67
бажарилиши мақсадга мувофиқдир) ва уни шу синф ўқувчиларига муносиблигини ёки
мураккаблигини аниқлайди. Керак бўлса ўзгартириш киритади.
Шулар қаторида ўқитувчи дарс жараёнида болалар фаоллигини ошириш йўлларини
белгилаб олиши лозим (қайси усул ёки методни қўллаш маъқул ва
улар конспектнинг
ташкилий-методик кўрсатма графасига ёзилади. Булардан ташқари дарсга тайёрланишда
ўқувчиларни эҳтиёт қилиш ҳақида ҳам ўйлаш керак. Бунинг учун ўқитувчи йиқилиш,
шикастланиш ва тўқнашишнинг олдини олувчи тадбирларни назарда тутиши зарур (жиҳоз
ва инвентарларни тегишлича жойлаштириш, гимнастика гиламларида, тўшаклардан
фойдаланиш, машқларни бажаришда ўқувчилар шерикларига ёрдам бериши ва бошқалар)
ва улар ҳам конспектнинг ташкилий-методик кўрсатма графигига ёзилади.
Маълумки, мусиқа жўрлигида жисмоний тарбия дарслари жуда муваффақиятли
ўтади. Мусиқали дарслар ҳис-ҳаяжонни оширади, шуғулланувчиларнинг кайфиятини
яхшилайди, турли машқларни ритмик равишда бажаришга ёрдам беради, ўқувчиларни
эстетик томондан тарбиялайди. Албатта бундай машғулотларни
олиб бориш шакиллари
кўпқирралидир. Лекин, дарсдаги мусиқа жўрлиги ўқитувчи унга яхши тайёргарлик
кўргандагина ижобий натижа беради: мусиқа асбоби ёки магнитафон бўлиб, тегишли куй
ёки пластинкалар танланади. Булар тўғрисида ҳам ташкилий-методик кўрсатма графасига
ёзилади. Юқорида қайд этилган тайёргарлик дарс ўтишдан олдин уйда кўриладиган
тайёргарликдир. Улардан ташқари мактабга келганда ҳам дарсдан олдин тайёргарлик
кўриш давом этади. Биринчи навбатда спорт ҳонасининг ёриғлиги, тозалиги, ҳавонинг
тозалиги, дераза ёки форточкаларни очилиши. Сўнг қандай жиҳоздан фойдаланиш, қандай
спорт буюмлари қўлланади, уларни қаердан, ким ва қачон тайёрлаши ҳамда
машғулотлардан сўнг ким йиғиштириб олиши кўзда тутилади. Маълумки,
дарсларда
инвентарлардан аниқ тартибда фойдаланиш жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга.
Ўқитувчи дарс бошлашдан олдин шу тайёргарлик масалаларига тегишли ўқувчиларга
бериладиган вазифаларни унитмаслиги керак (навбатчиларга керак бўлса полни артиб
чиқиш, ўз вақтида спорт буюмларини олиб чиқиш ва ўз вақтида йиғиб олиш ҳақида
уқтирилади).
Энг охирида ўқитувчи ўзининг ташқи кўринишига етарли эътибор бериши: у доимо
тегишли костюмда бўлиши, тоза, бежирим кийиниши ва болаларга бу соҳада ўрнак
бўлиши лозим. Ўйлайманки, ўқувчиларнинг дарс жараёнида
фаоллиги, ҳар доим спорт
кийимида бўлиши ва бошқа тарбиявий томонлари ўқитувчининг ҳар бир дарсга яхши
тайёргарлик кўриб келишига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: