош асрининг даврлаштирилиши, Олдвей,
Ява, Шель, Ашель, Мустье, Селунгур, Кўлбулоқ, Қорабура, Зирабулоқ,
Ориняк, Солютре, Мадлен, Устюрт, Элатан.
Дарснинг асосий мақсади:
Ибтидоий даврнинг умумий ва хос қонуниятларини очиб бреиш,
инсоният тарихининг яхлитлигини кўрсатиб бериш.
Асосий қисм:
Ибтидоий давр тушунчаси инсоният тарихининг қарийиб 99 фоизини
ташкил этиши ҳақида илмий хулосалар мавжуд. ―Ибтидо‖ сўзи бошланиш
деган маънони ифодалаб, инсониятнинг биологик ва ижтимоий тарихидаги
дастлабки қадамларини кўзда тутади. Ибтидоий тарихнинг асосий хусусияти
шуки, курраи заминда барча антропоген минтақалар у ѐки бу тарзда ушбу
даврни бошдан кечирган. Ҳали ер шарида инсониятнинг ирқий, этник
бўлинишлари пайдо бўлмасдан аввал инсон ва табиат муносабатлари муайян
қонуниятларга бўйсунган. Инсон ҳаѐт учун курашар экан аввало табиат
билан юзма-юз келди. Инсонни ўраган табиатда эса, ашѐвий дунѐ билогик
- 77 -
органик ва ноорганик борлиқдан иборат эди. Шу сабабли, инсон табиат
унсурларидан фойдаланиш асосида у ѐки бу табиий ашѐга ўз таъсирини
ўтказган. У эса, инсоннинг жисмоний қувватини маълум маънода йиғилган
тажрибаларга асосан йўналтириш эди. Инсон ўз ҳаѐтини таъминлаш учун
дархт шоҳларига, ҳайвон шоҳлари ва суякларига ва ниҳоят тошнинг турли
ҳилларига ишлов бериш технологиясини ўзлаштира бошлади. Ленинград
эксприметал археология тажрибалари кўп йиллик йиғилган тажрибалар
асосида юқоридаги ашѐвий дунѐга инсон томонидлан сарфланадиган меҳнат
ўлчамини, куч-босим ишлатиш меъѐрини, вақт сарфлаш меъѐрини аниқлаш
имкониятига эга бўлди. Айниқса, жаҳон археологиясида кенг маълум бўлган
тош асри ―устахоналари‖ Ўзбекистонда (ижунт устахонаси) материалларига
асослниб, тажрибачилар бир яхлит хулосага келишди. Бу ҳам бўлса, тошнинг
навларига қараб ибтидоий одам ер шарининг барча нуқталарида ишлов
беришнинг деярли ѐки бир-бирига жуда яқин бўлган усулларни топишган
экан. Шу сабабли археология амалиѐтида тош асри ѐдгорликларини
типологик жиҳатдан умумлаштириб, текшириш жорий этилган. Масалан;
ашель типидаги тош қуроллар ишлов бериш техникаси номукаммал, йирик
чўқмор кўринишидаги тош қуроллар кўп, уларнинг қиррлари кескир эмас.
Шел даврида эса, дунѐ миқѐсида тошнинг қулай томонига иккиѐқлама зарб
бериш орқали учуриндилар ажратиб, ибтидоий чопқи, ―болта‖ каби асбоблар
ясаш техникаси ўзлаштирилди. Ана шу усуллар тараққиѐти босқичини
инглиз археологияси чоппер ва чоппинг типидаги тош қуроллари деб атайди.
Қизиғи шундаки, айни шу типдаги қуролларнинг дунѐ бўйича бир ҳиллиги
кузатилади. Масалан, Хиндихитой ярим оролидаги қуйи полеолитга оид
ѐдгорлик До мажмуи, Ҳиндистондаги Соан маданияти қуйи палеолит
комплекси, Ўзбекистонда Селунгур, Олдвей мажмуининг сўнги босқичлари,
Францияда шел, ашеь, Ўзбекистонда Кўлбулоқнинг қуйи қатламлари, шу
каби қурол типларининг умумий манзарасини беради. Келтирилган мисоллар
ибтидоий давр тараққиѐтининг инсоният тажрибалари бир йўналишда
эканлигини кўрсатади. Лекин, тош асрининг мустье давридан бошлаб, локал
- 78 -
хусусиятлар кўзга ташлана бошлайди. Кўп ҳолларда бу каби фарқлилик
маълум инсон жамоасининг яшаш муҳити, унинг атрофини ўраган ашѐвий
дунѐнинг хусусиятлари билан ҳам боғлиқ бўлади. Масалан: Францияда
мустье, Ўзбекистонда Тешиктош, Тожикистонда Қорабура ва бошқа
минтақалардаги шу даврга хос ѐдгорлилар берган материаллар тош асрининг
қуйи босқичларидаги бир ҳилликдан анча йироқ. Мустье тош қуроллари ҳар
томонлама ишлов асосида бифас шаклларга эга ва қирраларининг кескичлик
коэфиценти турлича. Масалан, зич таркибли тош қуроллардан қумоқ
таркибли тош қуроллар фарқ қилади. Зич таркибли тошлардан ажратилган
учуриндилар конфигурацияси аниқ мақсадлар билан ишлов берилганлигини
кўрсатади. Тош ўзакдан ажратилган парраклар энди ташландиқ эмас. Улар
қирғич, кескич сингари функцияларни бажаради. Юқори палеолит даврида
тошга ишлов беришнинг турли локал хусусиятлари пайдо бўлади. Хусусан
энди, майда тош қуроллари ясаш, асос материални сиқма усуслда қотириб
боғлаш орқали майда нозик учуриндилар ажратиш, кескич тиғларни нозик
даражада ўткирлигини таъминлаш, найза учига боғланадиган тош санчқилар,
пичоқсимон шаклда ишлов берилган тошлар ва ниҳоят тошга сайқал бериш
усусллари юзага келди. Бу даврда тош қуроларининг локал хусусиятлари
янада ортди. Функционал жиҳатдан бир турдаги ишни бажаришга
мўлжалланган тош қуроллари шаклан бир хил эмас. Маънавий дунѐ
хизматига қаратилган тош буюмлар, суякдан ясалга ажойиб топилмалар
(тумор, тақинчоқ, эътиқод буюмлари, инонч ва ирим билан боғлиқ
тақинчоқлар). Демак юқори палеолит даври инсоният такомилининг ўзига
хос инқилобий босқичига айланди. Қуйи тош асрига хос бўлган
антропологик тип умумийликлари йўқолиб кетди. Бу давр кроманьон
типидпги одамлар даври эди, инсоният қиѐфасининг индивидуаллашуви
бошланди. Шунга мос тарзда ѐдгорлилкр мажмуаларининг локол типлари
янада бойиди. Ибтидоий давр тарихини ўрганишда ана шу каби
қонуниятларни билиш, тараққиѐт моҳиятини тўғри идрок этишни
таъминлайди. Мезолит даври инсониятнинг ҳудудий-ирқий бўлиниш даври
- 79 -
ҳисобланади. Дунѐнинг турли минтақаларида яшаган қадимги одомзот
аждодлари локол маданият ўчоқларини ярата бошлайди. Аммо, тарихан ўз
даврига хос ҳудудий чекланганлик, бир томондан табиий муҳит сабабли,
иккинчи томондан, ибтидоий жамоаларнинг ижтимоий уюшув жараѐни
туфайли, ҳудудий бирликларга муносабат ва ижтимоий ўзлик, жамоа
бирлиги сингари ҳолатлар юзага келди, натижада моддий маданият
қиѐфасида ҳам турмуш заруриятларини таъминловчи, барча моддий ишлаб-
чиқариш асбоблари ва ашѐлари қиѐфасида ҳар хиллий пайдо бўлди.
Одомзотнинг қўли билан ясалган барча моддий ашѐлар вазифаларига кўра,
кўп турни ташкил этмайди. Масалан, ибтидоий ерга ишлов бериш асбоблари,
кесиш, қирқиш, йўниш, қириш, янчиш, санчиш, илиш ва шу каби меҳнат
турларин бажаришга мўлжалланган асбоблар хиллари ҳам шу даражада
чекланган. Аммо, жойлардаги моддий маданият қиѐфаларини солиштирганда
бу тафавутлар баъзан локол хусусиятлар йиғиндисининг турмуш маданияти
даражаси жиҳатдан турлича баҳолаш имкониятини беради. Жумладан,
Жойтун маданияти неолит мажмуининг қиѐфасини, унга нисбатан соддароқ
бўлган Калтаминор маданияти билан солиштириб бўлмайди. Ёки Хисор
неолити (ўзида палеолит даврига хос хусусиятларни кўпроқ сақлаган) билан
Устюрт неолитини қиѐс қилиш кифоя. Жойтун ва Устюрт неолитида
микролит, сайқаллаб пардоз берилган силлиқ тош қуроллар етакчи бўлгани
ҳолда, Хисор маданияти тош қуроллари ишланиш усулига кўра ўта қўпол,
йирик учриндили. Уларнинг материали кўпроқ қумоқ тошлардан.
Ибтидоий даврнинг сўнгги босқичларида локал маданият хусусиятлари
анада яққол кўринади. Энеолит ва бронза даврлари лалми ва суғорма
деҳқончилик маданиятининг турли минтақаларда табиий шароит омилига
кўра турли қиѐфаларга кириши қонуният ҳосиласи эди. Қадимги Миср ва
Месопотамия, Олд Осиѐ ва Кичик Осиѐ неолити, энеолити кабиларни Ўрта
Осиѐ неолити билан айнан бир даражага қўйиб бўлмайди. Бронза даврида
Марказий Осиѐ суғорма деҳқончилик маданияти юқоридаги минтақалардан
фарқли равишда жамоачилик кучига таянган ҳолда катта қўриқ ҳудудларни
- 80 -
каналлар воситасида ўзлаштириш, сизот сувли ерларни қуритиш ва
деҳқончиликка мослаш йўлидан борди. Миср ва Месопотамиялар учун қул
меҳнати етакчи ўринда бўлса, Марказий Осиѐда эркин жамоачининг уюшган
меҳнати етакчи ижтимоий кучга айланди. Ўз навбатида булар моддий
маданиятнинг локаллашувига асос бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |