Мактабга тайёрлов гуруҳда болаларни
геометрик шакллар билан таништириш
Мактабга тайёрлов гуруҳида болаларнинг шакл ҳақидаги билимлари
мустаҳкамланади ва бир тизимга солинади. Болалар мактабга боргунларига
қадар қуйидаги геометрикшаклларни фарқ қилиш, номларини айтиш, асосий
хоссалари ва белгиларини билишлари керак: доира, овал, тўғри тўртбурчак,
квадрат, учбурчак, тўртбурчак, шар, куб ва цилиндр. Бу шаклларни болалар
ранги, катталиги, пропорцияси, у ёки бу шаклларнинг фазовий ҳолатларидан
қатъий назар билишлари
,
ҳаётий буюмлардан ўзларига таниш шаклларни
топа олишлари керак. Бу ишга, одатда машғулотларнинг бир қисми
ажратилади.
Машғулотларда шу мақсадларда ўйинлар ўтказилади, бу ўйинларнинг
шартига кўра, болалар атрофдаги буюмлардан ўзларига таниш геометрик
шаклларни топишади. Масалан, тарбиячи квадрат шаклидаги буюмларни
айтишни таклиф қилади
.
Буюмни тўғри топиб, унинг шакли ҳақида гапириб
берган ҳар қайси бола биттадан рағбат карточкасиниолади
.
Кўп буюм айтган
(кўп рағбат карточкаситўплаган) бола ютиб
чиқади. Тарбиячи буюмни кўрсатмасдан,
унинг
тасвири
туширилган
карточкани
кўрсатиши мумкин.
Болалар олган билимларни системага
солиш, уларга баъзи буюмлар орасидаги
муносабатларни тушуниб олишда ёрдам
бериш муҳим вазифалардан биридир.
Болаларни тўғри тўртбурчак ва квадрат
моделларидан
фойдаланиб,
“тўртбурчак”
тушунчаси билан таништирилган. Энди, уларга
тўғри тўртбурчак 4 та бурчаги ва 4 та томони
бўлган шакл эканини тушунтириш қолади.
94
Болаларга бир нечта топшириқ бериш мумкин, яъни улар тўртбурчак
шаклидаги қандай буюмларни билишларини, расмда тасвирланган буюмлар
шаклини айтишларини сўраш ва шу каби топшириқларни бериш мумкин.
Болаларга бу шаклларни фарқ қилишнигина эмас, балки уларни тиклай
олишни ҳам ўргатиш керак. Масалан, тарбиячи болаларга катакли қоғозга
томонлари 4 тадан катакка тенг квадрат чизишни тавсия қилади. Сўнгра
томонлари олдингисидан 2 та катак ортиқ бўлган квадрат чизишни, устки ва
пастки асослари 4 тадан катакка, чап ва ўнг томонлари 2 тадан катакка тенг
тўғри тўртбурчак чизишни таклиф қилади. Топшириқни бажаришганидан
кейин болалардан қандай шаклнитасвирлаганларини сўраш керак.
Тарбиячи болаларга бундай топшириқ бернши мумкин: томонлари тенг
(ҳар бири 4 катакдан) тўртбурчак чизинг, уни иккита шаклга ажратинг
(ажратишни чапдан ўнгга ёки юқоридан пастга қаратиб бажарнш мумкин) ва
қандай шакллар ҳосил бўлганини айтинг. Кейингимашғулотларда болаларга
расми чизилган квадратни “бурчагидан бурчагига” бўйича бўлиш ва ҳосил
бўлган шаклларни айтишнитаклиф қилиш мақсадга мувофиқ.У ҳолда ҳам,бу
ҳолда ҳам болалар шакллардан бири (тўртбурчак, учбурчак)ни рангли қалам
билан бўяшлари мумкин
.
Бу хил машқлар болаларни геометрик шаклларнинг шаклини
алмаштиришга доир машқларни бажаришга (2—4 та доира қисмиданбутун
доира ясаш (тузиш); олдин 2 та, кейин 4 та учбурчакдан тўртбурчак тузиш ва
ҳ.к.) замин тайёрлайди.
Учбурчаклар ва тўртбурчаклар ҳақидаги билимлар асосида тарбиячи янги
тушунча — “кўпбурчак” тушунчасини киритади. Ҳар хил турдаги учбурчаклар,
катталиги ва фазодаги ўрни бўйича ҳар хил бўлган тўртбурчак моделларини
кўрсатади. Шаклларни қараб, уларнинг нимаси умумий, деган саволга жавоб
беришга ҳаракат қилишнитаклиф қилади. Болаларнинг диққатларини
учбурчаклар ва тўртбурчакларнинг томонлари ва бурчаклари борлигига
қаратиш керак. Шундан кейин бу шаклларнинг ҳар бирида қанчадан бурчак
борлигини, бу шаклларни бир сўз билан қандай аташ (кўпбурчаклар)
мумкинлигини сўраш керак.
Болаларни машқ қилдириш учун қуйидагидек топшириқлардан
фойдаланиш керак: “Бир хил ўлчамдаги 10 та чўпдан бир нечта кўпбурчак
тузинг”. “Катакли дафтарга ҳар хил ўлчамлива рангли кўпбурчаклар чизинг”.
Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни буюмларни шакли бўйича
гуруҳлашга доир машқ қилдириш мақсадга мувофиқ. Масалан, олдин болалар
буюмларни 2 та гуруҳга, яъни юмалоқ шаклдаги шакллар ва кўпбурчаклар
гуруҳларига бўлишади. Шундан кейин кўпбурчаклар ичидан тўртбурчаклар ва
95
учбурчакларни ажратишади. Ниҳоят
Do'stlaringiz bilan baham: |