Материаллар хисоби



Download 32,22 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi32,22 Kb.
#286187
1   2   3   4   5
Bog'liq
Материаллар хисоби

8.4.Материаллар сарфланишини хисобга олиш
Материаллар корхона ишлаб чикариш зарурияти хужалик эхтиёжлари учун ва ортикча ва кераксиз булганларини эса четга сотиши мумкин. Шунингдек, корхоналар айрим материаллрани четга кайта ишлаш учун бериши мумкин.
Корхонада ишлаб чикариш захираларининг тугри сарфланишини назорат килиш ва расмийлаштириш учун тегишли ташкилий тадбирлар ишлаб чикилади. Моддий кийматликларнинг тежамли сарфланишининг зарурий шартларидан бири режа-иктисод булими томонидан хар бир махсулот (хизмат) ва бажариладиган ишлар бирлигига сарфланадиган нормалар ва улар асосида белгиланадиган лимит катта ахамиятга эгадир.
Барча корхоналарга моддий кийматликларнинг сарфланиши ва четга берилишига рухсат берувчи шахсларнинг руйхати тузилиши ва уларнинг имзоларининг нусхаси бухгалтерияда булиши шарт. Берилаетган материаллар аник улчанган, саналган ва тортилган булиши зарур.
Материалларнинг омборлардан берилиши энг аввало корхонада ишлаб чикариш ва мехнатнинг кандай ташкил килинганлиги, ва кайси сохага тегишли эканлигига богликдир. Ушбу хусусиятлардан келиб чиккан холда моддий кийматликларни кай тарзда бериш ва расмийлаштиришнинг тартиблари белгиланади.
Ишлаб чикаришга ва бошка эхтиёжлар учун хар кундаги сарфланадиган материаллар лимит-забор карталари расмийлаштирилади. Уларни режа-иктисод ёки таъминот булими бир ёки бир неча нусхада бир ой муддатга ёзиб беради. Уларда хужалик жараёнининг тури, омбор номери, улчов бирлиги, харажат ишлари ва ойлик сарфнинг лимити курсатилади.
Лимит-забор картасининг бир нусхаси олувчига, иккинчиси эса омбор мудирига берилади ва материаллар лимтда белгиланган микдорда берилади.
Лимит-забор карталарининг кулланиши хар куни омбордан ишлаб чикариш ва бошка максадлар учун бериладиган материаллар хисоб-китобини енгиллаштиради ва бир марталик хужжатларни кискартиради.
Агар ишлаб чикариш захиралари омбордан мунтазам берилмаса юк хати-талабномаларга асосан берилади. Бунда юк хати талабнома икки нусхада ёзилади ва бир нусхаси омборчида иккинчиси эса материални олган шахсга берилади.
Бошка корхоналарга материаллрани бериш учун (шартнома ёки нарядлар асосида) икки нусхада "Четга материалларни бериш”юк хати талабномаси ёзилади. Биринчи нусхаси омборчида колдирилади ва у материалларни хисобдан учириш, шунингдек, хисоб-тулов операциялари учун асос булади, иккинчи нусхаси эса материалларни кабул килган шахсга берилади.
Материаллар бошка корхоналарга автотранспорт оркали жунатилса юк хати урнига товар-транспорт юк хати ёзилади.
Корхоналарда материаллар сарфини дастлабки хужжатларда акс эттирмасдан омбор хисоб карточкасида юритиш хам мумкин. Бунда ишлаб чикариш булимларининг материалларни олиш хукукига эга булган вакиллари бевосита омбор хисоб карточкасига имзо чекадилар.
Ишлаб чикариш хажми катта булмаган ва материалларнинг харакати билан боглик булган хужалик жараёнлари унга куп булмаган корхоналарда материаллранинг сарфи махсус дастлабки хужжатларни расмийлаштирмасдан амалга оширилади. Бундай корхоналарда хакикатда сарфланган материаллар махсулотларни ишлаб чикариш ва сотиш тугрисидаги хисобот ёки далолатномаларда акс эттирилади. Далолатнома ёки хисоботлар хар ун кунда масъул шахс томонидан тузилади ва корхона рахбари тасдиклагандан сунг улар моддий жавобгар шахслардан тегишли материалларни хисобдан учириш учун асос булади.
Корхонада белигиланган кунларда материалларнинг кирими ва чикими тугрисидаги барча хужжатларни кабул килиш-топшириш реестрининг биринчи нусхаси билан бирга бухгалтерияга топширилади, реестрнинг иккинчи нусхасига бухгалтер дастлабки хужжатларни кабул килганлиги тугрисида имзо чекиб моддий жавобгар шахсга кайтариб берилади.
Хулоса
Материаллар - бу корхона фаолияти учун зарур булган ва махсулот асосини ташкил киладиган хужалик маблагларидир. Уларнинг асосий хусусиятлари - хужалик операциялари таъсирида узининг ташки куринишини узгартириб, кийматини ишлаб чикарилган махсулот таннархига утказишидир.
Уларни ишлаб чикаришга сарфлашда бахолашнинг ФИФО, ЛИФО ва уртача киймат усуллари мавжуд.

Download 32,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish