Мулоқот дарчаси Бу турдаги дарчаларнинг таркиби майдонлар, бошқарув тугмалари ва қистирмалардан (валадка) иборат
бўлиб, уларнинг кўринишлари билан танишиб чиқамиз.
Майдон турлари:
1. Матн майдони – бундай майдонда матн кўрсаткичи пайдо бўлади ва унга талаб қилинган матн
терилиши мумкин. Масалан: қидирилаѐтган файл номи ѐки сақлаб қўйилиши керак бўлган файлга
янги ном.
2. Рўйхат майдони – ичидан бир ѐки бир нечтаси танлаб олиниши керак бўлган объектлар рўйхати
махсус дарчадаифодаланади. Масалан: очилиши керак бўлган файллар рўйхати.
3. Қисқартирилган рўйхат майдони – мулоқот ойнасидаги жойни тежаш мақсадида рўйхатдаги фақат
танланган объект номини кўрсатиб турадиган майдон. Рўйхатни тўлиқ кўриш учун шу майдоннинг
ўнг тарафидаги белгини босиш керак.
4. Ўсиш – камайиш тартибини ифодаловчи майдон – бунинг ѐрдамида шу майдонга киритилиши
мумкин бўлган энг кичик ва энг катта рақамни орасидан керагини танлаш имкони бор. Масалан:
саҳифа атрофидан хошия учун жой ташлаш катталигини танлашда
белгилардан фойдаланилади.
5. Танлаш(переключатель) майдони – альтернатив режимлардан фақат биттасини танлашда ишлатилади.
Масалан: Word ҳужжатини дарчада кўриш масштабини ўзгартиришда нуқта белгиси танланган режим
олдига ўтиб олади.
6. Қўшиш ѐки олиб ташлаш(флажок) майдони – бирор режимни керак бўлса қўшиш ѐки олиб ташлаш
учун ишлатилади. Масалан: Word даги дарчада кўриниб туриши керак бўлган параметрлардан
айримларини қўшишда
ѐки х белги қўйилиши ва айримларини олиб ташлашда эса бу белгилар олиб
ташланиши мумкин.
Бошқарув тугмалари тўртбурчак шаклдаги ичида ѐзувлари бўлган кўринишда ифодаланади ва улар
билан ишлашда қуйидагича келишувларга амал қилинади:
1. Атрофи рамкага олинган тугма танланган деб ҳисобланади.
2. Ёзуви хира рангдаги тугма хозирча ишламайди.
3. Ёзуви учта нуқта билан тугаган тугмалар учун қўшимча мулоқот ойнаси очилади.
Қистирмалар мулоқот дарчаси хажми катта бўлиб кетмаслигига ѐрдам беради. Бу шуни англатадики,
маъноси бир-бирига яқин бўлган буйруқлар майдонлари гурухланиб алохида-алохида саҳифаларга
жойланади ва хар бир саҳифа номланади. Мулоқот дарчасида эса фаол саҳифа буйруқларининг майдонлари
акс этиб туради. Мисол сифатида қуйидаги мулоқот дарчаси тасвирини келтириш мумкин:
Бу ерда Найти, Заменить ва Перейтилар қистирмалардир. Уларнинг хар бирида ўзига хос буйруқлар
жойланган майдонлари ва бошқарув тугмалари жамланган.