Схема таркибига кирувчи асосий жиҳозлар қуйидагилар:
- двигатель Д ва генератор Г тизимидан иборат электр машинали частота ўзгартгич (амалда ВЭП, ОПЧ ва ВПЧ сериядаги ўзгартгичлар қўлланилади) ;
- двигательни манбага уловчи магнит улагич ПМ;
- С1 ва С2 дан иборат конденсатор батареяси.
Эритилаётган металл ва шу металлни эритишдаги қувват коэффициенти миқдоридан келиб чиқиб конденсатор батареяси таркибидаги сиғимни ўзгартириш имкони бор (мазкур схемада КТ контакторининг контакти орқали қўшимча сиғимни занжирга улаш ёки уни занжирдан узиш кўзда тутилган).
- чизиқли контакторлар КГ ;
- ажратгич ( разъединитель) ;
- ўлчов асбоблари ва бошқарув жиҳозлари ;
- кучланиш трансформатори ТН;
- ток трансформатори ТТ.
Схемада U1 ва U2 орқали биринчи ва иккинчи печнинг индукторлари кўрсатилган. Машинали частота ўзгартиргичдан фойдаланиш эффективлигини ошириш мақсадида битта частота ўзгартиргич занжирига навбатма-навбат П1 ва П2 переключателлар (қайта улагичлар) ёрдамида биринчи ва иккинчи печларни улаш имконияти бор. Печлар частота ўзгартиргич занжирига бир печда эриган металлни тўкиш ва янги металл билан тўлдириш даврида уланади.