Диэлектрикларни ДҚҚларда қиздириш моҳиятини қандай тушунасиз?
Диэлектрик йўқолиш қуввати қандай катталикларга боғлиқ?
ДҚҚнинг қуввати, ишчи частотаси ва ишчи конденсатор сиғими қандай аниқланади?
ДҚҚлар қандай электр манбаларига уланади?
Биринчи кўриниш ДҚҚларнинг хусусиятларини айтинг.
Иккинчи кўриниш ДҚҚлари қандай махсулотларга иссиқлик ишлови беради?
Учинчи кўриниш ДҚҚлари қандай маҳсулотларга иссиқлик ишлови беради?
ДҚҚлар қандай частотадаги иссиқлик ишлови бериш қурилмалари тоифасига киради?
Диэлектрик йўқолиш қуввати деганда нимани тушунасиз?
Иссиқлик ишлови бериладиган маҳсулот ДҚҚ нинг қайси қисмига ўрнатилади?
АДАБИЁТЛАР
1. Болотов А.П., Шепель Г.А. Электротехнологические установки.- М.: Высшая школа, 1988. 89-101 бетлар.
2. Евтюкова И.П. и др. Электротехнологические промышленные установки.-М.: Энергоиздат, 1982.
25 – Маъруза. Индукцион қурилмаларнинг электр таъминоти
Режа:
1. Индукцион канал типидаги, тигель типидаги печларининг ва индукцион қиздириш қурилмаларининг электр таъминоти.
2. Индукцион печлар ва қурилмаларининг электр таминотидаги асосий катталиклар.
Таянч сўзлар ва иборалар: Индукцион канал печлари (ИКП лар); пўлат ўзаксиз индукцион печлар (ИТПлар); ИКП ва ИТПларнинг таъминот манбалари ИКПва ИТПларнинг электр таъминоти юзасидан параметрлари.
ИКП лар кучланиши 220, 380, 500 В, ток частотаси 50 Гц бўлган электр энергия манбасига уланадилар. Улар манбага цех подстанциясига ўрнатилган пасайтирувчи куч трансформаторлари орқали уланадилар.
Рудани қуритиш, дастлабки эритиш каби жараёнлар истеъмол қуввати микдорини номинал қийматга кўра 25 - 30 фоизига камайтиришни тоқазо этади. Бунинг учун печлар куч трансформаторларига автотрансформаторлар орқали уланадилар. Бунда автотрансформатор қуввати печь қувватининг 45 - 50 фоизига тенг деб қабул қилинади.
Амалиётда ИКП ларнинг манбага шахсий (индивидуал) ва группалаб улаш схемалари мавжуд. Группалаб улашда битта трансформаторга бир неча печни ( одатда 3 та ёки 6 та ) улаш кўзда тутилади.
ИКПнинг индуктори – тўртбурчак кесимли симдан (трансформаторга ўхшаш) ёки сув билан совутишни таъминлаш учун қалинлиги бир ҳил бўлган мис трубкадан ясалади. Печь қуввати 100250 кВт бўлганда ҳаво орқали совутишнинг ўзи етарли, катта қувватли печлар учун эса сув билан совутиш зарур. Индуктор бир қатламли чўлғамга эга. Индуктор ва канал футеровкаси орасида магнит ўзак ва индукторни совутиш учун 2030мм хаво оралиғи кўзда тутилади.
Пўлат ўзаксиз индукцион печлар (индукцион тигель печлари- ИТП) лар манбадан истеъмол қилаётган ток частотасига кўра қуйидагиларга бўлинади :
1. Саноат частотасида ишловчи ИТП лар [ 50 Гц ], манбага пасайтирувчи трансформаторлар орқали уланади ;
2. Баланд частоталарда ишловчи ИТПлар [ 500 Гц - 10000 Гц ] , манбага машинали генераторлар орқали уланади ;
3. Юқори частоталарда ишловчи ИТП лар [50 - 400 кГц], манбага лампали генераторлар орқали уланади.
ИТП томонидан истеъмол қилинаётган токнинг минимал частотаси қиздирилган металлнинг солиштирма электр қаршилиги ““ ( ом.см ) ва магнит сингдирувчанлиги ““ ларни ҳсиобга олган ҳолда тигель диаметри dм қийматига кўра қуйидаги тенгсизлик орқали аниқланади:
[Гц]
Ҳажми 2,5 тоннага тенг ёки ундан катта ҳажмдаги печлар частотаси 50 Гц бўлган манбага бирламчи кучланиши 6 ёки 10 кВ бўлган, иккиламчи кучланиши эса юклама остида бошқарилувчан пасайтирувчи трансформатор орқали уланади. Ҳажми 2,5 тоннадан кичик бўлган печлар эса частота ўзгартиргичлар орқали манбага уланади. Печнинг қуввати унинг сиғими ва ишлаб чиқарувчанлигига боғлиқ. Индуктордаги кучланиш 500 - 1700 В га тенг.
Дастлабки қиздириш учун мўлжалланган печлар (миксер )ларнинг қуввати печь қувватига нисбатан кичик бўлади. Масалан, ҳажми 10 тонна бўлган миксер (ИЧТМ - 10 - чўянни дастлабки қиздириш учун белгиланган миксерли индукцион тигель печи) қуввати 750 кВт ни ташкил қилса, ҳажми 10 тонналик чўян эритиш тигель печи ИЧТ - 10 нинг қуввати эса 2300 кВт га тенг. Пўлат эритиш учун белгиланган ИТП ларнинг ишчи ҳарорати 1600 - 1700 С, чўян эритувчи печларда эса ишчи ҳарорат 1400 - 1450 С га тенг.
Ишлов берилаётган деталларнинг геометрик ўлчовидан ва материалидан келиб чиқиб, индукцион қиздириш қурилмалари-ИҚҚлар 50 - 10000 Гц частотали ток манбалардан истеъмолланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |