149
Тарбиячи: энди болалар компьютерда икки сонни қўшиш амалини бажариб
кўрамиз.
Тарбиячи: Қани, Баҳромбек, айтчи икки сонни икки сонига қўшилганда
кандай сон ҳосил бўлади?
Баҳромбек: тўрт сони ҳосил бўлади.
Тарбиячи: энди шу амални компьютерда бажариб кўрсат.
Бунинг учун,
клавиатурадаги қайси рақамлар ва белгиларнинг тугмачаларини босишинг
керак?
Баҳромбек: олдин 2 рақамли тугмачани босаман ва (бу амални бажаради),
натижа экранда 2 сони пайдо бўлади.
Тарбиячи: энди нима қилишинг керак?
Баҳромбек: қўшиш ишорасига
мос тугмачани босишим керак, деб
топшириқни бажаради. Экранда 2 + ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи : энди қайси рақамли тугмачани босишинг керак?
Баҳромбек: яна 2 рақамли тугмачани босаман ва (бу топшириқни ҳам
бажаради) экранда 2+2 ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: энди қандай белгили тугмачани босишинг керак?
Баҳромбек: тенглик белгисини, яъни (=) деб,
топшириқни бажаради. Экранда 2+2= ёзув ҳосил
бўлади.
Тарбиячи: Баҳромбек, энди икки сонини икки
сонига қўшишга битта мисол келтир.
Баҳромбек: иккита олмага иккита олма қўшилса, тўртта олма бўлади.
Тарбиячи: баракалла! Энди амални бажар.
Баҳромбек: клавиатурадаги 4 рақами тугмачасини босади. Натижада
экранда 2+2=4 каби ифода пайдо бўлади.
Тарбиячи Баҳромбекни бажарган ишларини баҳолайди ва
яна бир нечта
тарбияланувчиларга ушбу амални мустақил бажартиради. Шундан кейин, 5
гача бўлган сонлар ичидан танлаб, сонларни бир-бирларидан айириш амалини
компьютерда бажаришга ўтилади.
Тарбиячи: энди болалар компьютерда сонларни бир–бирларидан айириш
амалига ўтамиз деб Аминани компьютер олдига таклиф этади.
Тарбиячи: Амина, қани айт-чи ойинг берган тўртта конфетдан иккитасини
укангга берсанг, ўзингда нечта конфет қолади?
Амина: иккитасини укамга берсам, ўзимда ҳам иккита конфет қолади.
Тарбиячи: энди шуни компьютерда бажариб кўрсат. Бунинг учун,
даставвал клавиатурадаги қайси рақамли тугмачани босишинг керак?
Амина: тўрт рақамли тугмачани босишим керак.
150
Тарбиячи: бажариб кўрсат.
Амина: клавиатурадаги 4 рақамли тугмачани
босади,
монитор
экранда
4 сони ҳосил бўлади.
Тарбиячи: энди қайси белгига мос тугмачани босишинг керак?
Амина: айириш белгиси тугмачасини босишим керак дейди ва бажаради,
экранда 4 - ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: навбатда қайси рақамга мос тугмачани босишинг керак?
Амина: икки рақамли
тугмачани деб, уни топади ва тугмачани босади.
Экранда 4-2 ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: топшириқни бажариш учун энди қайси белги тугмачасини
босишинг керак.
Амина: тенглик (=) ишорасини деб, уни клавиатурадан топиб босади.
Экранда 4 – 2 = ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: қани айт-чи натижада қандай сон ҳосил бўлиши керак?
Амина: тўртта конфетдан иккитасини укасига берганини эслаб, икки сони
дейди ва амални бажаради. Экранда 4-2 =2 ёзув ҳосил бўлади.
Тарбиячи: Энди, Амина бажарган амалингни оғзаки айтиб бер.
Амина: тўрт
сонидан икки сони айрилса, натижада икки сони ҳосил
бўлади.
Тарбиячи: Амина, қани айт-чи айириш амали бажарганда, айирма
кўпаядими ёки камаядими.
Амина: камаяди, деб жавоб беради.
Баракалла! Жавобинг тўғри.
Шундан
кейин тарбиячи, Аминанинг бажарган ишини баҳолайди ва
Аминанинг бажарган ишини кузатиб турган бошқа тарбияланувчилардан бир
нечтасини юқоридаги амални мустақил бажаришга ундайди.
Шундай қилиб, МТМ тарбияланувчиларига элементар математик билим
бериш жараёнида информатика ва ахборот
технологияларининг асосий
воситаси бўлган компьютерлардан фойдаланилганда, мактабгача таълим
муассаса болаларининг фаолликлари ва қизиқишлари
шаклланади, машғулот
самарадорлиги анъанавий машғулотларга нисбатан анча ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: