Маҳсулотларни сертификатлаш Қоидалари мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 004 йил июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»



Download 63,08 Kb.
bet1/18
Sana24.02.2022
Hajmi63,08 Kb.
#192441
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Маҳсулотларни сертификатлаш


Маҳсулотларни сертификатлаш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-м.) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида (бундан буён матнда Ўз СМТ) республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва ўтказишга умумий талабларни белгилайди.
Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари «Ўзстандарт» агентлигининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
I. Умумий қоидалар
1. Маҳсулотларни, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотларни сертификатлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Маҳсулотларни сертификатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари белгиланган тартибда аккредитция қилинган сертификатлаштириш органлари (кейинчалик матн бўйлаб СО) томонидан амалга оширилади.
Божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси божхона органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, шунингдек, мувофиқлик сертификатида кўрсатилган товарнинг номини ҳақиқатда олиб келинган товарнинг номи билан текширади.
3. Сертификатлашнинг алоҳида чизмалари маҳсулотларни сертификатлаш бўйича тегишли қоидаларида ва маҳсулотларга талабларни ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади. Бунда текширишлар ҳажмига қараб сертификатлаштириш чизмасининг мураккаблиги, маҳсулотнинг хавфсизлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ўз СМТда қўлланиладиган, сертификатлашнинг тавсия этиладиган чизмалари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида* келтирилган.
Ҳар бир муайян ҳолатда СО аризачининг таклифини, етказиб бериладиган маҳсулот ҳажми ва муддатини, синаш усулларини, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг барқарорлигининг бузилиш хавфи мавжудлигиини, шунингдек мазкур маҳсулотнинг истеъмолчилар учун потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш чизмасини танлайди.
Халқаро тизимлар ёки битимлар доирасида сертификатлаштириш ушбу ҳужжатларда назарда тутилган чизмалар бўйича бажарилади.
4. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари келтирилган, сертификатлаштириладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжатлар (кейинчалик матн бўйлаб МҲ)да белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқланади.
МҲда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида бўлим келтирилмаган ёки давлатлараро стандартларни қўлланиши кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда СО меъёрий ҳужжатда ёки халқаро стандартларда кўрсатилган тавсифлар мажмуидан биринчи навбатда хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.
5. Сертификатлаштиришда, муайян маҳсулот учун МҲдан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган МҲ ларга ҳам амал қилиш лозим.
6. Маҳсулот синовларини ўтказишда, такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида, аккредитатланган синов лабораториялари (кейинчалик матн бўйлаб — АСЛ) бошқа АСЛ да ўтказилган синов натижаларини ўзаро тан олишлари лозим.
7. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, аризачи томонидан мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.

Download 63,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish