Жиҳозлар:
учбурчак слайди, учбурчак шаклида байроқча, уйнинг томи,
сувоқчининг уч бурчак шаклидаги иш қуроли ва конверт келтирилган.
Машғулотнинг бориши
:
Тарбиячи:
Нодирбекни компьютер олдига ўтқазади. Бошқа гуруҳ
болаларига машғулотни кузатиб боришга топшириқ беради ва монитор
экранига эътибор беришларини таъкидлайди.
Сўнгра, у болалар эътибор беринглар экрандаги биринчи слайдда учбурчак
шаклидаги байроқча, уй томининг кўриниши, сувоқчининг учбурчак шаклидаги
иш қуроли ва конверт тасвирланган. Ўзи айтган матералларни Нодирбекка
такрорлашни буюради.
Нодирбек:
учбурчак шаклидаги байроқча, уй томининг кўриниши ва хат
жойлаштирадиган конверт.
Тарбиячи
:
болалар
эътибор
беринглар.
Учбурчакнинг учта томони ва учта бурчаги бўлади.
“Сичқонча”дан фойдаланиб, унинг курсорини
битта- битталаб ҳар бир томонига, ҳар бир
бурчагига
олиб
бориб
кўрсатади.
Сўнгра,
Нодирбекдан айтилганларни қайтаришни буюради.
Нодирбек:
учбурчакнинг учта томони ва учта бурчаги бўлади.
Тарбиячининг назорати остида “Сичқонча”нинг курсорини томонлари ва
бурчакларига олиб бориб кўрсатади.
Тарбиячи:
Нодирбек, хат ёзишга мўлжалланган конверт сиртида қандай
шакллар бор ва уларнинг сони нечта.
Нодирбек:
конверт сиртига эътибор бериб, тўртта учбурчак шаклидан
иборат эканлигини айтади.
Шундан кейин, тарбиячи Нодирбекнинг билимини баҳолайди ва яна бир
нечта тарбияланувчилар билан шу тартибда шуғулланади. Гуруҳ болалари
Нодирбекнинг ишини кузатиб турганлари учун, улар ҳам бир вақтнинг ўзида
учбурчак
тўғрисида
маълумот
оладилар.
Тарбиячи
яна
икки-уч
тарбияланувчига Нодирбекни бажарган ишини қайта бажаришларини
топширади.
159
Учбурчакдан кейинги слайд “тўртбурчак” деб
номланган. Ушбу слайдда “Ғунча” журнали, доска
ва эшикларни тасвирлари
жойлаштирилган,
квадрат слайдида эса, кафел (квадрат шаклдаги
ғишт плита), квадрат шаклдаги дераза ва квадрат
шаклидаги тасвирлари берилган. Тарбиячи ушбу слайдлардан фойдаланиб,
юқоридаги тартибда машғулотни давом эттиради. Учбурчак, тўртбурчак, квадрат
тўғрисида малумот бериб бўлингач, тарбияланувчиларга уй мавзусидаги
тақдимот намойиш этилади ва тарбиячиларнинг эътиборларини ундаги
элементларга қаратади.
Учбурчак, тўртбурчак, квадрат ва доира шакллардан ҳосил қилинган уй
тасвири. Шундан кейин, 5-10 дақиқали оралиқ босқич (дам олиш босқичи
бошланади) бу босқичда тарбиячи:
1. Дурадгорлар ишлатадиган йиғма метрда учбурчак, тўртбурчак, квадрат
шаклларини ясаб кўрсатади. Сўнгра, тарбияланувчилар ҳам бирин-кетин
учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни ясаб кўрсатадилар.
2. Учбурчакка оид “Топишмоқ ўйин” ўтказилади. Бунда тарбиячи
“Қоғоздаги тўртбурчак шаклдан қандай қилиб қалам ёрдамида иккита учбурчак
ясаш мумкин?” деган саволни қўяди ва болаларга ўйлаб кўриб, жавобни ким
биринчи бўлиб топса, шу ўкувчи ало баҳо билан тақдирланишини айтади.
3. “Топишмоқ ўйин” ўтказилиб бўлингач, тарбияланувчилардан бири
қуйидаги тўртбурчак шеърини айтиб беради:
Мен бурчакман, тўртбурчак,
Барча жойда бор бурчак.
Дафтар, китоб сиртида,
Кўринаман “Ғунча”да.
Тўрт томони, тўртбурчак,
Доим мен билан бирга.
Хотирада сақлаш чун,
Жойлаб олгин кўнгилга.
Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, тарбиячи машғулот бошлангунга қадар
ушбу шеърни тарбияланувчиларга ёдлатган бўлиши
керак. Дам олиш босқичи тугагач, машғулотнинг
навбатдаги ўн беш дақиқали давоми бошланади.
Компьютерда
учбурчак
ва
тўртбурчак
шаклларини ясаш машқлари
. Бундай машқларини
бажариш учун, тарбиячининг дастлаб ўзининг
компьютерида қуйидаги амалларни бажариб бериши
160
керак:
Windows операцион тизими иш столидан асосий меню “Пуск” ни очиш ва
меню бандларидан “Программы – МicrocoftOffice – Мicrocoft Wоrd“ ларни
танлаш. Бу ҳолда матн муҳаррирнинг ойнаси очилади. Учбурчак ва тўртбурчак
геометрик шаклини ҳосил қилиш учун, муҳаррир ойнасининг ҳолат сатридан
юқорида жойлашган “Рисование” қаторидан фойдаланилади. Бу қаторда
жойлашган \ -(чизиқ) пиктограммасини топиб, “Сичқонча”дан фойдаланиб,
компьютер экранида геометрик шаклларни чизади.
Тарбиячи:
гуруҳ болаларига, энди компьютерда учбурчак ва тўртбурчак
геометрик шаклларини чизиш машқини бажарамиз. Дастлаб машқни Элбек
бажаради.
Тарбиячи:
қани Элбек, компьютер экранида учбурчак чизишни бошла.
Бунинг учун «Сичқонча»нинг кўрсаткичини “Рисование” қатордаги \ чизиғига
олиб бор.
Элбек:
“Сичқонча”ни ҳаракатлантириб, унинг кўрсаткични \ чизиғига олиб
боради.
Тарбиячи:
балли, Элбек, кўрсаткични тўғри
олиб бординг. Энди, кўрсаткични экран ўртасига
олиб
бориб,
“Сичқонча”ни
чапга
буриб
ҳаракатлантир.
Элбек:
кўрсатмани бажаради ва экранда,
учбурчакнинг бир томони (/)чизилади.
Тарбиячи:
Элбек, учбурчакнинг иккинчи томонини чизиш учун
кўрсаткични яна экраннинг пастки қисмидаги \ чизиғига олиб бор. Сўнгра
кўрсаткични экранда чизилган биринчи чизиқнинг учига олиб бориб,
“Сичқонча”ни ўнгга буриб, ҳаракатлантир. Шунда иккинчи томон чизилади.
Элбек:
топшириқни бажариб, экранда учбурчакнинг иккинчи томонини
чизади ва /\ ҳосил қилади.
Тарбиячи:
Элбек, “Сичқонча” кўрсаткичини учинчи марта \ чизиғига олиб
кел. Сўнгра ҳосил бўлган /\ чизиқларини чап томондагисини пастки учига
тегизиб “Сичқонча”ни ўнгга бурмасдан ҳаракатлантир.
Элбек:
топшириқни
бажариб,
“Сичқонча”
ўнгга
бурмасданҳаракатлантиради. Натижада, экранда учбурчак ҳосил бўлади.
Тарбиячи:
Элбек, ҳосил бўлган учбурчакнинг нечта томони ва нечта
бурчаги борлигини такрорла ва уларни кўрсат.
Элбек:
учбурчакни учта томони ва учта бурчаги борлигини айтади.
Учбурчак чизиш бўйича машқни яна бир нечта болалар мустақил
бажарадилар. Шундан кейин, компьютер экранида тўртбурчак чизиш
161
юқоридаги тартибда бажарилади. Бу ҳолда ҳам биринчи машқ тарбиячи
назоратида бажарилади. Навбатдагиларини тарбияланувчиларнинг ўзлари
мустақил бажарадилар.
Навбатда компьютерда квадрат шаклини чизиш машқи бажарилади. Бу
ҳолда ҳам тарбияланувчи томонидан бажарилаётган машқ жараёни тарбиячи
томонидан назорат этиб борилади. Учта машқ бажарилиб бўлингач, тарбиячи
машқни бажарган тарбияланувчиларнинг билимларини уч баллик тизим
асосида баҳолайди.
Уйга вазифа
: тарбияланувчиларга уйда картон ва қайчи ёрдамида учбурчак
ва квадрат ясаб келиш вазифаси топширилади.
162
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион
педагогик технологиялар.Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.–279б.
2. Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг тадбиқий
асослари Т.: 2006. – 163
3. Ишмуҳамедов Р. Ўқув жараёнида интерфаол услублар ва педагогик
технологияларни қўллаш услубияти. Т.: РБИММ, 2008. 68 б.
4. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион
технологиялар (таълим муассасалари педагог–ўқитувчилари учун амалий
тавсиялар). – Т.: Истеъдод, 2008.
5. Ишмуҳамедов Р.Ж, Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда инновацион
технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари, тарбиячилари, гуруҳ
раҳбарлари учун амалий тавсиялар). Т.: Истеъдод, 2010.
6. Курмакаева Р., Аъзамова М., Норматова С., Юсупова М., Элементар
математика режалари. Т. 1992й.
7. Бикбаева Н.У, Иброхимова 3.И., Қосимова Х.И. Мактабгача ёшдаги
болаларда математик тасаввурларни шакллантириш, Т., 1995
8. Xasanboyeva.O.U.va boshqalar. «Maktabgacha ta’lim pedagogikasi».T..,
«Ilm ziyo» 2006y
9. З.Рахмонкулова ”Мактабгача таълим муассасасида илк математик
машғулотларни ташкил этиш” 2008 й
10. З.Рахмонкулова ”Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик
тасаввурларини шакллантириш” 2012 й
Do'stlaringiz bilan baham: |