Ўрта гуруҳ
Кичик гуруҳ сингари бу гуруҳда ҳам вақтни билиш болаларни асосан,
кундалик ҳаётида ўстириб борилади муҳими бу ўргатишининг пухта ҳиссиёт
асосида амалга оширилишидир.
Педагог сутка қисмларининг номини болалар ва уларга яқин катта ёшли
кишиларнинг эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси нима қилишлари билан
боғлиқ, болаларнинг сутка қисмлари ҳақидаги тасаввурларини аниқлади.
Катта гуруҳ
Ўқув йилининг бошида катта гуруҳ болаларида эрталаб, кундузи, кечқурун
ва кечаси каби вақт қисмлари ҳақида тасаввурлар мустаҳкамланиб вақт болалар
фаолиятининг конкрет мазмуни ва улар атрофидаги катталар билангина эмас,
балки вақтнинг объективрок кўрсаткичлари — табиат ҳодисалари (қуёш
чиқиши) билан боғлайдилар.
«Кеча», «бугун», «эртага» каби вақт белгиларининг ўзгарувчанлиги ва
нисбийлиги болаларининг уларни ўзлаштиришларида қийинчилик туғдиради.
Беш ёшли болалар бу сўзларни янглиштирадилар. Педагог муайян
сўзларнинг мазмун аҳамиятини очиб бериш учун болаларга қуйидаги
102
саволларни беради: «Биз сиз билан кеча қаерда бўлдик?», «Паркка қачон борган
эдик?».
Эндиликда болалар ҳар куни эрталаб ҳафта кунларининг номини
шунингдек, кеча ҳафтанинг қайси куни эртага қайси куни эканлигини
айтадилар.
Математика машғулотларида вақти-вақти билан болаларга ҳафта
кунларини тартиби билан айтиш таклиф этилади. Айтилган кундан олдин ва
кейинқандай кун келишини айтиш. Педагог «Қайси кунлари расм чизиш
машғулотимиз бор? Мусиқа машғулоти-чи? деб саволларни алмаштириб
туради.
Болалар тартиб билан санашни, ҳафта кунларини тартиб билан айтишни
ўрганиб олганларидан кейин кунни тартиб номери билан боғлайдилар.
Ҳафта кунларининг изчиллиги ҳақидаги билимларни мустаҳкамлаш учун
“Ҳафта кунлари” сўзли дидактик ўйиндан фойдаланиш мумкин.
Ҳафта кунларининг аламашинишини кузатиб бориш болаларда такрорли
вақтнинг ўзгарувчанлиги ҳақида тушунча ҳосил бўлишига унинг кетидан ҳафта
келишини очиб беришга имкон яратади.
Кичик гуруҳда болаларни фазода мўлжалга
олишга ўргатиш.
Теварак-атрофда мўлжал олиш
Ўнг ва чап қўлни фарқлай олиш ва айтишни, предмет (ўйинчоқ) ларни ўнг
қўл билан чапдан ўнгга қўйишни ўргатиш.
Болаларни предметларнинг ўзига нисбатан
жойлашишини
аниқлашга,
“яқин-узоқ”,
“тепада-пастда”, “орқада-олдинда” сўзларни
айтишга ва нутқда тўғри қўллашга ўргатиш.
Дастурнинг асосий вазифаси кичкинтойни
“ўзига” нисбатан мўлжал олишга ўргатишдан, иборат, бошқача айтганда,
кичкинтой бунда “ўзига”нибсатан ўнг, чап, юқори томонларни ажрата оладиган
бўла олиши керак. Ўз танасига нисбатан фазода томонлар бўйича мўлжал олиш
бу мўлжал олишнинг биринчи умумлаштирилган усулидир. “Ўзига” ва
“ўзидан” га нисбатан мўлжал олишда “ўнг-чапни”ни фарқлаш энг кўп
кийинчилик туғдиради. Мана шунинг учун ҳам бола олдин ўз қўлларини
фарқлашга ўргатилади. Дастурнннг бу вазифаси устида ишлаш кейинги ёш
гуруҳида ҳам давом эттирилади.
103
Боланинг ўзига нисбатан мўлжал олиши дастурнинг янги вазифасига —
бошқа одамга, буюмларга нисбатан мўлжал олишга ўргатиш вазифасига —
ўтиш учун зарур асос бўлади. Аммо бошқа одамга нисбатан мўлжал олиш
фақат ўз гавдаси схемасини билгандагина мумкин бўлади. Бола хаёлан бу
схемани бошқа объектларга нисбатан кўчиради ва ўхшашлик бўйича уни бошқа
одамдан ва буюмлардан ажратади. Масалан, болалар ўйинчоқларни қарашади,
улар билан фаол ҳаракат қилишади. Суҳбатнинг боришида тарбиячи болалар
эътиборини характерли деталларга қаратади. Масалан, машина қаралаётган
бўлсин; олдинда кабина, орқада кузов, пастда олдинги ва кейинги ғилдираклар.
Буюмлар тасвирланган қирқма расмлар, кубчалар мустақил равишда
деталлардан (қисмлардан) бутунни тиклаш имконини беради, яъни объектнинг
фазовий буюмларини (устида—остида, тагида—юқорисида, олдидан—
орқасидан, бир томони — ён томонидан ва иккинчи томонидан) ўзлаштириш
имконини беради. Болалар ҳали объектнинг ўнг ва чап томонларини фарқлай
олишмайди; бу мураккаб малака мактабгача катта ёшда ўзлаштирилади. Кичик
гуруҳда
буюмнинг
фазовий
характеристикасини
тушуниш қисман ўзлаштирилади. У ҳолда, деб
сўралади, болаларни буюмларга, бошқа одамга
нисбатан мўлжал олишга ўргатиш зарурми? “Ўзига”
нисбатан мўлжал олишнинг ўзи етарли бўлиши
мумкинми?
Гап
шундаки,
теварак-атрофимиз,
яъни
атрофимиздаги фазо, одамлар, ҳар хил буюмлар
тўплами тўлиб-тошиб ётибди. Мана шу фазода мўлжал олиш уларнинг ҳар хил
параметрларини, жумладан, “олдидан”, “орқасидан”, “ёнидан”, “устидан”,
“остидан”, кейинроқ буюмнинг “чап” ёки “ўнг” томони каби параметрларини
ҳисобга олиш мажбуриятини юклайди. Олдин ўзига, сўнгра бошқа одамга,
буюмларга нисбатан карамақарши томонларини ажратиш, биринчидан,
истиқболда боланинг фақат “ўзига” нисбатангина эмас, балки бошқа
объсктларга, бошқа одамга иисбатап мўлжал олиш малакасини эгаллашнни
таъминлайди.
Кичик гуруҳда болаларни вақт бўйича
мўлжалга олишга ўргатиш
104
Do'stlaringiz bilan baham: |