Мавзу : Корхона пул окимларини тахлил кили шва башоратлаш


-БОБ. Пул оқимининг таҳлилини такомиллаштириш ва башоратлаш муаммолари



Download 425,1 Kb.
bet6/17
Sana30.03.2022
Hajmi425,1 Kb.
#517557
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
pul oqimlari tahlili (2)

2-БОБ. Пул оқимининг таҳлилини такомиллаштириш ва башоратлаш муаммолари


2.1. Хўжалик корхоналарида пул оқимининг таҳлили ва уни башоратлаш масалалари

Бозор иқтисодиёти соҳасида бошқарув субъектларига фақат ахборотга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу ахборот билан ишлаш, тўғри хулосалар чиқариш ва улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш зарур бўлади. қишлоқ хўжалик корхоналарининг хўжалик фаолиятини бошқаришда фойдаланиладиган манбалар қаторига пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар ҳам киради. Йиллик бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишнинг умумий элементларидан бири бўлган пул маблағлари ҳаракатини таҳлил этиш долзарб вазифалардан биридир. Хўжаликларнинг пул маблағларини таҳлил этиш бухгалтерия ҳисоботларидан фойдаланувчиларга қуйидагиларни баҳолашга имкон беради:



  • корхонанинг ўз пул маблағлари билан таёминланганлик даражасига;

  • фаолият йўналишлари бўйича пул маблағларининг кирим ва чиқим суммаларига;

  • келиб тушган пул маблағларининг ишлатилиш самарадорлигига;

  • банкротлик эҳтимолига;

  • корхонанинг жорий фаолиятини амалга ошириши ва белгиланган муддатларда кредиторлик мажбуриятларни қоплаш учун керак бўладиган пул маблағларини ишлаб топишга бўлган лаёқатига ва ҳакозолар.

хўжалик юритувчи субьектлар пул маблағлари ҳаракатини жаҳон амалиётида икки хил ахборот манбалари асосида ўрганилиши белгилаб қўйилган. Яёни, умумий жиҳатдан бухгалтерия баланси маёлумотлари асосида ҳамда тўлиқ, кенг ва хусусий жиҳатдан эса пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот маёлумотлари бўйича амалга ошириб борилади.
Пул маблағларининг оқимини қуйидаги асосий кўрсаткичлар таёрифлайди:

  • пул маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши суммаси;

  • келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг тузилмаси;

  • келиб тушган ва сарфланган пул маблағларининг ўзаро сальдоси;

  • келиб тушган ва сарфланган пул маблағлари нисбат коэффициенти (пул маблағлари оқими коэффициенти).

Ҳисобга олиш амалиётига жорий этилган янги шаклдаги “Пул маблағларининг ҳаракати” ҳисоботи барча корхоналар ва молия институтларининг молиявий ҳисоботлари таркибига киритилган ва молиявий ҳисоботдаги маълумотларнинг фойдалилигини оширишга қаратилган. Пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот бошқа ҳисобот шакллари билан биргаликда корхонанинг энг ликвид активларидаги ўзгаришларни, унинг молиявий тузилмасини (жумладан, ликвидлик ва тўловга лаёқатлилигини), корхоналарнинг қиёслама баҳолаш мақсадида келгуси пул оқимларининг жорий қийматини моделлаштириш имконини берадиган доимий равишда ўзгарувчи ташқи ва ички омиллар шароитида пул оқимлари ҳаракатини тартибга солиш лаёқатини баҳолаш ва тушунишга хизмат қилувчи ахборот тақдим этилишини таёминлайди.
Пул маблағлари ҳаракатини таҳлил қилиш молиявий аҳвол ва молиявий натижаларни таҳлил қилиш ўртасидаги таҳлилий иш ҳисобланади. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботдаги умумлаштириш обёекти корхонанинг банк счётлари ва кассадаги пул маблағлари ҳисобланади. Ушбу ҳисоботни тузишда пул маблағларининг эквивалентлари ҳам пул маблағларига тенглаштирилади. Уларга қийматнинг жуда оз ўзгариш таваккалчилиги билан олдиндан маёлум пул маблағлари суммаси эркин айлантириладиган қисқа муддатли ва юқори ликвидликка эга инвестициялар, банк овердрафти киради. Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларининг муомалага кириб келиши ва чиқиб кетиши корхонанинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда очиб бериладиган пул оқимларини ташкил қилади.
Пул оқимларини фаолият турига кўра ажратиш, фойдаланувчиларнинг ҳисобот маёлумотларига нисбатан турли талаблар билан боғлиқ. Операцион фаолиятда компаниянинг хўжалик жараёнини пул маблағлари билан таёминлаб туриш имкониятини баҳолаш ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши натижасида оборотнинг ошиши тенденцияларини аниқлаш муҳимдир. Инвестицияларга йўналтирилган маблағлар бўлажак ишлаб чиқариш қувватларининг шаклланган хўжалик фаолияти даражасини ва белгиланган рентабеллик ҳамда ликвидлик даражаларини қанчалик сақлай олиш имкониятларини кўрсатади. Пул оқимлари тўғрисидаги молиявий тусдаги маёлумотлар компания мулкдорлари ва кредиторларининг компания шакллантирилаётган пул оқимларига нисбатан келгусидаги даёволари нуқтаи-назаридан қизиқиш уйғотади.
Республикамиз хўжалик юритувчи субъектларининг юритаётган амалдаги бухгалтерия балансида жами пул маблағлари “Жорий активлар” деб номланган бўлимнинг 320 сатрида йил бошига ва йил охирига бўлган ҳолатда ўз аксини топган. Бунда биринчи навбатда хўжалик бухгалтери пул маблағлари суммасининг расшифровкасини келтириши, яёни, кассадаги пул маблағлари, ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ва бошқа счётлардаги пул маблағларининг кенгайтирилган шаклини тузиб олиш керак бўлади. Буни илмий тадқиқотимиз обёекти бўлган 8-автосаройнинг пахтачиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларининг 2003 йил якунлари бўйича тузилган бухгалтерия баланси маёлумотлари асосидаги пул маблағлари ҳаракатини таҳлил қилиб чиқамиз. (2.1-жадвал)



Download 425,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish