Мавзу № Болалар касалхонасининг тузилиши. Болалар касалхонасини ишлаш


Болалар касалхонасини ишлаш тартиби: даволаш-ҳимоялаш, санитар-



Download 161,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana05.04.2022
Hajmi161,97 Kb.
#529478
1   2   3   4
Bog'liq
1.Назарий

Болалар касалхонасини ишлаш тартиби: даволаш-ҳимоялаш, санитар-
гигиеник, эпидемияга қарши кураш тартиби. Дезинфекция турлари. 
Дезинфекцияловчи суюқликларни тайёрлаш ва ишлатиш техникаси. 
Бемор болалар ота-оналарининг ташрифи ва озиқ-овқат олиб келишини 
назорат қилиш.

Шифохонанинг иш тартиби: 


1. Даволаш-ҳимоя қилиш режими: шифохона кун тартибини сақлаш, 
эрталабки уйкудан туриш, хона ҳароратни ўлчаш, шифокорларни буюрган 
вазифаларини бажариш, дориларни бериш, даволовчи муолажалар
овқатлантириш, дам олиш, сайр қилиш, қариндошларини келиши, бинони 
тозалаш, кечки ёзилиш ва уйқуга кетиш олдидан беморларни кузатиб чиқиш. 
Беморларни транспорт қилиш. Кайси усулда беморни ташишни шифокор ҳал 
қилади. Беморни аҳволи оғир бўлмаса уни ҳамшира ёки санитарка бўлимга 
кузатиб боради. 
Оғир беморларни носилкада ёки махсус ғилдиракли носилкада ва лифтда 
ташилади. 
1. Санитар-гигиеник тартиб.
2. Юқумли касалликларга қарши кураш тиртиби.
Эпидемияга қарши кураш
– бу санитар гигиеник воситаларни қўллаб, 
шифохона шароитида юқумли касалликларни тарқалишини олдини олишни 
ташкил қилишдир. Бунинг учун қабул бўлимида юқумли касалликни бор 
йўқлигини аниқлаш учун, беморни териси, томоғи, ҳарорати текшириб 
кўрилади, бемор теккан нарсалар тозаланади, битни бор йўқлигини 
аниқланади, санитария кўригидан ўтказилади, чўмилтирилади, бинони хўллаб 
артиб турилади. Даволовчи бўлимда, кровот, тумбочкаларни, тувакларни, 
шахсий озодалик учун керак бўладиган ҳамма нарсани тайёрлаб қўйиш, 
вақтида гигиеник ванна ўтказиш, кийимларни ҳар 7-10 кунда алмаштириш, 


хоналарни шамоллатиб, ҳўллаб артишни, юқумли касалликни аниқлаш ва 
шубҳали беморни алоҳида хонага олишни кўзда тутилади. 
Санитар-гигиеник тартиб
– инфекцион ва бошқа касалликларни олдини 
олиш учун кўриладиган чора – тадбирлар. 
Бунга: тиббиёт ходимларини ва касалларни шахсий гигиенаси, ювиниши, 
чўмилиши, сочи, тирноғини парвариши, ташқи кўриниши, шуниндек – 
хоналарни ювиш, бинони таъмирлаш ва унга қаратилган талаблар киради. 
Эпидемияга қарши ва санитар гигиеник талаблар даволовчи бўлимда юқумли 
касалликларни олдини олишга қаратилган тадбирлардир. 
Хўллаб артиш техникаси: хўллаб артиш бўлимда ҳар куни 2 маротаба 
ўтказилади. Хўллаб артишда ишлатиладиган инвентарлар алоҳида сақланади. 
Хўллаб артишда дезинфекцияловчи моддалар ишлатилади. 
Дезинфекция-(юқумсизлаштириш) юқумли касалликларни қўзғатувчи 
микроорганизмларни (бактериялар, вируслар ва бошқалар) йўқотиш.

Дезинсекция – зарарли ҳашоратларни йўқотиш. 

Дератизация – зарарли кемирувчиларни йўқотиш.

Дезинфекция турлари: А) механик Б) химик В) физик 
Механик воситаларга бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш, 
ўрин-кўрпаларни қоқиш, чангютги билан тозалаш, бинони шамоллатиш, 
оқлаш, бўяш киради. Бу усулда микроблар йўқотилмайди, аксинча объектдан 
чиқарилади. Шунинг учун химик моддалар билан биргаликда олиб борилади. 
Физик усулга – қайнатиш, ёқиш, қуёш нури, ультрабинафша нурлар (симоб- 
кварц лампаларни) дезинфекция камералари ва маҳсус аппарат (автоклав)да 
сув буғи ва иссиқ ҳаводан фойдаланиш киради. 
Агар буюмларда вегетатив шаклдаги микроблар борлиги аниқланса 
қайнатиш вақти 15- 20 дақиқа, спорали микроблар бўлса 1,5- 2 соат бўлади. 
Темирдан бўлган буюмларни, асбобларни 10-15 дақиқа қайнатилади. Бунда 
нарсалардаги ёғни ва оқсилни эритиш учун, сувга сода (1- 2% эритма), совун 
ёки кир тозаловчи кукунлардан (0,5 % эритма) солиб ювилади. Куйдириш йўли
билан зарарлантиришда асосан арзон бўлган нарсалар ишлатилади. 
Кимёвий йўл билан дезинфекция қилиш учун кўпроқ хлор тутган 
моддалар: хлор охаги, хлорамин ва бошқа феноллар, крёзол ва унинг 
шериклари, формальдегидлар ишлатилади.
31 октябр 2005 йил

Download 161,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish