Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Режа



Download 87,5 Kb.
bet1/2
Sana29.11.2022
Hajmi87,5 Kb.
#874605
  1   2
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.


Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.


Режа:
1 Ўрта Осиё эллин давлатлари таркибида Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари.
2 Махаллий давлатчиликнинг тикланиши ва ривожланиш босқичлари. Кадимги Довон, Канг давлатлари, Хоразм подшоҳлиги, давлат бошкарувидаги ўзига хос хусусиятлар.
3. Кушон салтанатининг ташкил топиши ва юксалиши. Давлат бошкарув тизими ва маданий хаёт.
4. Буюк ипак йули -Гарб билан Шарқни богловчи асосий омил.
Улкан салтанатга асос солган Александр Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади. Унинг вафотидан кейин бепоён давлат уч қисмга: Македония, Миср ва Сурияга булиниб кетади. Бу давлатлар Александрнинг энг якин сафдошлари томонидан бошкарилади. Узок давом этган узаро урушлардан кейин, милоддан аввалги 312 йилда лашкарбошилардан бири Салавк Бобил давлати ҳукмдори булади. Салавкийлар давлати таркибига Месопотамия, Эрон, Парфия, Натрия, Суғдиёна давлатлари кирган эди.
Салавкийлар давлатида бошкариш тизими уч бугиндан: сатраплар, эпархлар ва гипархлардан -иборат бўлган. Шу боис Салавк Марказий Осиё ерларини Салавк сатрапликларга булиб бошкарар эди. Уларга ўзига якин кишилардан сатраплар тайинларди.
Салавк I мил.ав. 293 йилида ўғли Антиохни шарқий вилоятлар: Парфия, Мартена, Бактрия, Суғдиёна ҳукмдори килиб тайинлайди. Бу худудлар харбий-стратегик ва иктисодий ахамиятга эга бўлгани сабаб савдо йуллари буйлаб шахap ва бошка манзилгохлар курдирган эди.
Антиох I даврида Бактрия хаётида дастлабки тангалар-кумуш, мис драхм ва тетрадрахмлар (пул бирлиги) зарб кидинган. Урушлар туфайли издан чиккан турмуш Суғдиёна, Бактрия ва Маргиёнада тиклаиа бошлади, савдо-сотик дехкончилик, хунармандчилик ривожлана бошлади. Бу хол окибатда Шарқу Гарб картасида маданий муносабатларнинг ривожлаяишига олиб келди. Бу даврда Бактрияда маданиятида юнон маданиятинииг таъсири бирмунча кучайди.
Худудга юнон ёзуви, юнон огирлик ўлчов бирликлари, пул муносабатлари, хунардманчилик ва эллин санъати кириб келади. Моддий ва бадиий маданият, савдо ва шахарсозлик янгнча йуналишда ривожлана бошлайди. Уз навбатида, юнонлар махаллий маданият ва анъаналарни куллай бошлаганлар. Натижада аралаш маданиятнинг-юнон ва махаллий шарқ, маданиятининиг ташкил топиш жараёни юзага келди.
Салавкийлар давлати худудларига кучманчи кабилалар тез-тез хужум килиб турар эди. Ўзи нотинч булса-да, Салавк I Хиндистон билан уруш харакатлари олиб борган ва енгилган. Бу хол Салавкийларнинг Ўрта Осиёдаги обрусига салбий таъсир қилган. Салавкийларга карши махаллий халқ бир кеча бор кузголон кутаради. Айникса, бу норозилик чикишлар мил.ав. 280 йнли Салавк вафотидан кейин кучайди. Мутлак ҳокимиятни уз қўлига олган унинг ўғли Антиох I бу кузголонларни бостирди. Антиох I Гарбга қилган харбий юришлари натижасида шарқий вилоятлар маълум даражада унинг эътиборидан четда колди. Бундан фойдаланган шарқий вилоятлар мустакил сиёсат юрита бошлайдилар. Натижада мил.ав. 250 йилларга келиб, Ўрта Осиёда салавкийлар давлатидан иккита-Парфия, кейин эса Юнон-Бактрия давлатлари ажралиб чикади. Юнон-Бачтрия давлати салавкийлар сулоласидан бўлган Диодот даврида ташкил топади. Бу давлат Бактрия худудида булиб пойтахти шимолий Афгонистондаги Бактро (Балх) шахри билган, юнонлар бошкарган. Ҳукмдорлардан Евтидем, Деметрий, Евкратид даврларида Хиндистоннинг шимоли-гарбий қисми, Амударё ва Сирдарё ўртасидаги катта ерлар босиб олишади.
Юнон-Бактрия давлатида ҳокимият подшоҳ томонидан бошкарилган эди. Давлат бир неча вилоятларга булинган. Вилоят хокимлари эса подшоҳга буйсунган. Юнон-Бактрия подшоҳлиги даврида Ўрта Осиёда дехкочилик, хунармандчилик ва шакарсозлик ривожланганини, маданий хаёт усганлигини археологик топилмалардан билиш мумкин. Юнон-Бактрия давлатида тангалар ҳукмдор тасвири билан зарб килинган. Термиз, Тахти-Сангин, Денов, Кампиртепа Афросиёбдан топилган ёдгорликлар бу давлатнинг ижтимоий маданий хаётда эллинлар маданиятининг сезиларли таъсири бўлганлигидан дарак беради.Осиёнинг тубжой ахолиси узларининг кадимий маданиятлари, анъаналарига содик колдилар. Шу билан улар эллин маданиятининг афзал томонларини қабул килади. Юнон-Бакрия подшолиги даврида деярли барча вилоятларда иктисод ва маданият юксалади.
Мил ав. II асрнииг ўрталарига келиб Юнон-Бактрия давлати уз кудратини йукота бошлайди. II асрнинг учинчи чорагига келиб бу давлат Шарқий Туркистон оркали кириб келган юе-чже кабилалари хужуми натижасида инкирозга учрайди.
II
Археолог Э.В Ртвеладзе фикрига кўра, Ўрта Осиёда кадимда давлатлар ривожланишининг туртинчи даври милоддан аввалги IV аср охиридан милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмига тугри келади. Бу даврларда Юнон-Барктрия ҳукмронлиги билан бир вактда ўзида махаллий давлатчиликнинг тикланиш жараёни юз берган. Жумладан, милоддан аввали IV асрнинг охирги чорагида Хоразмда подшоҳлик мавжуд бўлган. Арриан асарларидан маълумки, милоддан аввалги 329 йилда Марокандда А. Македонский иттифокчилик муносабатлари урнатиш учун келган Хоразм шохи Фарасманни қабул қилганлиги тарихдан маълум.Мил. ав. III аср охири-мил.ав. II асрда Фаргона Довонда, Суғдда алохида шахар-давлатлар шаклланади. Айни шу даврда Канг давлати карор топиши юз берган. Бу давлатларнинг хар бири уз тангаларини зарб этган. Бу мустакил мулк мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Тадкикотчи олимларнинг фикрига кўра, Фаргона водийсида давлатчилик V-IV пайдо бўлган. Мил. ав. II-I асрларга оид Хитой манбалрида Кадимги Фаргона кенг, бой ва куп ахолили, 70 дан ортик катта ва кичик шахарлари бор деб тилга олинади. «Полона» бу Фаргонанинг хитойча талаффуз этилишидир. Хитой манбаларига кўра мил.ав. II асрда Фаргонада 300 якин ахоли яшаган. Вохада шахарлар куп булиб, пойтахти Эрши шахри (хозирги Мархамат) бўлган. Довон кишлок хукжалиги юксак даражада ривожланган мамлакат эди. Деҳқончилик билан шугулланувчи ўтроқ ахоли билан бир каторда, Фаргонанинг чул ва дашт худудларида кучманчи чорвадор ахоли хам яшаган. Манбаларда бу кучманчиларнинг от устида туриб камон отишга мохир эканликлари хакида кайд этилади. Уша даврда Довон давлати ўзининг "афсонавий" ва "самовий" отлари билан шухрат козонган. Довон аргумохлари мамлакатдан ташкарида хам хусусан, Хитойда кадрланган. Довонликлар уста савдогар ҳисобланганлар ва фойда устида ракобатлашганлар. Мил.ав. II асрнинг охирларида Хитой императорлари Довонни босиб олишга бир неча бор харакат киладилар. Аммо Хитой кушинлари утиб истехкомга айлантирилган Довон калъалари синдиришга ожизлик киладилар. Шунингдек, кушни давлатлар томонидан куллаб-кувватланган довонликлар хитойликлар таъсирига тушмасдан уз мустакилликларини саклаб кола оладилар.Кадимги Фаргона давлати анча адолатли ва демократик жамнят ҳисобланган. Подшоҳ давлат ишлари Оқсоқоллар кенгашига суянган холда юритган. Оқсоқоллар кенгаши доимий булиб, унда давлатнинг энг мухим масалалари мухокама килинган. У ўзига хос чикарувчи орган вазифасини конунчикарувчи орган вазифасини бажарган. Мамлакат худудлари шахарлар ва вохаларга булинган холда бошкарилган. Хар бир шахар, воханинг уз ҳукмдори бўлган.Ички тартибни саклаш ва мамлакатни ташки душманлардан химоя килиш учун Довонда асосан пиёда аскарлар ва суворийлардан иборат бўлган 60 минг кишилик кушин мавжуд бўлган. Жангчилар зарур озик-овкат махсулотлари билан узларини узлари таъминлаганлар. Довон ўзининг бутун тарихи давомида йирик империялар ва кучли давлатлар таъсири остига тушмасдан уз сиёсий эркинлигини саклаб келган.Демак, Довон-Фаргона давлати мил.ав. IV-мил. ав. асрларда мавжуд бўлган ва бошкарув тизимига кўра подшоҳлик ҳисобланган.Канг давлати мил.ав. III асрнинг бошларида Юнон-македан ҳукмронлигига карши кўрашлар ва ички низолари кескинлашуви натижасида пайдо бўлган. Бу давлат худуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта окимидаги ерлар (Тошкент вохаси хамда унга туташ тог ва чўл зоналари)дан иборат эди. Мил.ав. II асрнинг бошларига келиб Канг давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шарқда Фаргона водийси шимолий-шарқда юе-чже кабилалари билан, шимоли-гарбда Сарисув дарёси, гарбда Сирдарёгача борган. Бу катта худуд Тошкент вохасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг куйи окимидаги худуд Канг давлатининг асосий ерлари ҳисобланган. Бу давлат иктисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган эди. Давлатнинг такши сиёсати кушни мамлакатлар билан савдо-сотик алокаларини урнатиш, кескинлашган вазиятнинг олдини олиш ва уз худудида осойишталик урнатишга каратилган эди. Шу билан бирга пайти келганда кучсизланиб қолган кабилаларга, вилоятларга хужум килиб уларни карам килишга харакат қилган.
Канг давлатининг асосий ахолисс ўтроқ ва ярим ўтроқ булиб унинг худудида кучманчи чорвадорлар хам яшар эди. Ўтроқ ахоли асосан водийда яшаб, дехкончилик, богдорчилик ва хунармандчилик билан шугулланиб келган. Сунъий сугориш ишлари яхши йулга куйилган.Чорва молларининг купчилиги қисман кучманчи ва ярим ўтроқ холда яшовчи ахоли ихтиёрида бўлган. Канг подшоҳлари, яъни хоконлари ва уларнинг хонадонига якин кишилар бой чорвадорлардан бўлган. Канг ҳукмдорларининг марказий шахарлари иккита булиб, ёзни Утрорда, кишловни kангдизда (унинг харобалари Тошкент вилояти Оккургон туманида) утказар эдилар.Кангликларда куплаб калъа ва курганлар булиб, улар душман камалига бардош берадиган килиб курилган. Уларда хунармандчиликнинг турли сохалари яхши ривожланган. Канг харобасидан, Чоштепа ва Тошкент вохаси бошка тепакургонлардан топилган археологик ашёлар Канг давлати маданиятининг намунаси ҳисобланади. Манбаларда Канг ҳукмдорларининг номлари тилга олинмайди, одатда улар узларининг исмлари билан бирга уруг номи номини хам куллаганлар ва "Канг хонадони ҳукмдори хокон" деб атаганлар. Канглилар учун «халқ кушин» тушунчаси хос булиб, бунда хар бир эркак-оила бошлиги айни пайтда сафда туришга тайёр аскар ҳисобланган. Шу боис Канг давлати кушинларининг сони улардаги оилалар сонига тенг бўлган. Давлатда сайланган ҳукмдорларнинг ҳокимияти оқсоқоллар Кенгашига таянган ва уларнинг хукуклари кенгаш томонидан чеклаб куйилган. Харбий йулбошчилик ҳукмдорнинг вазифаси ҳисобланган. Шунингдек, кушни давлатлар дипломатик музокаралар олиб бориш ваколатига эга бўлган. У диний маросимларни адо этишда хам бош-кош бўлган. Ахоли асосан Куёш худоси Митрага ва бошка илохларга топинган.Канг давлати ўзига бошка кабилаларнинг кушиб олиниши ҳисобига ўзига хос конфедератив подшоҳликкк ташкил килиб, мустахкамланган. Хар бир кабила бошлиги харбий йулбош саналиб, уз байрок турлари ва уруг гербларига эга бўлганлар. Уруш шароитида хокон байрок остида жанг қилганлар. Кабила-уруг бошликларига вилоят ва туман бошликлари буйсунган. Мил.ав. III асрда пайдо бўлган бу давлат мил. III асрга келиб парчаланиб кетди.Милоддан аввалги IV-II асрларда кадимги Хоразм мустакил давлат булиб, Искандар, Салавкийлар ва Юнон-Бактрия давлатлари таркибига кирмаган. Бу хол Хоразмда ўзига хос махаллий давлатчилик тизими ривожига мухм омил булди. Давлат типи - подшоҳлик булиб бошкариш шакли мутлок монархия яъни яккахокимлик эди. Милодий I асрдан бошлаб Хоразмда Афригидлар сулоласи хокимлик тепасига келган ва 700-800 йил давомида ҳукмронлик қилган. Бу даврларда подшоҳликда марказлаштирилган тартибда танга зарб килинган ва ҳокимият сулолавий тарзда мерос булиб қолган.Зарб килинган танга пулларда Артов, Артамух, Вазамир каби Хоразмшохлар исмлари учрайди.Археологик тадкикотлар натижасида Хоразмда худудларидан куплаб ёдгорликлар топилган. Жонбоскальа Куйкирилган калъа, Тупроккалъа шулар жумласидандир. Бу шахарлар атрофи мудофаа деворлари билан ураб олинган деворларда шинаклар ва миноралар мавжуд бўлган Kyxна шахарларнинг асосий иншооти улкан калъа булиб, Хоразм ҳукмдорларининг кароргохи бўлган. Тупрокекалъада икки каватли, турли мақсадларда фойдаланилган, ташкари хонадонлардан махсус қабулхоналар, яъни "шохлар кошонаси” хам бўлган. Қабулхонанинг деворлари ва супалари турли тасвирлар билан безалган. Шунингдек, бу калъада ёзув намуналари жам топилган.Хоразмда деккончилик ва хунармандчилик юкори даражада ривожланган. Шахарлар мухим савдо йулларида жойлашган.
III
Купшон подшоҳлиги. Спитамен кузголони маглубиятга учрагандан сунг мил.ав. IV аср охирларида асли Ўрта Осиёда яшаган массагет- тохар кабилаларининг катта бир қисми Шарқий Туркистондан то Мугилистон чегараларигача бўлган худудларга кучиб утганлар. Ана шу кабилалар тарихи билан боглик мил.ав. IV аср охирлари ва милоднинг V асрига оид маълумотлар Хитой манбаларидан олинганлиги сабабли кабила, уруг, шахслар, жой ва шахар номлари хитойча номлар билан берилган. Ўрта Осиёдан Шарқда томом кучиб утган массагет-тохарлар Хитой манбаларида юе-чжелар номи билан аталганлар. Хитойнинг шимолидаги катта худудларда хунн кабилалари яшаган. Такдир такозосига кўра, хуннлар билан юе-чжелар ўртасида зиддиятлар кучаяди. Натижада хуннлар мил.ав. 176 йили юе-чжеларни гарбга сиккиб чикаради. Фаргона (Довон) подшоҳлиги худудларига чекинган юе-чже кабилалари бу ерда шахар ва кишлоклар барпо киладилар. Хозирги Наманган вилояти Кушон кишлоги ва Косонсой тумани шулар жумласидандир. Улар мил.ав. 140-130 йилларда Юнон-Бактрияни хам узларига тобе киладилар ва "Катта Юе-чже давлат уюшмасига асос соладилар. Бу давлат уюшмасига бешта хокимлик: Гуйшуан, Хюми, Шаунми, Хисе ва Думилар буйсунар эди.Булардан бири Гуйшуан (Кушон) хокимлиги анча кучайиб, бошка хокимликларни бирлаштиради ва Гуйшуан хокими Кужула Кадфиз ўзини ягона хоким деб эълон килади. Натижада янги давлат-Кушон давлати пайдо булади ва хозирги Сурхондарё вилоятининг Шурчи туманидаги Далварзинтепада жойлашган манзилгох бу давлатнинг пойтахти булиб колади. Кужула Кадфиз давлат чегараларини кенгайтириб, кудратини оширади. Парфия, хозирги Афгонистон худуди ва Кашмирни эгаллайди. Кужула вафотидан кейин унинг ўғли Вима тахтга чикади ва Хиндистоннинг марказий вилоятларини уз давлати таркибига кушиб олади.
Вима Кадфиз 30 йил ҳукмронлик қилган. Ундан сунг Канишка мамлакатни бошкаради ва у Хиндистоннинг жанубий Худудларини забт этади. Натижада Кушон давлати катта салтанатга айланиб, Хитойдаги Хан давлати хамда Рим импераяси билан ракобатлашиш даражасига кутарилди. Кушонда давлат типи конфедератив подшоҳлик булиб, бошкарув шакли монархия эди. Вилоятлар ва шахарлар давлат тепасида турувчи олий ҳукмдор ноиблари томонидан бокарилган. Улар олий ҳукмдорга сузсиз итоат этиб, доимий равишда давлат хазинасига улпонлар тулаб турганлар.Кушонлар давлатида зарб этилган кумуш, олтин тангаларнинг бир томонида Будда худолари, зардуштийлар худолари Анахита, Митра расмлари учраса, иккинчи томонида эса "шох", "шохлар шохи" атамасини кўрамиз.
Буюк ипак йули тармочларида жойлашган Кушон подшоҳлиги гуллаб яшнади. Купдан-куп янги шахарлар бунёд этилди. Бу даврда куплаб сугориш иншоотлари курилиб, янги ерлар узлаштирилди.Шахарлар курилишида аник, бинокорлик коидалари амалга оширилган. Шахарлар тугри бурчакли булиб, калин деворлар билан уралган, Шахар тўзилишига кўра, у бир неча қисмларга булинган: хоким саройи (калъа), хунармандчилик устахоналари, гузарлар, алохида ибодатхоналар жойлашган қисми, савдо майдони ва бошкалар тартибли равишда жойлашган эди.Кушон подшоҳлиги иктисодиётининг асосини сугормиа дехкончилик, савдо ва хунармандчилик ташкил қилган. Улар юкори даражада ривожланган.Хиндистон, Хитой ва Рим салтанати билан савдо ва элчилик муносабатлари урнатилган эди. Савдо муносабатларининг ривожланишида Буюк ипак йулиннг ахамияти катта бўлган. Термиздан Рим тангалари хазинаси, Ўрта ер денгизи атрофи худудларида эса кушон тангалари топилган.Канишка даврида Хиндистондан таркалган Будда дини давлат динига айланди. Оромий ва юнон ёзувлари билан бирга кушон ёзуви хам мавжуд бўлган. Кушон салтанати даврида меъморчилик ва тасвирий санъат юксак даражада ривожланган эди. Буни улкамизнинг Aйритом, Кухна Термиз, Коратепа будда ибодатхоналари Фаёзтепа, Холчаён, Далварзинтепа ва бошка жойлардан казиб олинган археологик топилмалардан куришимиз мумкин. Мухтарам учувчи, талабаларимиз юртимиздаги Узбекистон давлат тарих музейи, Узбекистон амалий санъати музейи ва бошка музейлардаги тарихий экспонатларни куриш жараёнида бунга ўзи хам амин булади. Кушон даври шахарлари харобаларини ва кабрларини урганиш улка халқларнинг урф-одатлари, диний карашлари тугрисида кимматли маълумотлар беради. Хусусан, Далварзинтепа ашёлари ушонларнинг диний эътикодлари буддизм билан зардуштийлик бўлганики курсатади. Айникса, япон олимлари билан Дарварзинтепада, француз археологлари билан Афросиёбда олиб борилган тадкикотлар талабаларимизга мухим маълумотлар беради.Кушон салтанати инкирози Хувишка подшоҳлиги давридан бошланади. Бу жараён Эрондаги Сосоннйлар давлатининг тарих сахнасига чикувига асосий омил булди. Хусусан, сосоний ҳукмдорлардан Шопур I нинг (милодий 242-243 йиллар) ва Шопур II нинг (мил, 309-379 йиллар) Кушонларга берган зарбалари хал килувчи урин тутди. IV асрга келиб Кушон подшоҳлиги асосий худудларидан махрум булди. Кушонларнинг айрим мулклари факат Шимолий Хиндистонда маълум вактгача сакланиб колди.IV. Буюк ипак йули.

Download 87,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish