Мавзу : демократик институтларни ривожлантириш – фуқаролик жамияти талаби режа


Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки



Download 266,25 Kb.
bet3/7
Sana06.06.2022
Hajmi266,25 Kb.
#641415
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2демократик институтлар

2. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувига иштироки.
Демократиянинг мезонлари кўп қиррали бўлиб, унда сиёсий эркинлик, фуқаролик ҳуқуқлари, давлат ва жамият қурилишида, бошқарув жараёнларида иштирок этишга интилган, ижтимоий баҳсларга қатнашган, ўз ҳатти-ҳаракатлари, масъуллик фаолияти бўйича сайловчилар олдида ҳисобот берувчи вакилларни танлашда қатнашган ва инсонлар орасида сабр-тоқат ва муроса лозимлигини тушунган фуқаролар томонидан қадрланган тақдирда у доимо ривожланиб, такомиллашиб боради.
Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу сиёсий жиҳатдан кенг ва атрофлича таҳлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими фуқаро манфаати билан давлат ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлашади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркинлигини амалда таъминлаш сиёсий воқейликка айланади. '"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараёнларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган маъсуллигини ҳамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди.
Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришга иштирок этишда "ҳақиқий" ва "ҳақиқий бўлмаган демократияни" бир-биридан фарқлаш зарур. Ҳозирги даврда "демократия" тушунчаси кенг маънода ишлатилади.Демократия давлат ҳокимиятини бошқарув шаклида, кўпчиликнинг идора этиш шакли сифатида; иккинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда фуқаролар ўз ҳуқуқларини шахсан эмас, балки ўзларининг вакиллари орқали амалга оширади. Бу вакиллик демократияси шароитида намоён бўлади; учинчидан, бошқарувнинг шундай шаклики, унда конституцион нормалар асосида айрим индивид ёки гуруҳ ҳуқуқлари таъминланади.
Бундан ташқари, "демократия" қанчалик тарихий-сиёсий мазмунга эга бўлмасин, унинг ўзига хос масъулият юки мавжуд. Жамиятни демократиялаштириш ҳар қандай демократияга "яшил йўл" очиб беришни мақсад қилиб қўймайди. Ҳақиқий демократия инсон шахсига энг олий қадрият сифатида қарайди ва уларни ҳокимиятини бошқариш ишларида фаол иштирок этишлари учун зарур бўлган тизимни яратади. Унда сайлов тизими асосий ўрин тутади.
Ўзбекистонда сайлов тизимини ислоҳ этилиб, бир мандатлиликдан кўп мандатли сайлов тизимига ўтилиши фуқароларга сиёсий эркинликларини, ҳуқуқларидан атрофлича фойдаланиш имкониятини берди. Жамият ҳаётини ислоҳ этишга, шаклланган эски тизим ўрнида тамомила янги сиёсий қадриятларни қарор топишга шарт-шароитни вужудга келтирди.
Бу инсонлар онги, тафаккурида жамият сиёсий ҳаётига қарашда янгича ёндошувга, "тоталитар онг ва тафаккурни" барҳам топиб боришига муҳим туртки бўлди.Фуқароларнинг давлат ҳокимиятида иштироки жараён сифатида янгича мазмун билан бойиб бормоқда. Бу жамиятда вужудга келган хилма-хил демократик институтлар билан бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёндашганда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари ўзгараётганлигини кузатамиз.
Фуқароларнинг давлат ҳокимиятини бошқаришда иштироки, демократиянинг икки асосий кўриниши орқали, яъни бевосита ва ваколатли тарзда амалга ошириб борилади. Бевосита демократияда барча сайлаш ёки сайланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сайланган ёки тайинланган расмий вакиллар воситачилигисиз жамиятни бошқариш ишларига, қонунлар ишлаб чиқиш, қабул қилишда қатнашишлари мумкин. Бу жараён ташкилий жиҳатдан қараганда реалликни, бугунги воқейликни аниқ ҳисобга олишни тақазо этади. Бугунги сиёсий воқейликда уни ҳаётга тадбиқ этиш ўзининг муҳим амалий жиҳатига эга. Давлатнинг бош стратегик вазифаларини ишлаб чиқишда, мамлакат олдида турган энг долзарб вазифаларга нисбатан умумхалқ фикрини, муносабатларини аниқ ифодалаш лозим бўлганда, мурожаат этилади. Халқ ўзининг хоҳиш-иродасини ифодалайди.
Шу нуқтаи-назардан ёндошганда халқнинг давлат ҳокимияти ва жамиятни бошқаришда иштирокининг туб моҳияти, халқ томонидан уни идора этиш бўлиб, олий ҳокимияти халқ қўлига топширилади ва халқ уни бевосита ёки эркин сайловлар орқали амалга оширади. Демократик жамият қуриш вазифалари давлат ҳокимияти фаолиятини, мансабдор шахслар билан фуқаро ўртасидаги муносабатларни, уларни бир-бирларига нисбатан масъулиятини боғлаган ҳолда амалга оширишни тақоза этади. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 моддасида "Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамият ва фуқаролар олдида маъсулдирлар"3 деб ёзиб қўйилган.
Демократик жамиятда фуқароларни давлат ва жамиятни бошқаришда иштироки, бевосита жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий тузулмаларни ислоҳ этиб боришни талаб қилади. Носиёсий институтлар ҳам сиёсий ҳаётга ўзининг амалий таклифлари билан таъсирини ўтказиб боради. Фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқарувда иштирокининг демократик жиҳатлари: а) ҳокимиятнинг халқ томонидан идора этилиши; б) турли ижтимоий гуруҳлар ҳуқуқларининг уйғун ҳолда акс эттирилиши; в) ҳар бир фуқаро ҳуқуқларининг кафолатланганлиги; г) эркин сайлов; д) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги; е) одил суд ҳокимияти; ё) сиёсий институтлар, фикрлар ва мафкуралар хилма-хиллиги каби муҳим асосларда яққол намоён бўлади.
Мустақиллик туфайли давлат ва жамият бошқарувининг ҳақиқий демократик табиати тўғрисида аниқ тасаввур, фикр ва мулоҳазалар пайдо бўлиб, фуқаролар ўз эркинликлари, сиёсий ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар. Бу ҳуқуқ Ўзбекистоннинг халқаро муносабатларнинг субъектига айланганлигидан, фуқароларнинг ўз тақдирини ўзи амалда белгилаш шарт-шароитларини таъминламоқда. Натижада, демократия халқ ҳукуматга эмас, аксинча ҳукумат халққа хизмат қилиши кераклиги тўғрисидаги тамойилга асослана бошлади. Демократия шароитида халқ давлатнинг иродасига қараб эмас, аксинча, онгли, фаол фуқароси сифатида иштирок этади. Давлат ва фуқаро ўртасида шундай оқилона муносабат қарор топадики, давлатнинг фуқаро устидан ҳукмронлиги, зўравонлиги, "бўйсундириш" каби тоталитар давлатга хос белгилари барҳам топади. Давлатнинг демократик кучи ҳам унинг фуқарога бўлган муносабати билан белгиланади. Шунда халқнинг давлатга нисбатан садоқати юқори бўлади. Халқни итоаткорлик асосида тутиб туриш ва сиёсат олиб бориш, охир оқибатда фақат демократик жараёнларга ҳамда халқнинг жамият бошқаруви жараёнларидан, фаол меҳнат руҳиятидан сўндирибгина қолмасдан, давлатни тобора заиф бир ҳолатга тушиб боришга сабаб бўлади. Бундай давлат, сиёсий режимнинг дунё ҳамжамияти олдида ҳам нуфузи юқори бўлмайди. Фуқароларга эркинлик, демократияни реал таъминлаб бермаган давлат табиатан маърифий бўла олмайди.
Демократик жамиятда эса фуқаролар ўз эркинлиги ва ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Булар: а) аввало, эркин меҳнат фаолиятини танлаш ва уни амалга ошириш; б) давлат ҳокимиятидан ва мустақил бўлган турли институтларда иштирок этиш; в) ижтимоий ҳаёт соҳаларида эркин фаолият кўрсатиш; г) жамият сиёсий-ижтимоий, маданий ҳаётида содир бўладиган ўзгаришлардан хабардор бўлиш, турли фикр ва қарашларга ўз муносабатларини билдиришда эркин бўлиш билан бирга, муайян маъсулиятини ҳам ўз зиммасига олиш орқали амалга ошиб боради. Ўзбекистон мустақиллик туфайли, фуқароларнинг сўз, мажлислар ва виждон эркинлигини ҳам янгича асосларга қўйди. Бу дахлсиз ҳуқуқлардан фойдаланиш имкониятларини миллий қадриятлар ва анъаналар, республиканинг миллий таркиби хусусиятлари, полиэтник давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошира бошлади. Бу ҳар бир инсонга, унинг миллати, дини, жинси, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, фуқаро сифатида ҳам ҳуқуқларини тенг амалга ошириш учун демократик асослар яратиб берилди. Бу Республикада яшаётган ҳар бир фуқаронинг мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётида эркин фаолиятини амалда таъминлаб бермоқда.
Фуқароларнинг жамиятдаги бошқарув жараёнларида иштирок этиш даражаси, кўп жиҳатдан уларнинг амалга оширилаётган сиёсий жараёнлар, давлат стратегияси мақсадлари ва унинг асосий йўналишларини қандай даражада аниқ тасаввур этишларига бевосита боғлиқ бўлади. Шунда уларнинг фаолияти давлат ва умуммиллат манфаатлари билан уйғун ҳолда намоён бўлади, ҳар бир фуқаро, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини мамлакат озодлиги, унинг истиқболи билан боғлаган ҳолда уйғун кўради. Шунда фуқаронинг бурчи билан эркинлиги ўзаро уйғунлашади. Улар ўз хоҳишлари асосида бировнинг таъзиқида эмас, балки онгли ҳолда демократик жараёнларда иштирок этади. Фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши, кенг тушунча бўлиб, у фақат сайловолди компаниясида қатнашиш ёки маълум мансабга эга бўлиб, ижтимоий фаолиятда бўлишидан кўра кўп қирралидир.
Демократик институтлар фаолият кўрсатаётган ҳозирги шароитда фуқароларнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиши турли йўналишларда кенгайиб бормоқда. Булар, а) меҳнат жамоаларида (мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар); б) ноишлаб чиқариш соҳаларида; в) таълим-тарбия масканларида; г) маҳаллаларда; д) маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига сайланиш ва унинг кенгашлари орқали: е) турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий партиялар ёки ҳаракатлар; ё) жамиятда мавжуд бошқа турли хил носиёсий институтлар орқали жамиятни бошқариш жараёнларида иштирок этади. Булар билан фуқаролар умумдавлат, вилоят, туман ёки қишлоқ даражасида жамиятнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаёти орқали турли инсонлар, ижтимоий-сиёсий гуруҳлар фаолияти билан боғланадилар. Бошқаришда у ёки бу даражада иштирок этадилар. Бунда улар ўз шахсий ҳуқуқларини бошқа шахслар ҳуқуқ ва эркинликлари билан уйғун ҳолда кўриш имкониятига эга бўладилар, уни англаб етадилар. Шахслар жамиятни бошқаришда иштирок этар экан, ўз ҳуқуқларини бошқа шахслар ҳуқуқларига зид ҳолда эмас, аксинча консенсус ҳолатида бўлиш муҳим эканлигини бу жамиятни бошқаришнинг демократик тамойиллар билан мос тушушини тўла ҳисобга олишга каратилган сиёсий маданиятга эга бўлиб борадилар. Бу умумдемократик ривожланиш қонунлари билан мос тушади. Фуқароларнинг демократик жараёнларда иштироки бу қотиб қолган, ўзгармайдиган бир ҳолат эмас. У доимо ривожланишга мойил ва барча фуқаролар орасида ўзаро ҳамкорлик, келишув ва ўзаро ихтилофли ҳолатлар содир бўлганда сабр-қаноатли бўлиб, маърифийликни талаб этади. Шунинг учун ҳам фуқароларнинг жамиятни бошқаришдаги фоалиятлари, унинг демократик жиҳатлари инсоннинг табиати билан, турли хил мойиллик хусусиятларидан ажралмаган ҳолда намоён бўлади.
Жамиятни бошқаришда фуқароларнинг иштироки улардан юқори даражада фуқаролик маданияти бўлишни ҳам тақазо этади. Фуқаролик маданияти қанча юқори бўлса, жамиятда демократик жараёнлар шунча ривож топиб боради. Шунинг учун ҳуқуқий демократик жамиятни қуришни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон, фуқароларнинг сиёсий онг ва маданиятини оширишни ҳам устувор вазифа қилиб қўяди. Юксак маънавиятга, демократик жамият қурилишининг муҳим омили сифатида қарайди.Фуқаролар ўзларида юксак маданиятни шакллантириб, демократия ишига катта маъсулият билан ёндошиб, ўз эрки ва озодликларига янада маъсулият билан ёндошиш зарурлигини чуқурроқ англаб етмоқдалар.



Download 266,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish