8.2.-расм. Кичик сиғимли вакуум индукцион печь
1-совитгичнинг туби (таглик), 2-совитгич, 3- патрубкани буриш ўқи, 4-сақлагич клапан, 5-тигель ва индуктор тармоғи, 6- дозатор, 7- совитгични буриш ўқи.
Кичик сиғимли печлар даврий, саноат – тажриба печлари эса даврий ва ярим узлуксиз ишловчи бўлади.
Ярим узлуксиз ишловчи печлар учта камерага эга: юклаш камераси, эритиш камераси ва совутиш камераси. Бу камералар ўзаро шлюзли затворлар билан ажратилган. Бу печлар тигелнинг 0,16 тоннадан 6 тоннагача бўлган сиғимлари учун тайёрланади.
20-Маъруза. Индукцион канал печларининг электр жиҳозлари ва схемалари
Режа:
1. Каналсимон печлар асосий элементларининг конструкциялари.
2. Индукцион канал печларининг уланиш схемаси ва электр жиҳозлари.
Таянч иборалар: Печь ваннаси, футеровка, қопқоқ, индукцион бирликлар, ваннани оғдириш механизми, эриган металлни қуйиш механизми, совутиш системаси, ИКП ларнинг эксплуатацион параметрлари; печнинг актив қуввати; қувват коэффициенти; фойдали иш коэффициенти; печь сиғими.
Каналсимон печлар асосий элементларининг конструкциялари таркибига кирувчи элементлар тўғрисидаги маълумотлар олдинги, яъни 19-маърузада келтирилган. Улардан асосийлари тўғрисида яна бир бор тўхталадиган бўлсак:
-печь футеровкаси – оловбардош ғиштлардан (магнезит, шамот) терилади ёки кукун (порошок)дан сувалади.
-печь канал қисмининг футеровкаси қуйиладиган металлга боғлиқ равишда хар хил составли массалардан ясалади.
-индуктор – тўртбурчак кесимли симдан (трансформаторга ўхшаш) ёки сув билан совутишни таъминлаш учун қалинлиги бир ҳил бўлган мис трубкадан ясалади. Печь қуввати 100250 кВт бўлганда ҳаво орқали совутишнинг ўзи етарли, катта қувватли печлар учун эса сув билан совутиш зарур. Индуктор бир қатламли чўлғамга эга. Индуктор ва канал футеровкаси орасида магнит ўзак ва индукторни совутиш учун 2030мм хаво оралиғи кўзда тутилади.
ИКП лар кучланиши 220, 380, 500 В, ток частотаси 50 Гц бўлган электр энергия манбасига уланадилар. Улар манбага цех подстанциясига ўрнатилган пасайтирувчи куч трансформаторлари орқали уланадилар.
Рудани қуритиш, дастлабки эритиш каби жараёнлар истеъмол қуввати микдорини номинал қийматга кўра 25 - 30 фоизига камайтиришни тоқазо этади. Бунинг учун печлар куч трансформаторларига автотрансформаторлар орқали уланадилар. Бунда автотрансформатор қуввати печь қувватининг 45 - 50 фоизига тенг деб қабул қилинади.
Амалиётда ИКП ларнинг манбага шахсий (индивидуал) ва группалаб улаш схемалари мавжуд. Группалаб улашда битта трансформаторга бир неча печни ( одатда 3 та ёки 6 та ) улаш кўзда тутилади.
4 - расмда алюминийни эритиш учун белгиланган бир фазали ИКП нинг улаш схемаси келтирилган.
4-расм. Бир фазали алюминий эритиш учун белгиланган ИКП схемаси.
Схема таркибига куйидаги электр жихозлари киритилган :
КТ - чизиқли контактор; К - канал;
АТ – автотрансформатор; Т - термопара (терможуфтлик );
КР – контроллер; ТТ - ток трансформатори;
КБ - конденсатор батареяси; ТН - кучланиш трансформатори.
И - печ индуктори;
Do'stlaringiz bilan baham: |