Мавзу №1: шаҳар ҳудудларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш тартиби ва йўналишлари



Download 59,71 Kb.
bet6/8
Sana12.04.2022
Hajmi59,71 Kb.
#545968
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
маъруза матни

Патруль турлари:
пиёда патруль – бу аниқ белгиланган (тайинланган) йўналишда ҳаракатланиб жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарларни (шу жумладан гуруҳ таркибидаги ҳуқуқбузарлирни) аниқлаш бўйича вазифани бажарувчи, икки-уч ҳарбий хизматчидан (патруль каттаси ва патруллар) иборат бўлган ҳаракатланувчи наряд;
жамоат тартибини сақлаш пости – хизмат ўтаётган ҳудудда фуқаролар оммавий тўпланадиган ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда иштирок этувчилар ва ташриф буюрувчиларни текшириш ва кўрикдан ўтказиш ва ҳуқуқбузарликларни ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг ҳаракатларини кузатиш ҳамда жойни ёки жойнинг ҳудудини текшириш усули билан хизмат ўтаётган, ҳарбий хизматчилар ва ходимлардан иборат бўлган наряд тури саналади;
йўл-патрул хизмати пости – хизмат ўтаётган ҳудудда йўл ҳаракатини тартибга солиш, атотранспортларни, йўловчи ва юкларни ҳамда жойни ёки жойнинг ҳудудини текшириш усули билан хизмат ўтаётган, ҳарбий хизматчилар ва ходимлардан иборат бўлган наряд тури саналади;
автопатруль хизмати – қонунбузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этиб, тўхтатиш мақсадида қўйилган вазифалар тайинланган йўналиш бўйлаб енгил автомобиль транспортида, соатига 30 километрдан ошмаган тезликда ҳаракатланган тарзда бажариладиган, хизмат давомида жадвалга мувофиқ белгиланган жойларда 20-30 дақиқага тўхтаб бориладиган хизмат тури. Автомобилнинг ҳаракат тезлиги фақат ҳодиса жойи томон йўл олгандагина, оширилишига йўл қўйилади. Йўл юриш давомида автомобиль транспортидаги ҳар бир ҳарбий хизматчига кузатув сектори, ҳайдовчига эса ҳаракат йўналиши тайинланади.
Одатда автопатрул тўхташи учун бир нечта нуқталар (ҳудудлар) тайинланади, шу билан бирга нуқталар ҳаракатланиш йўналишида содир бўлган ҳодиса ва жиноятлар жойига тезкорлик билан етиб келишини инобатга олган ҳолда танланади.
Патруллик йўналишининг масофаси ва унинг вазифаларни бажариш учун чегараси аниқ ҳудуднинг жойи ва тезкор вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланиши керак, шунингдек, у нарядларнинг жавобгарлик ҳудудининг ҳар қандай нуқтасидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга максимал тезликда, яъни 5-7 дақиқа ичида етиб келишларини таъминлаб:
пиёда патруль учун – 1,5 километргача;
автопатруль учун – 8 километргача тайинланиши мумкин.
Қўриқланадиган шахслар ҳаракатланиш йўналишларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни огоҳлантириш ва олдини олиш бўйича хизмат ўташ вақтида патрулларнинг ҳаракатлари, ҳаракатланиш воситаларидан қатъий назар Президент давлат хавфсизлиги хизмати билан келишилади. Бундай ҳолларда Президент Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан қўриқланадиган шахслар ташриф буюрадиган ёки ҳаракатланадиган ҳудудларни ўз ичига оладиган патруллик хизмат ўташ йўналишлари белгилаб берилади.
Патруллар (патруллик гуруҳлар) хизматини белгиланган йўналишда яширинча, ўз ҳаракатларини намойиш қилмасдан, бир вақтнинг ўзида атрофдаги ҳудудни кўздан кечириш ва кузатиш орқали ҳуқуқбузарлар ва қўриқланадиган объектга рухсатсиз (келишилмаган ҳолда) киришга уринаётган шахслар фаолиятини олдини олиб ҳаракатланишлари лозим.
Вазифаларни бажаришнинг асосий шакллари – бу жамоат жойлари, оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, блокпостлар, тўсиқ ва йўл-патрул хизмати стационар постларида вазифаларни бажариш, махсус, объектга оид ва тезкор режаларда кўзда тутилган тадбирларни ўтказишдир.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органлари ходимлари билан патрул ва постлар таркибида биргаликда хизмат ўташ усулида вазифаларни бажаришга жалб этилади.
Ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг патруллар ва постлар таркибида биргаликда хизмат ўташи ички ишлар органлари раҳбарлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг командирлари томонидан ташкиллаштирилади.
Хизмат ўташ учун ажратиладиган ҳарбий хизматчилар сони, ҳамкорликда хизмат олиб бориш учун патруллик йўналишлар ва постлар тури, сони, дислокацияси шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктларида юзага келган тезкор (криминоген) вазият ҳамда ўтказиладиган оммавий тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ҳар ойда ишлаб чиқиладиган куч ва воситаларни ҳамкорликда қўллаш режасида белгиланади.
Патрул-пост хизматига жалб қилинадиган куч ва воситалар тақсимотини амалга оширишда бўлинма командирлари томонидан асосий эътибор бўйсунувчи бўлинмаларнинг бошқа жанговар-хизмат вазифаларини бажариш учун жанговар шайлигининг пасайиб кетмаслигига қаратилади.
Ҳар ойда ишлаб чиқиладиган куч ва воситаларни ҳамкорликда қўллаш режаси ҳарбий қисм штаби томонидан тақдим этилган талабномалар асосида ишлаб чиқилади ва ҳарбий қисмлар командирлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Режаларда, ихтиёрига наряд таркиби юборилаётган ички ишлар органлари, хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг сони, нарядларнинг тури, уларнинг қурол-аслаҳаси, хизмат ўташ вақти ва жойи акс эттирилади.
Куч ва воситаларни биргаликда хизматга жалб этиш режасига асосан, патрулларнинг бир ойда хизматини ташкиллаштириш ва хизмат ўташи учун қарор (буйруқ) ишлаб чиқилади.
Қарорда куч ва воситалар ҳисоби, сменалар ва хизмат жойи бўйича бўлиб чиқилганлиги, тайинланган нарядларнинг меъёри (сони), пост ва йўналишларнинг рўйҳати, нарядлараро ҳамкорлик ва алоқа, қурол-аслаҳа ҳамда анжом ва воситалари, ҳарбий қисм бўйича навбатчи (қўшин наряди бўйича навбатчи) билан алоқани ташкиллаштириш ва сақлаш тартиби ва натижалар бўйича маърузалар, патрулларнинг овқатланишини ташкиллаштириш жойи ва вақти акс эттирилади.
Асосий ва қўшимча кучлар нарядларининг патруллик йўналишлари кесишмаслиги ва бир-бирини такрорламаслигини инобатга олиниши керак. Патруллик нарядларининг қўриқланадиган объектлардан келиб тушган “тревога” сигналларига ўз вақтида эътибор қаратишлари учун, вазият шароитларини ҳисобга олган ҳолда хизмат ўташ вақтида наряд куч ва воситалари ўртасида ҳамкорлик ташкиллаштирилади.
Нарядлар тайинланадиган бўлинмаларда жамоат жойларида ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича нарядларни жой-жойига қўйиш қайдномалари ишлаб чиқилади ва унда патрулик пост ва йўналишлар, шахсий таркибни йўналишларга тақсимлаш, автотранспорт воситалари, қурол-аслаҳа ва экипировка тасдиқланади.
Режада кўзда тутилмаган оммавий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш зарурати юзага келганда, ҳарбий қисм командири томонидан ички ишлар органи раҳбари билан ҳамкорликда куч ва воситаларни қайта тақсимлашни ҳисобга олган ҳолда, шаҳар (аҳоли яшаш пункти)даги патруллик йўналишларида ҳарбий хизматчиларни патруллик хизматига жалб қилиш тартибига ўзгартиришлар киритилади.
Патрул нарядларининг таркиби хизмат ўташ ҳудудининг ўзига хос томонлари ва юзага келган тезкор вазиятдан келиб чиқиб белгиланади.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича патрул ва постларга жанговар-хизмат вазифаларни бажариш учун етарли бўлган ахлоқий-психологик фазилатлар, билим ва кўникмаларга эга сержант ва оддий аскарлар таркибидаги шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар тайинланади.
Нарядлар таркибида ҳарбий хизматчилар томонидан хизматни ўташ даври сменали ва ярим кунлик этиб 8-12 соат белгиланади ва 12 ва 24 соатдан ошмаган ҳолда икки ва уч сменали хизмат ўташ даври билан суткалик этиб белгиланади.
Патруллик наряд мавсум бўйича ҳарбий кийим кийган бўлиши, тартибли ташқи кўриниш ва соз анжомларга эга бўлиши керак. Ўзларида: хизмат гувохномаси; хизмат дафтари; патруллик қилиш йўналиши варағи; табель ўқотар қурол (заруратга кўра) иккита тўлдирилган ўқдон; резина таёғи; радиостанция; ҳаракатни чеклаш воситалари, қўл фонари бўлиши керак.
Патруллик хизматини олиб боришда куч ва воситаларни кучайтириш Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарув органи томонидан олдиндан ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарув органлари ва бўлинмалари билан келишилган куч ва воситаларни кучайтириш режалари асосида амалга оширилади, унда мақсад ва вазифалар; жанговар шайликнинг даражаси ва куч ва воситалари кучайтириш тартиби (жанговар шайликнинг юқори даражаларини киритиш, фавқулодда ҳолат юзага келиши, ҳудудий мудофаада иштирок этиш); патруллик хизматини олиб боришда куч ва воситаларни кучайтиришга асос бўладиган вазият ва шароит, кучайтириш учун жалб этиладиган куч ва воситалар ва уларнинг етиб келиш тартиби; кучайтириш учун куч ва воситаларни ажратадиган бўлинмалар; кучайтирувчи гуруҳларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, куч ва воситалар, қурол ва бошқа воситаларни қўллаш тартиби.
Кучайтирилган тарзда ва алоҳида ҳолат эълон қилинганда (жанговар шайликнинг юқори даражаларини киритилганда, фавқулодда ҳолат юз берганда) хизмат ўташ вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда патруллик йўналишларига сони кўпайтирилган патруллар (патруллик гуруҳлари)ни юбориш, патруллик йўналишларни кўпайтириш, бунда асосий эътиборни жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар (ахлоқий-психологик вазияти оғир бўлган ҳудуд, аҳоли яшаш пункти, шаҳар ва бошқалар)га қаратган ҳолда ва жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашни кучайтиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни ўтказиш орқали ташкиллаштирилади. Шу билан бирга, бўлинмаларнинг доимий жойлашув жойларидаги захира кучлари 50% дан кам бўлмаслиги лозим.
Вазият кескинлашган ҳудудда куч ва воситаларни ўз вақтида ва ташкилий тарзда жамлаш учун патруллик нарядлар манёври (белгиланган йўналишларни ўзгартириш) қўлланилади.
Тезкор вазиятга кўра манёвр алмаштириш, навбатчи сутка ёки узоқ муддатга амалга оширилиши мумкин. Патруллик нарядлар қайта тақсимланиши пост қайдномасида акс эттирилади.
Миллий гвардия бўлинмаларидан жамоат тартибини сақлаш бўйича вазифаларни бажаришга жалб этилган шахсий таркибни ички ишлар органлари жойлашган жойларига олиб бориш ва олиб келиш ҳарбий қисмлар томонидан амалга оширилади.
Патрул-пост хизмати нарядига тайинланган ҳарбий хизматчилар ички ишлар органига етиб келгандан сўнг, ҳарбий қисм командири томонидан наряд хизматини ташкиллаштиришга масъул этиб тайинланган шахс уларни ички ишлар органи раҳбари ихтиёрига топширади.
Ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс шахсий таркибга вазият бўйича маълумот беради, нарядлар вазифаларига аниқлик киритади, жамоат тартибини сақлаш постлари ва йўналишларини, ички ишлар органлари нарядларининг вазифалари ва хизмат ўташ жойлари, улар ҳамда профилактика инспекторлари, тезкор навбатчилик қисми, бошқа ички ишлар органлари хизмат ва бўлинмалари билан алоқага чиқиш ва ҳамкорлик қилиш тартибини етказади.
Хизмат ўташга киришаётган патруллар қуйидагиларни билишга мажбурдир:
тезкор вазиятни ва йўналишнинг (постнинг)ўзига хос томонларини;
қўшни патрулларнинг, ички ишлар органлари нарядларини хизмат ўташ жойини, кўчаларни, аҳоли яшаш даҳаларини, паркларни ва бошқа объектларнинг жойлашувини;
одамлар кўп йиғиладиган жойлар, муассасалар, ташкилотлар, ишлаб чиқариш жойлари, савдо объектларининг ишлаш вақтини.
Қўшни нарядлар ва ички ишлар органининг бошқа ходимлари билан ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ҳарбий хизматчилар кўчма алоқа восита (радиостанция)ларидан фойдаланадилар.
Йўналишлар (постлар)даги хизматни ўташга жалб қилинган нарядлар хизмат йўналишлари, йўналиш (пост)лар чегаралари, хизмат ўташ даври ва вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарияти томонидан тасдиқланган “ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, давлат муассасалари ва иқтисодиёт тармоқлари объектларини қўриқлаш бўйича патрул-пост нарядлари куч ва воситаларини тақсимлаш ягона жойлашуви” асосида белгиланади.
Нарядлар хизмат ўташ вақтида асосий эътиборни қуйидагиларга қаратади:
моддий бойликларни сақлаш ёки айланмаси объектлари ҳудудида (банклар
ва уларнинг филиаллари, дўконлар, омборлар, базалар ва ҳ.к.з.) тез-тез пайдо бўлувчи, биноларга, қўриқлаш ташкилотига ва иш режимига қизиқувчи фуқароларга;
хиёбонлар, майдонлар, уйлар ховлилари ва бошқа жойларда йиғиладиган фуқароларга, бунда зиддиятли вазиятни юзага келтирадиган асослантирилмаган ҳаракатларга йўл қўймасликка;
фуқаролар оммавий тўпланиши мумкин бўлган жойларга туташ бўлган автойўллар
ва кўчалар бўйлаб ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларига;
гумон уйғотувчи овозлар ва ҳидларга, олов ва тутун пайдо бўлган ҳудудларга.
Ҳарбий хизматчилар хизмат ўташ даврида наряд каттасига (қўшин наряди бўйича навбатчига) бўйсунади, унинг бевосита раҳбарлиги остида ўз хизмат мажбуриятларини патрул-пост хизматини ўташ ҳудудида жойлашган ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда бажаради.
Наряд каттаси томонидан шахсий кўрик, буюм ва транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиши вақтида ҳарбий хизматчилар фуқаролар ҳаракатларини кузатиш ва улар томонидан тўсатдан ҳужум уюштириш хавфи олдини олишга имкон берадиган масофада жойни эгаллайди.
Патруллар кўчалар ва бошқа жамоат жойларида кундалик тартибда патруллик хизматини олиб боришларида бошқа наряд турларига нисбатан кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлар билан мулоқотга киришади. Шунинг учун, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳақида хабар келиб тушганда, улар содир этилган жойга яқин бўлган патруллик нарядлари йўналтирилади. Бундай ҳолларда патруллик нарядлар жиноий кўринишлар ва ҳуқуқбузарликларни қатъият билан олдини олишлари, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишлари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашувчи тезкор ходимларига ёрдам кўрсатишлари керак.
Фуқароларга мурожаат қилишда патруллар фуқаро билан саломлашиши, ўзларини таништириши (лавозими, унвони ва фамилиясини айтишлари), мурожаатининг сабаби
ва мақсадини қисқа, танбеҳ ва талабларини аниқ ва равон баён этишлари керак.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаролар билан мулоқотда ҳарбий хизматчилар хушмуомалали ва мулохазали бўлишлари лозим уларга “Сиз” деб мурожаат қилиши, хотиржамлик ва сабрлиликни намоён этиши, қўполликка йўл қўймаслиги, ўзини назорат қилиб, қўполликка қўполлик билан жавоб бермаслиги, ўзининг ҳаракатларида хаввоий ҳиссиётларга берилмаслиги керак. Шунингдек, ҳолиссизлик ва ғаразлиликка ундовчи вазиятга йўл қўймаслик керак.
Ҳуқуқбузарлик содир этган ва берилган танбеҳларни нотўғри қабул қилаётган шахслар билан мулоқот қилганда уларга ўзларини мувозанатга келтиришларига вақт бериш керак. Мулоқот вақтидаги “Зиддият хавфи мавжуд” ҳолларда патрул нарядлари ҳуқуқбузарларга “босим” ўтказмаслиги ва уларни чорасиз ахволга солмасликлари лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фуқароларга мурожаат қилишда овозни кўтармасдан, аммо ундан талаб этиладиганларни аниқ ва тушунарли тарзда ифода этиш керак. Ҳуқуқбузарлик содир этганларга танбеҳларни, агар улар фарзандлари билан бирга бўлса, фарзандари эшитмайдиган тарзда бериш керак. Ўспиринларга катталарга бўлгандек, хушмуомалалик билан мурожаат қилиш керак. Ҳуқуқбузарга ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тушунтиришига имкон бериш, унинг ўзини нотўғри тутишини тушунтириш, бунда тегишли қонун ва ҳуқуқий актларга урғу бериш керак бўлади, ҳар қандай ҳолатларда патрулларнинг ҳаракатлари содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс тавсифига боғлиқ бўлади.
Патрулларнинг ҳуқуқбузарлар билан муваффақиятли мулоқотининг муҳим элементи бу тўғри мурожаат қилишни билишдир. Хатолик, бепарволик билан ҳаракатланиш ва баён этишлардан ҳоли бўлиш керак. Ҳаракатларни вазминлик, мулойимлик ва аниқ кетма-кетликда амалга ошириш керак. Хулқлари қатъиятли ва аниқ бўлиши, аммо дағал ёки инсоний қадр-қийматни камситувчи бўлмаслиги керак.
Ҳужжатларни текшириш тартиби:
агар ҳужжатни ичига пул ёки қимматли қоғозлар солинган бўлса, ҳужжатнинг эгасига уларни ўз қўли билан олишни таклиф этиш;
ҳужжатларни текшириш жараёнида ҳужжатлар билан батартиб муомалада бўлиш, ҳужжатларда қандайдир белгилар қўймаслик;
текширалаётган фуқарони кузатиш имконини яратиш (унинг қўллари, ҳаракатлари, юзининг ҳолати ва бошқалар);
ҳужжатларни текширишда, фуқарога нисбатан қуроли (тўппонча солинган кабура) бўлмаган томони билан бурилиб туриш зарур. Иккинчи патрул ҳужжатларни текшириш жараёнида текширилаётган фуқародан 1-2 метр узоқликда туриши ва текширилаётган фуқаро ва атрофдаги вазиятни кузатиб туриши зарур.
Ҳарбий хизматчилар хизмат ўташ жараёнида қуйидагиларга мажбурдирлар:
наряд таркибидаги функционал мажбуриятлари ва вазифаларини билиши, уларни бажариш тартиби, белгиланган вақтда алоқа воситалари орқали хизмат ўташ натижалари ҳақида билдирув беришга;
патруллик жадвали ва йўналишига амал қилиш, тегишли жой ва объектдаги фуқаролар ва юзага келаётган тезкор вазиятни кузатишга;
ходимларга оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида ва жамоат жойларида иштирок этувчи ва ташриф буюрувчиларни шахсий кўрикдан ўтказиш, буюмларини ва транспорт воситаларини текширишда ёрдам кўрсатишда, пиротехник воситалар, алкогол ичимликлар, чекиш воситалари, тез ёнувчан, ўткир тиғли ва бошқа тадбирда фойдаланилиши чекланган буюмларни олиб қўйишга;
жамиятга қарши хатти-ҳаракатларни намоён этаётган шахсларга танбех бериш, жамоат тартибини бузишга, безорилик, оммавий тадбирлар объектининг қўриқланадиган периметри чизиғидан ноқонуний кириш ва бошқа жамият учун хавфли ҳаракатларни содир этишга уринишларнинг олдини олиш, ички ишлар органлари ходимларига ҳуқуқбузарларни таъқиб қилиш ва қўлга олишда ёрдам кўрсатишга;
хизмат ўташ жойида қаровсиз қолдирилган буюм, автомобиллар ёки шубхали объектлар аниқланганда дархол наряд каттасига билдирув бериш, уларга бегона шахсларнинг киришига йўл қўймаслик чораларини кўриш ва наряд каттаси томонидан қарор қабул қилинмагунга қадар кузатувни амалга оширишга;
хизматни сергак ўташга, чалғимасдан, киийм кийиш, қурол ва экипировка воситаларини олиб юришнинг белгиланган қоидаларига амал қилиш, фуқароларга фақат хизмат юзасидан мурожаат қилиш, мулоқот вақтида одоб қоидаларига амал қилишга;
қонунийлик, низомлар ва хизмат интизоми талаблари бузилишга йўл қўймаслик, табель қуроли, махсус воситалар, жисмоний кучни белгиланган тартибда қўллаш
ва фойдаланишга.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўз мажбуриятларини бажариш ва нарядлар таркибида хизмат ўташ вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
фуқаролардан жамоат тартибига риоя этишларини ва ғайриижтимоий ҳаракатларни тўхтатишларини талаб қилиш. Талаблар бажарилмаганда жамиятга қарши ҳаракатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарларни қўлга олиш чораларини кўриш;
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятни олдини олиш ва гумонланувчи шахсларни “иссиқ изларидан” қўлга олиш мақсадида вақтинча йўналишни тарк этиш, ички ишлар органлари томонидан давлат ва хусусий объектларда, фуқароларнинг яшаш жойларида эгаларининг розилиги билан ҳуқуқбузарларни қидириш ва қўлга олиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш;
хизмат зарурати юзага келганда автотранспорт, телефон алоқаси, буюмлардан уларнинг эгалари рухсати билан фойдаланиш.
Наряд йўналишдаги (постдаги) хизматни белгиланган вақт мобайнида бошқа жойга кетмасдан ўташга мажбурдир. У йўналиш (пост)ни қуйидаги ҳолларда тарк этиши мумкин:
ички ишлар органи бошлиғи кўрсатмасига биноан;
тартибни тиклаш, жиноятни огоҳлантириш ёки олдини олиш, фуқароларни ҳамладан ҳимоя қилиш, яширинган жиноятчилар (ҳуқуқбузарлар)ни таъқиб қилиш ва қўлга олинганларни ички ишлар органларига олиб бориш зарурати юзага келганда;
ёнғинни бартараф этиш учун чоралар кўриш, ҳодиса, жиноят, табиий офат, бахтсиз ҳодиса вақтида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ёки кўчалар ва бошқа жойларда ночор аҳволда қолганларни яқиндаги тиббий муассасаларга олиб бориш учун;
қўшни нарядлар ва ҳуқуқни мухофаза қилучи органлар тезкор ходимларига кўмаклашиш учун;
ҳодиса жойини қўриқлаш учун;
шошилинч тиббий ёрдам олиш учун.
Йўналиш (пост)ни тарк этганлиги ҳақида наряд, телефон ёки бошқа воситалар орқали ички ишлар органи навбатчилик қисмига ва ҳарбий қисм бўйича навбатчига ахборот беради.
Жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматни олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга қуйидагилар тақиқланади:
ўз қуроли ва махсус воситаларини ўзи бўйсунадиган шахслардан ташқари бирон кимга бериш ёки тақдим этиш;
наряд таркибидан чиқиш, хизматга боғлиқ бўлмаган масалаларни ечиш учун патрул жадвали ва йўналишидан бўйин товлаш;
бегона шахслар билан қўл бериб саломлашиш ва хизматга дахли бўлмаган сўзлашувни олиб бориш;
бегона шахслардан бирон-бир нарсани олиш ёки бериш;
хизмат заруратисиз ва наряд каттасининг рухсатисиз ташкилот, муассаса
ва фуқаролар хонадонларига кириш;
ҳуқуқбузарлик содир этганликлари ёки шахсига аниқлик киритилиши зарурати бўлгани учун ушлаб турилганлар нарядлар томонидан ички ишлар органларининг туман (шаҳар) бўлимлари, таянч пунктларига олиб борилади.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари патрул-пост хизматини ўташ вақтларида ўзларига бириктирилган ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш, қонунчиликда
ва мазкур Низомнинг 37 ва 47 бандлари (Ўзбекистн Республикаси Миллий гвардияси тўғрисидаги қонуннинг 30 ва 31 моддалари)да кўзда тутилган тартибда ўқотар қурол
ва махсус воситаларни хизмат хайвонлари, жисмоний кучни қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.

Download 59,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish