Мавзу – 8. Кенглик, нарҳ, ички даража мезонлари. Икки-йўналтирилган излаш
Режа
Ахборот излашнинг асосий принциплари
Кетма-кет излаш
Иккиланган дарахт бўйича излаш
Ахборот излашнинг асосий принциплари
Компьютер ёрдамида ахборотга ишлов беришнинг исталган жараёнида ҳар қандай ҳисоблаш ишларини бажаришда бир неча марта машина хотирасидаги зарур маълумотларни излаш масаласини ҳал қилишга тўғри келади. Бунда, одатда, маълумотларнинг имкон қадар тез топилиши талаб этилади. Излаш ишлари интеллектуал тизимлари (ИТ) фойдаланувчилари ёки иловалардан тушадиган сўровларга жавобан олиб борилади. Биринчи ҳолда сўров очиқ ҳолда шакллантирилади ва уни амалга ошириш учун излаш алгоритми ишлаб чиқилади ва тегишли дастурлар ёзилади. Иловалардан тушадиган сўровлар очиқ шаклда шакллантирилмайди, лекин ҳар қандай дастурни бажаришда излаш опреациялари амалга оширилади. Масалан, ўзгарувчига унинг номи билан ҳар қандай қилинган мурожаатларда операцион тизим бу ўзгарувчининг жорий қиймати сақланаётган хотира уясини излашга киришади. Ахборот массивидан айнан изланаётган ахборот жой олган ёзувни излаб топиш учун уни қандайдир йўл билан «таниш» зарур. Бунинг устига ушбу ёзув сўровни қониқтирадими-йўқми, буни аниқлаш керак. Агар бериш мезонлари билан белгиланадиган шартлар бажарилса, ёзув сўровни қониқтиради деб ҳисобланади. Ахборот излашнинг асосий вазифаси – ёзув ичидаги маълумотларнинг белгиланган бериш мезонларига мослиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишдан иборат.
ИТга тушадиган сўров муайян тарзда шакллантирилади. Бунда излаш аргументи шакллантирилади. Сўровнинг турига кўра излаш аргументи турли шакл ва мураккаблик даражасига эга бўлиши мумкин. Энг оддий ҳолда, яъни муайян белгиларга эга бўлган объект тўғрисидаги ёзувни топиш керак бўлганида шу белгининг ўзи излаш аргументи бўлади. Бундай излаш, одатда, бир аспектли, яъни битта белгиси бўйича излаш дейилади. Излаш аргументи объектнинг муайян, шу жумладан асосий бўлмаган белгилари рўйхатидан иборат бўлиши мумкин, у ҳолда кўп аспектли деб аталади. Излаш аргументи белгилар ва мантиқий операциялар (конъюнкция, дизъюнкция, инверсия ва бошқалар) дан иборат бўлган буль алгебраси формуласи ёки кўплик назарияси, ёки бу белгилар устидаги назарий-кўплик операциялари (бирлаштириш, кесиб ўтиш ва ҳоказо) дан иборат бўлиши мумкин. Бундай агрумент бўйича излашда ёзув майдони қийматлари устида тегишли операциялар бажарилади. Бу излаш босқичининг ўзидаёқ ёзувнинг ахборот мазмунини муайян даражада баҳолаш имконини беради. Излашнинг бундай туридан илмий-техника ёки бошқа матнли ахборотга ишлов берадиган автоматлаштирилган тизимларда фойдаланилади. Бундай тизимларда излашда у ёки бу белгилари бўйича топилган ҳужжатнинг мазмунини ва унинг сўров мазмунига мослик даражасини баҳолаш муҳимдир. Ҳар қандай ҳолда ҳам излаш аргументининг исталган шаклида ахборот излаш жараёни формал жараён бўлиб, муайян символларни қиёслаш ёки улар устида қандайдир операцияларни бажаришдан иборатдир. Бу жараён изланаётган ахборот табиатига боғлиқ бўлмайди. Излаш жараёнининг формаллиги излаш учун ҳам компьютердан, ҳам турли механизациялашган тизимлардан, ҳатто дастаки қурилмалардан ҳам фойдаланиш имкониятини беради. Излаш сифати, унинг самарадорлиги тизимни ишлаб чиқиш босқичида аниқланади ва сўровнинг мазмуни ва маъноси излаш аргументида, ҳужжатнинг мазмуни эса ёзув майдони мазмунида қанчалик аниқ ва тўлиқ акс эттирилганига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |