Унинг зиммасига юкланган мажбуриятлар жумласига:
шаҳарда, хизмат ўталадиган ва тезкор бошлиқдан (юқори поғонага мансуб командирдан) олинган вазифалар бажариладиган ҳудудда юзага келган вазиятни идрок этиб бориш;
олинган вазифалар бажариладиган ҳудуд томон йўл олган шахсий таркиб хавфсизлигини таъминлаш;
нарядлар таркиби томонидан ўталаётган хизмат сифатини текшириб бориш;
ҳарбий қисм бўйича навбатчи (тезкор навбатчи) ва тезкор бошлиқ билан ўрнатилган алоқани сақлаб бориб, улар билан хизмат ўталаётган ҳудудда қарор топган вазиятга оид ахборот алмашиниб бориш;
зарурат туғилганида, тезкор бошлиқ томонидан қабул қилинган қарорга биноан куч
ва воситалар манёврини амалга ошириш;
бўлинма командирларидан билдирувлар қабул қилиш; бўлинмалар ўтаган хизмат якунига етгач, шахсий таркиб сони, қурол-яроғ, ўқ-дори, бошқа турдаги воситалар мавжудлигини текшириб, ўталган хизмат натижаларига якун ясаш;
ўталган хизмат натижалари ҳақида ҳудудий бошқарув органи раҳбарига белгиланган тартибда билдирув бериш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |