3. Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг муҳим шарти. Маълумки, истиқлол йилларида миллий қадриятлар, маданий анъаналарни жаҳоннинг илғор демократик тамойиллари билан бойитган ҳолда давлат-жамият ҳамкорлигига татбиқ этишнинг ўзбек модели тажрибаси яратилди. Бугун кўплаб давлатлар давлат ва жамият муносабатларини тартибга солишнинг энг мақбул йўли сифатида қараётган бу амалиёт давлатимиз асосий қонунлари шаклланишидаёқ эътиборга олинди. Хусусан, бош Қомусимизнинг 56 моддасида “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади4” деб, унинг ҳуқуқий объекти ўз ифодасини топган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”5 каби нормаларнинг мустаҳкамланганлиги мамлакатимизда жамоат бирлашмаларининг шаклланиши ва ривожланиши давлат томонидан тўлақонли таъминланганлиги ҳамда унинг органлари билан тенг ҳуқуқда ҳамкорлик қилишини кўзда тутади.
Юртбошимиз “Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти ривожлантириш” Концепцияси юзасидан қилган маърузасида фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш бир қатор қонунларни қабул қилиш билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Унда, жумладан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»қонунда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари муносабатларида бир қатор ўзгаришлар вужудга келади.
Биринчидан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида» Қонун бугун мамлакатда ижро этиш билан боғлиқ, асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари зиммасида бўлиб келаётган бир қатор вазифалар ва улар бўйича ваколатларга эгаликда давлат – жамият шерикчилигини ифодалайди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда уларни лойиҳалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш, бошқариш, назорат қилиш бўйича вазифалар ва ваколатларнинг бир қисми фуқаролик жамияти институтлари зиммасига ўтиши бир томондан давлат ва жамият бошқарувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини оширса, иккинчи томондан бу фуқаролик жамиятига ўтиш талабларидан бирининг ҳал этилишини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |