Мавлонова Р



Download 8,79 Mb.
bet46/54
Sana02.07.2022
Hajmi8,79 Mb.
#729397
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
Ижтимоий педагогика КИТОБ

Патронат (лотинча патронатус — х°мийлик килиш) ота- оналарсиз қолган болаларни давлат органлари ва патронат кдлувчи болани цабул килиб олувчи шахслар ўртасидаги шартнома буйича болани тарбиялашга бершя.
Оила ташхиси ва оила тарбияси масалалари педагогика ва психология фанларида ота-оналар билан иш олиб боришга дойр тўрли хил ёндашувлар мавжуд. Шулардан бири И.В.Гребенников томонидан ёш ва педагогик психологияга асосланган холда яратилган маърифий-ахборотли ёндашувдир. Бу ёндашувнинг мазмуни ва мохиятидан келиб чиққан холда баъзи мамлакатларда ота-оналарга ўзлўқсиз ва маълум тизим асосида ёрдам бериш мақсадида ота- оналар, умуман оила учун оммавий таълим дастўри хам ишлаб чикдлган. Бу дастўрлар асосида оиланинг бола тарбиясидаги ролини фаоллаштиришга мувофиқ булинган. Лекин бу дастўрлар аноним тарзда олиб борилган. Хар кандай фаолият аниқ манзилга кэратилган булса ўз еамарасини беради. Шунинг учун хам муайян ижтимоий педагогик ёрдамга мухтож оилаларни ижтимоий педагогик ташхис асосида аникдаб, уларга реал ёрдам кўрсатиш, яъни оилада валеологик соелом тўрмуш тарзини шакллантириш ва болаларга тугри тарбия бериш максадга мувофикдир. Чунки оила тарбиясида айнан оила ташхиси мухим ахамият касб этади.


122


Ота-оналар билан олиб бориладиган махсус амалий иш.


Хар бир оиланинг эхтиёжларини инобатга олган холда уларга ижтимоий педагогик ёрдам беришда махсус амалий ишлар (спецпрактикумлар) мухим ахамият касб этади.
Оилада coejiom тўрмуш тарзини сакдашга дойр ота-оналарнинг педагогик психологик тайёргарлигига булган эхтиёжни ташхис этиттг буйича махсус амалий иш цуйидагича амалга оширшади:

  • мақсадни белгилаш, яъни оиладаги эришилган ютўқдарни аниьугаб, уларга суянган холДа ота-оналарнинг яна қандай имкониятларга эга эканлигини хамда кдндай ёрдамга мух'гож эканлигини белгилаш;

  • харакатлар алгоритми, яъни ота-оналар орасида оила ташхисини ўрнатишга дойр анкеталар таркатиш, уларга жавоблар олиш, тахлил этиш, уларнинг тавсифига кўра ота-оналарни кичик гўрухларга ажратиш ва ташхис натижалари билан таништириш каби фаолиятлардир;

  • ташхис асосида педагогик консилиумларни ташкил этиш, психологик хизматни амалга ошириш режаларини тўзиш ишлари амалга оширилади.

Оила ташхисини амалга оширишда оила ва оилавий муно- сабатларнинг психологик холатини, мухитини ўрганишга дойр «Типик оилавий хаёт», «Оила хаяжонлари тахутили», «Оиланинг кинетик расми» номли махсус тест ишларини утказиш каби методлардан фойдаланиш мумкин.
Савол ва топширицлар:

  1. Оила типалогиялари хакдца фикр юритинг.

  2. Бола асраб олган оила билан ижтимоий-педагогик фаолият қандай амалга оширилиши керак?

  3. Ота-оналар билан олиб бориладиган махсус амалий иш мазмуни нимадан иборат?

Оила ва унинг асосий вазифалари
Жамиятда оиланинг ролини ўзининг кучи буйича болҳа хеч бир ижтимоий институтлар билан тенглаштириб булмайди. Айнан оилада инсоннинг шахси шаклланади ва ривожланади, бола жамиятда кдйинчиликсиз мослашиб кетишига хизмат қиладиган ижтимоий вазифаларни эгаллайди. Оила биринчи тарбиявий институт сифатида


123




иштирок этади, у билан бокликдикни инсон ўзининг бутун хаёт и давомида хис этади. Оилада инсоннинг маънавийлигига асос солинади, хулдий қо ид ал ар и юзага келтирилади, шахснинг ички дунёси ва индивидуал сифатлари очиб берилади. Статистиканинг кўрсатишича, хужалик юритиш бозор сиёсатига утиш ижтимоий институт сифатида оила холатига анча салбий таъсир кўрсатди. Демографлар тутилиш камайганинл қайд этмокдалар. Социологлар ассоционал оилалар сонининг усиб боришини қайд этмокдалар ва тўрмуш даражасининг пасайишини тахмин кдлмокдалар.
Хамма даврларда хам хар кандай оила ўзининг болаларини тарбиялашда ёрдам олишга эхтиёжни хис этган. Тарихнинг кўрса­тишича, одамлар катта оилалар билан яшаганларида оилавий хаёт учун зарўр билим ва куникмалари авлодцан авлодга табиий равишда ва одций кундалик тарзда утиб келган.
Замонавий ривожланган жамиятда авлоддар ўртасидаги оилавий алоцалар бўзилмокда. Шунинг учун жамият оила ташкил этиш ва болаларни тарбиялаш хақидаги зарўр билимларни етказиш буйича ишларни ўз зиммасига олади. Хозирги пайтда ота-оналарга мутахассис психологлар, ижтимоий ишлар ходимлари, ижтимоий педагоглар ва болаларни тарбиялаш буйича боиҳа мутахассисларнинг ёрдамлари зарўр. Ана шу мутахассисларнинг ёрдамига фақат нотинч, ёмон шароитдаги оилалар эмас, бугунги кунда тинч, яхши оилалар хам мухгожлар.
Оила хакдца бир неча хил тушунчалар мавжуд: биринчидан
оила бу никох ва (ёки) қон-қариндошликка асосланган кичик ижтимоий гўрух, унинг аъзолари биргаликда яшайдилар ва уй ишларини бажарадилар, бир-бирларига нисбатан ўзаро маж- бўриятлар билан бирлашганлар. Иккинчидан, оила бу ижтимоий институт булиб, унда одамлар ўртасида ўзаро муносабатлар барқарор мустахкам шаклда булади. Ана шу ўзаро муносабатлар доирасида одамларнинг кундалик хаётининг асосий ҳеми амалга оширилади: интим муносабатлари, фарзанд кўриш ва болаларнинг бошлантч ижтимоийлашиши, тарбиялаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошкалар.
Оила никох муносабатлари инсониятга кадим даврлардан маълум. Неолит давридаёқ (15-20 минг йиллар илгари) онгли никох пайдо булган. Одамлар жамоаси пайдо булганидаёд уларнинг биргаликда хужалик юритишдаги ва биргаликдаги бола тарбиялашдаги вази- фалари табиий жинсийлиги, ёшига цараб (эркақ аёл) ажратишига асосланган. Тарихда кҳайд этилган оилавий муносабатларда фаркдар


124




булишига карамай, хамма оилаларни бирлаштирадиган кандайдир умумийлик бор. Бу оилавий тарзда ҳает кечиришдир, бунда инсоният яшашнинт ягона имкониятини топган. Олим л ар оиланинг тўрли вазифаларини кўрсатадилар. Биз биринчи навбатда болани тарбиялаш ва ривожлантиришга тааллўқдиларигагина тухталиб утамиз.
Оиланинг репродўқтив вазифаси
(«Продустио» лотинча сўз — кбайта ишлаб чикариш, купайиш). Оиланинг мухим булган вазифаларидан репродўқтив (жамиятнинг биологик ўзлўқсизлигини таъминлаш, болаларни дунёга келтириш) функциясидир. Репродўқтив вазифа
— инсон зотини давом эттириш зарўрияти сабабини асослайди. Хозирги кунда 2—3 та одамдан ташкил топган оилалар сони ортиб бормокда. Бундай одамларнинг айтишларича, болалар ота-оналарнинг эркинликяарини чеклайдилар: таълим олишда, ишда, малакасини оширишда, ўзининг кобилиятини амалга оширишда.
Афсуски, болага эга булмаслик факдт мавжуд булмай, баъзилари фарзанд кўришга лаёкатли булганларда фарзанд орттирмай шундай утадиганлар сони Европа мамлакатлари оилаларида ортиб бормокда. Бунинг сабабларини цуйидагича изоҳлаш мумкин: тушлишнинг камайиши, ёш оилаларнинг ота-оналаридан алохида яшашлари, ажралишлар сонининг усиб бориши сабабли бир ота ёки оналик оилалар сони оргиб бормокда, ахолининг соглиги сифати ва мамлакатда соглиқни сакдашнинг ривожланиш даражаси эксперт- ларнинг бахолашлари буйича ёмон, нокулай экологик шароит, ахлокриз хаёт кечириш, ёмон овқатланиш, касаллиги ва бошқа ва бопҳа тўрли хил сабабли ёши катта ахолининг 10 — 15% соглиги холати сабабли болага эга булиши мумкин эмас.
Ицтисодий ва хужалик тўрмуш вазифалари қадимдан оила хар доим жамиятнинг бошлангич хужалик ташкилоти булиб келган. Ов килиш ва дон етиштириш, хунармандчилик ва савдо оилада хар доим вазифалари такримланган булгани учун мавжуд була олган. Кддимдан аёллар бутун уй ишлари билан магшул булганлар, эркаклар касб-хунар билан шуЕулланганлар.
Илмий техник революция асрига келиб одамлар хаётий юмушларининг куп л ар и (овқат тайёрлаш, кир ювиш, уй тозалаш, кийим тикиш ва бош кал ар) кдсман маиший хизмат сохасига юклатилди.


125



Download 8,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish