Мавзу: 1 Металл конструкцияларини лойиҳалаш асослари ҳақида умумий тушунча. Мақсади ва вазифалари



Download 40 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi40 Kb.
#78008
  1   2
Bog'liq
Мавзу 1


Мавзу: 1 Металл конструкцияларини лойиҳалаш асослари ҳақида умумий тушунча. Мақсади ва вазифалари.
Конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифаси
Металл конструкциялари лойиҳалаш деб, уларнинг статик (ёки динамик) кучларга, элементнинг кесим юзасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тушунилади.
Умуман қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш икки босқичдан иборат:
1. Элементлардаги кучланишни аниқлаш ва бу кучланиш асосида кесим юзасини топиш;
2. Конструкцияни эгилишини меъёридан ошмаслигини текшириш.
Лойиҳаланган конструкцияларнинг самарадорлиги уларнинг техник - иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда ишлаш жараёнида мавжуд фойдаланиш талабларига мослиги даражасига қараб баҳоланади.
Бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп қўлланилади. Бетон нархи бошқа материалларга нисбатан анча арзон. Зеро унинг механиқ хусусияти пўлатникига қараганда анча фарқ қилади. Бундай ҳолатда бетонга тенг келадиган материал йўқ. Унинг таркибига ҳамма ерда мавжуд бўлган материаллар киради. Яна бир маъқул бўлган томони шундан иборатки, бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради. Бу хусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга чидамли эканлигини кўрсатади. Бетоннинг архитектура ва конструктив имкониятлари хақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ҳисоблашнинг асосий мақсади, темирбетон конструкциялари юк остида ишлаганда уларни энг тежамли ўлчамларини танлаш ва шу билан бирга хавфсизлик, ишончлилик ва узоққачидамлилик талабларига жавоб беришига эришишдир.
Ҳисоблашнинг асосий вазифасига ташқи юк таъсиридан конструкция элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган кесим юзалар,арматуралар миқдорини ҳамда конструкция ишчи чизмаларини тайёрлашдаги зарур маълумотларни аниқлаш киради. Конструкцияни ҳисоблаш қурилиш меъёрлари талаблари асосида амалга оширилади. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари - ҚМҚ қурилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради. Элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошига ва бикирлигини ҳисобга оладиган кесим юзаси ҳисобий кесим юзаси дейилади. Конструкция деб, элемент қисмларини бирлаштириш тушунилади. Конструкциялаш эса, биноларни конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини жойлашни самарали схемасини белгилаш, опалобка ва арматура конструкция узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, меъёр талабларни ҳисобга олган холда бино ва иноотни қуриш ва ишлатиш жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикирлигини таъминлайдиган ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак.
1.2 Қурилиш конструкцияларига қўйиладиган талаблар
Қурилиш конструкциялари уларга қўйиладиган функционал, техник, иктисодий, эстетик ва бошқа талабларни ҳисобга олган холда лойихаланади.
Функционал талабларга кўра хар бир конструкция қандай мақсадга мўлжалланган бўлса, шунга мос бўлиши ҳамда бино ёки иншоотда бажарилаётган технологик жараёнларнинг қулай ва хавфсиз бўлишини таъминлаши лозим.
Техник талаблар конструкциянинг зарур мустаҳкамлиги, бикирлиги ва узоқка чидашини таъминлашга каратилади.
Қурилиш конструкцияларига қўйиладиган муҳим талабларга тайёрлаш ва ишлатишдаги тежамлилиги, индустриаллиги ва технологиябоплиги киради.
Заводларда тайёрланган элементлардан иборат йиғма конструкциялар бу талабларни тўлиқ каноатлантиради.
Иқтисодий талаблар конструкция материали, унинг типи (масалан, фермалар ёки тўсинлар) ва асосий ўлчамлари (масалан, тўсин баландлиги) ни танлашга катта таъсир кўрсатади.
Конструктив ечимлар, конструкцияларни муайян шарт-шароитларда ишлатишнинг техник-иктисодий жихатдан мақсадга мувофиқлигига асосланган холда, материал ва энергия сарфини, шунингдек, сермехнатлигини ҳамда қурилиш объектининг нархини максимал даражада камайтиришни ҳисобга олган холда танланган бўлиши керак. Бунга қуйидагиларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин:самарали қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланиш;

  • конструкцияларнинг массасини камайтириш;

  • материалларнинг физик-механиқ хусусиятларидан тўлиқ фойдаланиш;

  • махаллий қурилиш материалларини ишлатиш;

  • асосий қурилиш материалларини тежамкорлик билан сарф қилишга оид тегишли талабларга риоя қилиш.

Лойиҳалашда ечимларнинг бир неча вариантлари тузилиб, уларда конструкцияларни тайёрлаш ва куришдаги материаллар, энергия, мехнат сарфи, қурилиш нархи ва муддатларига оид кўрсаткичлар аниқланади; конструкциянинг меъморий куркамлиги ҳам эътиборга олинади. Вариантларни таққослаш орқали энг мақбул ечим танлаб олинади.

Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish