Электр ёй печи электр истеъмолчи сифатида.
Пўлат эритиш электр ёй печи энергосистема учун қудратли ва ёқимли бўлмаган истеъмолчи ҳисобланади. Бу қурилмаларнинг қувват коэффициенти (cos.) паст ( 0,7 0,8 оралиғида), истеъмол қилинадиган қувват эритиш давомида ўзгаради, режим нотинч, яъни ток сакрашлари, қисқа туташув ва ёйнинг узилиши юз бериб туради. Бундан ташқари ёй юқори частотали гармоникаларни генерация қилади.
Реактив қувватни компенсация қилиш учун конденсатор қурилмаларидан фойдаланилади ва конденсатор қурилмалари сиғимини тез ўзгартиришни таъминлайдиган схема кўзда тутилади. Ёй электр тармоғи ток ва кучланиш формаларини кучли ўзгартирадиган (бузадиган) ночизиқ элементи ҳисобланади.
Бу ходисалар биринчи навбатда конденсатор қурилмаларига таъсир қилади (қизиб кетиш ва ишдан чиқиш). Юқори гармоникалар билан курашиш учун фильтрлардан фойдаланилади.
31 – Маъруза. Пўлат эритиш ёй печларининг тузилиши, технологик жараён, эритиш этаплари, электрик баланс
Маълумки, пўлат эритиш ёй печлари бевосита ЭЁП лар тоифасига мансуб бўлиб, асосан кейинчалик прокат цехларида қуйма ёмби олиш учун мўлжалланган пўлат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пўлат маҳсулоти машинасозлик заводларида фасонли қуйиш орқали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.
3.5-расм. Пўлат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси
Печнинг тузилиши: 1 - пўлат кожух; 2 - юқори ҳароратга ( ўтга) чидамли футеровка; электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод қисми-3 ; 5-электродларни кўтариш механизми; 6 - электр ёйи.
Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пўлат эритиш ёй печлари мисолида кўрамиз.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мўлжалланган электромагнит усулда қориштириш қурилмаси, эритмани тўкиш учун мўлжалланган печни оғдириш механизми, печь своди (қопқоғи)ни кўтариш ва буриш ҳамда электродларни узатиш ва кўтариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пўлатни эритиш жараёни қуйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- қоришмани турли қўшилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси(металлни кислороддан тозалаш);
- қоришмага легирловчи компонентлар қўшиш;
- рафинация жараёни(тозалаш,оқлаш);
- эритмани аввал махсус чўмичга (ковшга) ва ундан тегишли формаларга қуйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.
Маълумки, ёй токининг қийматини чеклаш мақсадида, ёй занжирига, унга кетма-кет қилиб қаршилик уланади. Бунда чекланган қийматдаги қувватга эга манбанинг кучланиши, яъни ПЭЁПнинг энергетик баланси тенгламаси қуйидаги тенглама билан аниқланади:
[В] (1)
бу ерда
-манба кучланиши, В;
Uд - ёйдаги кучланиш, В;
Iд - ёй токи, А;
R - актив қаршилик, Ом;
L - индуктивлик, Гн.
Do'stlaringiz bilan baham: |