Олдинги таҳрирга қаранг.
Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 4-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-5, 05.02.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон)
19. Сертификатлаштиришда МҲнинг барча талабларини текшириш зарурлигини СО ҳар бир муайян ҳолда, ўзидаги қўшимча ҳужжатларни (сифат тизимига ёки ишлаб чиқаришга сертификат, ваколатли ташкилотларда ўтказилган синов баённомалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза, етказиб берувчининг техник ҳужжатлари ва бошқалар)ни ҳисобга олиб аниқлайди.
Бунда, санитария-эпидемиология хулосаларини СО га тақдим этишда, унга давлат санитария назорати идорасида бажарилган синов баённомалари билан бирга берилиши лозим.
Агар қўшимча ҳужжатларда АСЛ да муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда СО бу натижалардан қўшимча синовларсиз мувофиқликни баҳолашда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат маҳсулот МҲ бўйича яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
20. Ихтиёрий сертификатлаштиришда СО аризачининг таклифларини инобатга олган холда сертификатлаштириладиган маҳсулот тавсифлари рўйхатини ва уларни аниқлаш усулларини белгилайди. Агар СО томонидан синовлар учун танланган тавсифлар рўйхати маҳсулотга тегишли бўлган МҲ талабларидан фарқ қилса, у ҳолда ариза бўйича қарорда ушбу кўрсатилиши.
21. Сертификатлаштириш мақсадида синовлар АСЛда ўтказилади. Сертификатлаштириш пайтида тегишли АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда, СМИ сертификатлаштириш органининг мурожаатига асосан, синов натижаларининг объективлигининг таъминловчи синовларни ўтказиш жойини ва шароитларини аниқлайди.
Маҳсулотнинг муайян турини сертификатлаш мақсадида синов баённномаларини расмийлаштириш ва бериш муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
22. Сертификатлаштиришни ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ариза берилгандан икки кундан кечиктирилмаган муддатда СО томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
23. Намуналарнинг миқдори, танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотнинг МҲда, шу жумладан синаш методларида белгиланади.
24. Республикага четдан келтириладиган маҳсулот тўпидан сертификатлаш учун танлаб олинадиган намуналар сонини синаш усуллари белгиланган МҲга мувофиқ синовларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда СО аниқлайди. Бунда аккредитланган органлар ва лабораториялар СМИ томонидан четдан келтирилган маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиши зарур.
25. Сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот намуналарини танлаб олишда идентификация қилиш амали, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларига мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига* мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Агар идентификация натижаларига кўра аризачи томонидан тақдим этилган намуналар МҲ талабларига номувофиқ ёки сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва аризачига асосланган рад жавоби берилади.
26. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг биттаси аризачига берилади.
Божхонада сақланаётган импорт товарларни сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш СО томонидан, божхона органининг мансабдор шахси ва товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бунда СО вакили томонидан намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхасини божхона идорасига тақдим этилади.
27. Аризачи ўзининг хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.
Аризачи, шунингдек СО га маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг аккредитлаш тизимидан аккредитланган ёки тан олинган маҳаллий ёки хориждаги синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
28. Аризачи ёки унинг вакили илтимосига кўра, АСЛ да синовларни ўтказиш шароитлари билан танишиш имконияти берилиши лозим. Аризачи маҳсулотини синашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда АСЛда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилган бўлиши зарур.
29. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган АСЛ масъул ҳисобланади. Синов баённомалари синовларни бажариш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва АСЛ раҳбари томонидан тасдиқланади.
30. Синов баённомалари аризачига ва СО га тақдим этилади. Агар маҳсулотнинг синовлари алоҳида параметрлар бўйича турли АСЛ да ўтказилган бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича синов натижаларининг ижобийлиги, барча ижобий баённомаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
31. Синовларнинг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, СО аризачига қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этганлиги тўғрисида хулоса беради.
Агар четдан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда СО расмий равишда мурожаатчига ва Давлат божхона қўмитасига ушбу товарни номувофиқ эканлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
32. Синаш даврида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек синаш даврида бузилмаган маҳсулот бўйича ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома мурожаатчи (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига* мувофиқ тузилади.
33. Сертификатлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш СО томонидан ишлаб чиқилган ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларида белгиланади.
Ўрганиш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беришда фойдаланиладиган далолатнома тузилади.
34. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш муддати намуналар танлаб олинган пайтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
35. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқлик сертификатида келтирилади.
36. СО синов баённома(лари), ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ва аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин, мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.
Сертификатлаштириш жараёнини ўтказишнинг умумий муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
361. Мувофиқлик сертификати бланки рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, жавобгарлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади. Мувофиқлик сертификати бланки ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига* мувофиқ тайёрланади ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилади.
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
37. Сертификат давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўз СМТ Давлат реестрида рўйхатга олинади. Рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина сертификат ҳақиқий ҳисобланади.
39. Мувофиқлик сертификати:
четдан келтирилган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;
битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга — бир календарь йилидан ошмаган муддатга;
сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса — 3 йил муддатга берилади.
Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида — маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га).
40. Баҳсли масалаларни ҳал этиш, шунингдек «Ўзстандарт» агентлиги томонидан СО фаолиятини инспекция назорати мақсадлари учун намуналарни танлаб олиш далолатномалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, синов баённомаларининг нусхалари, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида, ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим. Синов баённомаларнинг нусхаларини сақлаш тартиби ва муддатлари маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларида ва СО ҳамда синов лабораторияларининг ҳужжатларида белгиланади. Белгиланган сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар архивга топширилади ёки йўқ қилинади.
41. Берилган мувофиқлик сертификати асосида, белгиланган сертификатлаштириш чизмасини ҳисобга олган ҳолда, аризачига мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва инспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши керак.
42. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) тайёрловчи-ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |