Назорат саволлари:
1.Ёйнинг барқарор ёнишини таъминлаш учун қандай шарт бажарилиши керак?
2.Ёйнинг барқарор ёнишини бошқаришнинг қандай усулларини биласиз?
3.Ёй узунлигини орттириш (камайтириш) нимага олиб келади?
4.Ўзгарувчан ток электр ёйининг бирқарор ёнишини таъминлаш учугун қандай чора кўрилади?
5.Ёй занжиридаги актив қаршилик ўзгариши ёйнинг ёнишига қандай таъсир кўрсатади?
6.Ёйнинг ёнишига манба кучланишининг ўзгаришининг таъсирини тушунтиринг.
7.Ёйнинг барқарор ёниш нуқтасини ўзгартирувчи яна қандай шарт ва шароитларни биласиз?
8.Ўзгарувчан ток электр ёйининг асосий хусусиятларини тушунтиринг.
9.Ўзгарувчан ток электр ёйининг ёнишига ёй занжиридаги индуктивлик таъсири қандай?
10.Ёйнинг турғун (барқарор) ёнишига таъсир этувчи бошқа факторлар қайсилар?
29 – Маъруза. Электр ёй печларининг турлари
Режа:
1. Электр ёй печларининг турлари ва ишлаш принципи.
2. Электр ёй печларининг электр жиҳозлари ва уланиш схемалари.
Таянч сўзлар: Билвосита ишловчи ЭЁП лар; бевосита ишловчи ЭЁП лар; қаршилик ЭЁП лари; вакуум ёй печлари; плазмали печлар ва плазмали-ёй эритиш қурилмалари; ЭЁП ларнинг электр таъминоти бош занжири ва унинг схемаси; билвосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; бевосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; электродлар; қисқа тармоқ эксплуатцион қисқа туташув.
Электр ёй печлари ( ЭЁП ) металлургия, кимё, машинасозлик ва саноатнинг бошқа жабҳаларида қўлланиладилар. Улар қуйидаги турларга бўлинадилар:
1. Билвосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи иссиқлик ишлови берилаётган (эритилаётган) металл устида жойлашган электродлар ўртасида ҳосил қилинади ва бунда электр ёйи ва металл ўртасидаги иссиқлик алмашуви - нурли иссиқлик алмашуви усули орқали амалга оширилади.
2. Бевосита ишловчи ЭЁП лари - уларда электр ёйи электродлар учи билан металл ўртасида ёнади ва бунда ёйдаги иссиқлик металлга нурли иссиқлик алмашуви, конвекция ва иссиқлик ўтказувчанлик орқали узатилади.
3. Қаршилик электр ёй печлари - бундай печларда ёй электр ўтказувчан шихта қатлами остида ёнади, бунда иссиқлик қисман ёй разрядида ва қисман шихта орқали ток оқиб ўтиши оқибатида эритилаётган материалда ажралиб чиқади ва печғ хажмига узатилаётган иссиқлик, иссиқлик ўтказувчанлик, нурли иссиқлик алмашуви ва қисман конвекция усулларида амалга оширилади.
4. Вакуум ёй печлари - уларда электр ёйи инерт газларда ёки электрод ва суюқ металл ваннаси ўртасида кичик босим остида эритилган материал (металл) парларида ҳосил қилинади (ёнади).
5. Плазмали печлар ва плазмали - ёй эритиш қурилмалари - бундай қурилмаларда металларга иссиқлик ишлови бериш, электр ёйи ва у билан бириктирилган инерт газининг плазма оқими ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |