Мавзу : Корхона пул окимларини тахлил кили шва башоратлаш



Download 425,1 Kb.
bet3/17
Sana30.03.2022
Hajmi425,1 Kb.
#517557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
pul oqimlari tahlili (2)

Илмий ишнинг янгилиги. Илмий изланиш натижасида, пул оқимининг таҳлили ва аудитини такомиллаштириш юзасидан илмий жиҳатдан асосланган мулоҳаза ва таклифлар берилган ҳолда қуйидаги натижаларга эришилди:

  • Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни сифатини ошириш ҳамда халқаро ва миллий стандартларга мослаштириш мақсадида, унинг такомиллаштирилган шакли тавсия этилди;

  • Пул оқимларининг прогнозлашнинг янги услубий асослари яратилди;

  • Пул оқимларини баҳолашда омилли ўрганишнинг янги услубий асослари тартибланди;

  • Пул оқимларини аудитини такомиллашган дастури ва унга асосан аудит ўтказиш услубини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди

Битирув малакавий ишнинг тузилиши ва ҳажми.Илмий ишнинг ҳажми 60 бетдан иборат бўлиб, кириш, 6 параграфни ўз ичига олувчи учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, илова, жадваллардан иборатдир. Битирув малакавий ишнинг тузилиши унинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини ифодалайди.
1-БОБ. Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағарини бошқариш ҳисобининг назарий ва услубий асослари
1.1. Хўжалик фаолиятида пул маблағлари оқимини бошқаришнинг назарий асослари
Республикамиз корхона ва ташкилотларида ҳисоб ва ҳисобот ишларини ҳалқаро стандартларга мослаштириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Айниқса сўнгги 4-5 йил ичида республикамиз корхона ва ташкилотларида юритиладиган бухгалтерия ҳисобини юритиш услубиятида, унинг ташкил қилинишида ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини юритишда қатор ўзгаришлар содир бўлди. Бир томондан молиявий қўйилмалар ва номоддий активларнинг янги-янги турлари пайдо бўлди, иккинчи томондан, маҳсулот таннархи таркибида қатор ўзгаришлар содир бўлди. Шу билан бирга хўжалик субъектларининг бухгалтерия ҳисобини юритишдаги имкониятлари кенгайди. Улар амалдаги қонун-қоидалар ва хўжалик юритиш хусусиятлари асосида ўзларида бухгалтерия ҳисобини юритиш техникаси, ташкил қилиш шакллари ҳамда аниқ усулларини мустақил ишлаб чиқишлари мумкин бўлди. Ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш ва маҳсулот таннархини аниқлаш усулларини ўзлари танлаш имкониятига эга бўлдилар.
Булардан ташқари бухгалтерия ҳисоботини тузиш услубиятида ва ҳисобот шаклларида ҳам бир қанча ўзгаришлар юз берди. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатига, иқтисодий-молиявий ҳолатига, пул маблаЁлари ҳаракатига эётибор кучайтирилди.
Бухгалтерия хисоботи таркибидаги ҳамда бухгалтерия ҳисоби услубиятидаги, уни ташкил қилишдаги юқоридаги санаб ўтилган ва бошқа ўзгаришлар ушбу соҳада илмий изланишлар олиб бориш заруриятини туЁдирмоқда.
Корхоналарда пул маблағларининг ҳаракатини, унинг хўжалик муомалалари жараЁнида ҳисоб-китоб ва тўлов воситаси сифатида қўлланилишини ҳисобга оладиган бўлсак, пул оқими ҳисоби ва таҳлилини такомиллаштириш мавзуси юзасидан илмий изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Республикамизнинг хизмат кўрсатиш тармоғида бухгалтерия ҳисоби амалиЁтида харажатларни ҳисобга олиш, назоратни таёминлаш ва иқтисодий таҳлил учун маёлум ахборотларни шакллантиришда ҳали ҳам қўл меҳнатига асосланган, бозор талабларига тўлиқ мос келмайдиган усуллар қўлланилиб келинмоқда. Ваҳоланки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор хўжалик механизмини жорий этиш, тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби, назорат соҳаларида илмий тадқиқотларни олиб боришни тақозо этади.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ хўжалик юритишнинг турли мулкчиликка, ҳамда бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларига мослашиш жараёни жадаллик билан амалга оширила бошланди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий салоҳиятида қишлоқ хўжалиги тармоЁининг тутган ўрнидан келиб чиқиб, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда сервис соҳасига ҳам алоҳида аҳамият ва ўрин берилмоқда.
Давлат мулкининг марказлашган шакли ҳукмронлик қилган шароитидаги бошқариш тизимидан, мутлақо янги, жаҳон стандартларига мос рақобатбардош, сифатли маҳсулот билан ташқи бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган корхоналар учун янги ҳисоб сиёсати, шу жумладан, харажатларнинг бозор талабларига тўғри келадиган ҳисоб усулларини яратиш ҳамда корхоналарда пул маблаЁлари ҳаракатини оптимал равишда ташкил этиш ўта долзарб бўлиб қолди.
Турли мулкчилик шаклларида фаолият юритаЁтган корхоналарда хўжалик муомалаларини ҳисоби, назорати ва таҳлилини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низоми, "Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари" ва бошқа ҳуқуқий-меёёрий ҳужжатлар муҳим рол ўйнайди.
Бозор учун ишлаб чиқариш бор жойда пул маблағлари ўта муҳим иқтисодий восита бўлади. Пул маблағлари ишлаб чиқаришнинг такрорланишига хизмат қилади, иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Пул шаклидаги маблаЁлар бозор орқали ресурсга айланади, ресурслар иштирокида товарлар яратилади, товарлар сотилиб яна пул олинади. Шундай ҳаракатнинг қайтарилиб туриши иқтисодий жараЁн юз берганини билдиради. Ґар бир хўжалик юритувчи субёект ўзининг иқтисодий жараёнини мунтазам равишда давом эттириши учун маёлум миқдорда пул маблағлари бўлишини тақозо этади.
Пул эквивалентлари - бу пул маблағларига ўхшайдиган, лекин бошқача таснифланадиган активлардир. Улар хазина векселлари, тижорат қоЁозлари ва депозит сертификатлардан иборат. Кечикишлар ва жарима санкциялари пул эквивалентларини пул маблаЁларига алмаштирилишига таёсир қилиши мумкин. Шунинг учун, эквивалентлар касса ҳисобвараЁидан олинади. Кўпинча пул эквивалентларини ҳисоб-китоб воситасига айлантириш эҳтиёжи йўқ. Эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция ҳисобвараЁига олиб борилади.
Пул маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш кўп жиҳатдан корхоналарда пул маблаЁларининг ҳаракатини оптимал бошқаришни ташкил этиш ва улар устидан назоратни яхшилашга боғлиқ. Пул маблағлари назоратини ташкил этишнинг асосий элементларидан бири бўлиб эса корхонанинг ҳисоб-китоб счётидир. Яёни ҳисоб-китоб счЁтидан самарали фойдаланишни максимал даражада таёминлаш, барча кириб келаЁтган пул маблаЁларини албатта банк орқали ҳисобга олиш, барча турдаги тўловларни банклар чиқарган чеклар Ёки шунга ўхшаш Ёзма топшириқномалар ва уларнинг махсус пул маблаЁлари фонди орқали амалга ошириш лозим. Агарда кўрсатилган тартиб қатёий амал қиладиган бўлса, у ҳолда пул маблағларининг ҳисоби икки томонлама бўлади: биринчиси-корхонанинг ўзида, иккинчиси -банкда.
Пул маблағлари ҳисоби тўғрисидаги иқтисодчи олим Д.А.Панков қуйидаги фикрларни илгари суради:
"Пул маблаЁларининг режали ҳаракатини ҳисоби корхонада режалаштирилаЁтган даврда пул маблаЁлари оқими ва уни хўжалик фаолиятидаги ҳаракатини назорат қилиб туришни таёминлаш мақсадида амал қилинади. Пул оқими пул маблаЁларининг ортиқчалилиги Ёки етишмаслилиги даражасини аниқлашга ва режалаштиришга Ёрдам беради, шунинг асосида оборотга керак бўладиган кредит ресурсларининг миқдори ҳамда суммасини аниқлаш, бундан ташқари уни қоплаш муддати ва суммасини, кредитлар бўйича фоизлар тўловини аниқлайди..." деб таёкидлайди.
Бугунги кунда корхона пул маблағлари оқимини бошқаришда “Пул оқимлари тўғрисида”ги ҳисобот асосий манба бўлиб ҳисобланади. Пул маблағлари оқимини тўғри ва оқилона бошқариш корхонани тўлов қобилиятининг яхшиланишига олиб келади.


Download 425,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish