4-босқич (20 дақиқа). Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” асари. Алишер Навоий (1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган. Ғарбда чиғатой адабиёти ҳисобланмиш ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаcи. Умуман олганда, бутун туркий халқлари орасида у каби йирик шахс йўқдир.
Навоий ёшлигидан Хуросоннинг (Трансоксания) бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро билан (1469-1506) дўст бўлган. 10-12 ёшидан шеърлар ёзишни бошлаган. Навоийнинг замондоши бўлмиш тарихчи Хондамир (1473(76) -1534) қолдирган маълумотларга кўра, машҳур ўзбек шоири Лутфий (1369-1465) қариган чоғларида болакай Навоий билан кўришади ва унинг шеърий иқтидорини юқори баҳолайди.
Ҳаёти давомида Навоий мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. Бундан кўриниб турибдики, ўша даврлардаёқ Навоий машҳур шоир бўлиб улгурган. 1469 йилгача темурийлар ўртасидаги ўзаро ички низолар туфайли Навоий ўзининг она шаҳри Ҳиротдан узоқда яшашга мажбур бўлган.
1469 йил темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.
Алишер Навоийнинг ижоди улкан. Олти достонининг ҳажми 60 000 га яқин мисрани ташкил этади. 1483-1485 йиллар Навоий ўз ичига беш достонни олган “Ҳамса” асарини яратган: “Ҳайрат ул-Аброр” (“Яхши кишилариинг ҳайратланиши”), “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”).
Навоийнинг “Ҳамса”си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У – туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳақиқатан ҳам, Навоий чиғатой тилида (эски ўзбек тили) ҳам форс-тожик адабиёти билан бир даражада турувчи асар яратиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Ва у ўзининг беш ҳазинаси орқали бунинг уддасидан чиққан.
Навоий бутун ҳаёти давомида жуда кўп насрий асарлар яратган. 1489 йили у барча шеърлари жам бўлган шеърий тўпламини якунлаган ва “Хазоин ал-маоний” (“Илмлар хазинаси”) номи остида тўрт девонини яратган. Мазкур тўпламни ташкил қилувчи барча шеърлар 50 000 дан зиёд мисрадан иборат. Шу билан бирга, Навоий мусулмон Шарқида маълум 21 жанрдан 16 тасида ижод қилган.
“Фарход ва Ширин” асари:
Фарҳод ва Ширин — туркий халқлар адабиётларида анъанавий мазмунга ега бўлган ва бир неча ижодкорлар томонидан қаламга олинган ишқий қисса ва достонлардан бирининг номи.
Ширин ва Фарҳод форс-тожик адабиётида 10—11-асрлардан бошлаб Aбулқосим Фирдавсийнинг „Шоҳнома“, Низомий Ганжавийнинг „Хусрав ва Ширин“, Хусрав Дехлавийнинг „Ширин ва Хусрав“, ўзбек шоири Қутбнинг „Хусрав ва Ширин“ достонларида енг фидойи ошиқ ва маъшуқалар сифатида тасвирланган. Aлишер Навоий Шарқда бу анъанавий ишқий қиссани қайта ишлаб, уни янгидан шакллантирган, Фарҳод ва Ширинни достоннинг бош қаҳрамонлари сифатида тасвирлаган ва унга „Фарҳод ва Ширин“ деб ном қўйган.