Мавзу – Нотиқнинг нутқ маданияти (2 соат) режа



Download 39,18 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi39,18 Kb.
#45806
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1e51c3d3-be1b-4024-95fd-bc417e01c0a5

Тангрим сояи давлатингизни бошимдин эксик этмагай, азиз қиблагоҳим!
Бу ақшом уйға жаноби ҳалифамни зиёратға таклиф қилдим. Онажоним дедиларки, гўшт ва биринж йўқтур, марҳамат айлаб, таомға керакли нимасаларни олиб хизматкордан юборсалар, ҳурсанд бўлур эдим, афандим.
қулингиз…» дея мурожаат қилиш кераклиги уқтиради.

Фарзанднинг онага йўллайдиган мактубида эса:


«Севикли онам ҳузури шарифаларина!
Парвардигорим доим сизни эсон сақласун.
Онажон!
Меҳрибон опамни уйиға борганингизга ўн кун бўлди. Мен сизни кўб соғиндим. Борай десам, мактабдан қолурман. Ани учун илтимос қиларманки, эмди уйға келсангиз, йўлингизға кўз тутарман, волидажоним!
Мушфиқ опамға салом айтармен.» деган самимий фикрлар билдирилиши мақсадга мувофиқ.
Шогирднинг устозига йўллайдиган мактубининг одоби қўйидагича акс этиши талаб этилади:
«Жаноби устоди киромим ҳузури анворларина!
Парвардигорим файзу муҳаббату устодоналарини биздин эксик этмагай.
Боиси дониш ва саодатим, жаноби мавлом!
Ҳазрати воҳиб-ал-атойи ўтган ақшом бандангизға бир ўғул биродар ато этди. Шул сабабли букун жаноби волидам хизматларига турмоғим лозим бўлдики, мактабға боролмағанимга жанобингиздан афу тиларман, афандим!»5
Мавлоно Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг мазкур қайдлари халқимиз азалдан сўзга, матнга, матн мазмунига жиддий эътибор билан қараганлигидан далолатдир. Афсуски, кейинги пайтларда ёзаётган мактубларимизда пойинтар-сойинтар сўзларнинг кўплиги, бачкана, мантиқсиз ибораларнинг учраши, матндаги хато жумлаларни кўриб, ёзма нутқда савиямиз ўтмаслашиб бораётганлигидан таажжубга тушасан киши. Ваҳолангки, нутқни ёзма равишда баён этиш қадимдан қўлланиб келинган: муншийлар, котиблар ва алломалар бу санъатни юқори даражага кўтарганлар. Ёзма ва оғзаки нутқнинг юксаклиги тафаккурни гўзаллаштирган. Оғзаки ва ёзма нутқнинг уйғунлиги хусусида сўз юритиб, адабиётшунос олим Нусратулло Атоуллох ўғли Жумахўжа ёзади: «Ёзма нутқ билан шуғулланмаган нотиқ нутқининг ривожи суст, сайқал топиши қийин кечади. Унинг сўз бойлиги, ифода имкониятлари чекланган бўлади.»6
Ҳозирги кунда компьютер тахникасининг имкониятлари қоғоз орқали мактублар ёзиш учун деярли эҳтиёж қолдирмади. Эндиликда бир-биримизга қиладиган ёзма мулоқотимиз электрон почта, E.mail, SMS орқали амалга оширилмоқда. Аммо, техниканинг бундай имконияти инсоннинг ёзма нутқ маданиятини юксалтирди, десак бироз муболаға қилган бўламиз. Чунки, бугунги кунга келиб кундалик фаолиятимизда ишлатилаётган сўз бойлигимиз шунчалик ночорки, ёзма матн ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ваҳолангки, ёзма нутқ маданиятимизга таъсир кўрсатувчи восита ва омилларнинг ўзи таҳрирга муҳтож. Кўчадаларда ёки ОАВ орқали айтилаётган айрим реклама роликларининг матни тушунарсиз ва мантиқсиз. Ҳатто, оилавий, жамоавий ўтказадиган тадбирларимиз учун чиқарадиган таклифномаларимизнинг матнидаги палапартиш сўзларга эътиборсиз бўлиб бораяпмиз..
Шуни таъкидлаш лозимки, ёзма матндан оммавий ахборот воситалари ҳодимлари, ўқитувчи-муаллимлар ўринли фойдалана билишлари лозим. қачон матнга қараш ва қачон мустақил гапириш мумкинлигини яхши ўзлаштиришлари зарур. Шу боис ёзма нутқнинг самарали бўлиши ва унинг оғзаки нутқда ифодали баён этилиши учун қўйидагиларни инобатга олиш зарур:

  1. Ёзмоқчи бўлган нарсангизнинг мақсадини тушуниб, аниқлаб олинг. Йўқса нимадан бошлашни билмай бошингиз қотади.

  2. Номани имкон даражасида ўзингиз яхши тушунадиган, лаёқатингиз етадиган тилда баён этинг. Зеро, тушунмасдан қўлланган битта сўз ҳам қатор ноқулайликлар олиб келиши мумкин.

  3. Тушунилиши қийин ва мураккаб бўлган сўзлардан камроқ фойдаланинг. Токи, хат бориб етадиган киши нима демоқчи эканлигингизни тушуниши осон бўлсин.

  4. Хатнинг мазмуни ва кимга йўналаётганлигини хис қилинг. Соф илмий асосга қурилган нома ўқувчини зериктириб қўйиши мумкин.

  5. Хатда иложи борича латиф, чиройли ва мадх этувчи сўзлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

  6. Хатни қисқа, лўнда ва мазмунли ёзишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қандай савияга эга эканлигизни кўрсатади.

  7. Мактубингизда ҳақорат, сўкиниш ва жаргон сўзларни ишлатишдан тийилинг. Бу сизга нафақат фақат фойда келтиради, балки бу душманингизни сизга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириши ҳам мумкин.

  8. Хатда фикрингизни (агар ўрни бўлса) ҳаётий мисоллар орқали баён этинг. Шунда ёзган мактубингиз тушунарли бўлади.

Оғзаки нутқ ёзма нутққа нисбатан анча фаол, жонли жараён. Оғзаки нутқ қўлланиш усулига кўра икки хил бўлади:

Download 39,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish