Мавзу – Кенглик, нарҳ, ички даража мезонлари. Икки-йўналтирилган излаш Режа



Download 22 Kb.
bet3/4
Sana27.04.2022
Hajmi22 Kb.
#585848
1   2   3   4
Bog'liq
8-Мавзу

Излаш стратегияси — бу излаш мантиқини муайян тизим шароитида амалга оширишдир. Излаш стратегиясини ишлаб чиқишда сақланаётган ахборот характери, ахборот массивлари ҳажми ва ХҚ (хотира қурилмаси) тури баҳоланади; компьютер хотирасидан маълумотларни излашнинг маълум бўлган битта усули танланади ёки ўзига хос усули ишлаб чиқилади; сўровлар ва жавоблар шаклларини ҳисобга олган ҳолда излаш алгоритми белгиланади. Излаш стратегиясини ишлаб чиқишда ахборот массивларини ташкил этиш усули, яъни маълумотларни ташкил этиш учун фойдаланилган структуралар тури албатта ҳисобга олинади. Ахборотни излаш тезлиги стратегик масалаларни саводли ва оқилона ҳал қилишга боғлиқ бўлади. Ушбу бобда кўриб чиқиладиган барча материал дастурий излашга тааллуқли бўлиб, муайян алгоритмлар бўйича тузилган дастурлар ёрдамида амалга оширилади. Унинг давомийлиги ахборот массиви, маълумотлар тузилиши, фойдаланиш усули, алгоритмлар ва дастурлар сифатига боғлиқ бўлади.
Ассоциатив хотирлаш қурилмаларига эга бўлган компьютерларда излаш операциялари аппарат воситалари билан амалга оширилади. Аппарат (схема) воситасида излаш тезлиги бўйича ҳар қандай дастурий усулдан устун туради, бунинг устига аппарат воситасида излаш вақти юқорида санаб ўтилган омилларнинг бирортасига ҳам боғлиқ бўлмайди. Ундан фойдаланиш ҳозирги вақтда ишлатилаётган компьютерларда катта ҳажмдаги ассоциатив хотира қурилмалари йўқлиги сабабли чеклангандир. Катта ассоциатив хотирага эга бўлган компьютерларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш маълумотларнинг жисмоний тузилишини жиддий ўзгартиришларга ва ахборотга автоматлашган ишлов бериш тизимлари иш унумининг анча ортишига олиб келади.
Кетма-кет излаш


Излашнинг кетма-кет усулини кетма-кет саралаш усули деб ҳам аташади. Бу энг универсал, энг оддий ва энг узоқ давом этадиган излаш усулидир. Кетма-кет излашдан
ахборот массивларининг ҳар қандай ташкил этилишида, маълумотларнинг турли тузилишида, турли излаш аргументларида фойдаланиш мумкин. Излаш жараёнида массивнинг ҳар бир ёзувига кетма-кет мурожаат этилади ва бунда ушбу ёзув чиқариб бериш мезонларини қониқтириши аниқланади. Мослиги бўйича бир аспектли излашда тартибга солинмаган ахборот массивида ёзувлар калити ҳамда излаш аргументларини солиштириш массивнинг барча N ёзувлари кўриб чиқилмагунча давом эттирилади. Изланаётган калитли ёзувлар фойдаланувчига тақдим этилади ёки яна қайта ишлаш учун амалий дастурларга узатилади. Масалан, ёзувлар калити қийматлари ортиб бориши бўйича тартибга солинган массивда жорий ёзув калитининг қиймати излаш аргументи қийматидан ортиб кетиши билан излашни дарҳол тўхтатиш мумкин. Интервал бўйича бир аспектли излашда ҳам тартибга солинган массивда излашни барча массив кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиш мумкин.N ёзувдан иборат массивда тадрижий излаш учун ўртача (N + 1)/2 солиштириш (суратдаги бир N жуфт бўлмаганда пайдо бўлади) талаб этилади. Энг ёмон ҳолда, изланаётган ёзув массивнинг энг охирида бўлса ёки умуман у ерда бўлмаса, N солиштириш талаб этилади.
Кетма-кет излаш — тартибга солинмаган структураланмаган массивларда маълумотларни излашнинг ягона вариантидир. Лекин, шуни ёдда тутиш керакки, ахборот массивлари ҳажми жуда катта бўлган ҳолларда излаш шунчалик узоқ давом этадики, у бутунлай фойдасиз ҳам бўлиб қолиши мумкин. Аниқроқ айтганда, бундай ҳолда излаш усули эмас, ахборот массивини ташкил этиш фойдасиз бўлади. Катта ҳажмдаги ахборот ёки тартибга солинган, ёки, энг яхшиси, структураланган бўлиши зарур.
Тартибга солинмаган массивларда ахборот излаш жараёни бирмунча тезлаштирилиши мумкин. Ҳар қандай излаш алгоритми массив тугашини текшириш блокига эга бўлади. Одатда, ҳар сафар навбатдаги ёзувга мурожаат қилишдан олдин бундай текшириш амалга оширилади. Лекин массив тугашини ҳар бир солиштириш вақтида текшириб ўтирмаслик мумкин. Бунинг учун массив охирига калити изланаётган ахборот калитига тенг бўлган сохта (N + 1) ёзуви киритилади. Бунда массивнинг охири фақат излаш аргументи жорий ёзув калити қиймати билан мос келган ҳолда текширилади. Агар бу ёзув массив ичида бўлса, излаш муваффақиятли тугалланади ва зарур ёзув топилган ҳисобланади. Агар бу ёзув (N + 1) бўлса, демак, излаш муваффақиятсиз бўлади, яъни керакли ёзув массивда йўқ бўлади.
Агар массив учун умумий маълумотнома ташкил этилган бўлса, тартибга солинмаган массивда тадрижий излаш анча кам вақт талаб этади. Маълумотнома ҳажми асосий массив ҳажмидан кам бўлганлиги учун унда ахборот излаш тезроқ бўлади.



Download 22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish