Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

Adabiyotlar: 
1. Toirova G. Leksik sinonimlarni o‘rgatishdagi muammolar. O‘zbek tili va 
adabiyoti.
2. Rahimov U. E. (2020) Leksik strukturadagi ishoraviy ma’nolarning 
lingvopoyetik 
va 
lingvopragmatik 
tadqiqi. 
Tilshunoslikning 
zamonaviy 
yo‘nalishlari: muammo va yechimlari. Andijon. Pp 10-15.
3. Sharapova O. (2015) Gazeta tilida leksik-frazeologik sinonimlarning 
qo‘llanilishi (“zarafshon” gazetasi materiallari misolida). Samarqand.
 
 
 
 
 
 
 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
27 
LINGVOMADANIYATSHUNOSLIK VA MADANIYATLARARO 
MULOQOT MASALALARI 
 
ТЎЙ МАРОСИМЛАРИНИ ИФОДАЛОВЧИ БАЪЗИ 
ЭТНОГРАФИЗМЛАРНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРЕМА СИФАТИДАГИ 
ТАЛҚИНИ 
(оқ ранг билан боғлиқ) 
 
Курбаназарова Наргис Шодиевна 
Термиз давлат университети катта ўқитувчиси (PhD) 
Тил нафақат алоқа ва фикрни ифодалаш, балки маданият билан боғлиқ 
билимларни тўплашнинг ҳам энг муҳим воситасидир
1

Маданият 
инсонларнинг маълум бир жамоасига мансуб моддий ва маънавий 
қадриятларини бирлаштиради ва бир миллий жамоанинг бошқасида умуман 
йўқ бўлган, ёки улар билан сезиларли даражада фарқ қиладиган қадриятларини 
миллий ижтимоий-маданий фондини ташкил этадиган тушунчаларни ўзида 
намоён этади
2
.
Маълумки, 
лингвокультурология 
фанининг 
объектини 
халқ 
маданиятининг тилда ёрқин ифодасини ўзида намоён этувчи муқобилсиз 
лексика: этнографизмлар, лакуналар, экзотизмлар ва тилнинг стилистик 
жамланмаси, тил бирликларнинг мифлашган кўринишлари: архитип вамифлар 
(асотир ва ривоятлар), тилда ўз аксини топган расм-русум ва одатлар, тилнинг 
паремиологик фонди, тил еталонлари, имо-ишора ва рамзлар, тилдаги 
ўхшатиш ва метафоралар ҳамда ўзбек нутқ одатлари ва нутқий этикет 
шаклларини ташкил этади. Биз мазкур фаслда лингвокультуремалар – 
лингвомаданий бирликлар таркибига кирадиган никоҳ тўйи маросимларига 
оид бўлган этнографизмларни таҳлилга олдик. 
Маданиятга хос белгиларни ўзида ифодаловчи сўз, сўз бирикмаси, ибора 
каби тил бирликлари лингвокультурема – лингвомаданий бирликларни ташкил 
қилади. Лингуокультурема – лингвомаданий таҳлилнинг асосий бирлигидир. 
Бу атама В.В.Воробёв томонидан таклиф қилинган бўлиб (Воробёв, 
1997), тилшунослик, маданиятшунослик ва лингвокультурология соҳасига оид 
адабиётларда кенг тарқалди. 
Маълум бир маданиятни ўрганишда шу маданиятга хос тил 
бирликларининг мазмуни ва ифода шаклини ҳам кўриб чиқиш керак. 
1
Гумбольдт В. Избранные труды по языкознанию. М.: Изд-во Прогресс, 1984. 396 с. 
2
3. Виноградов В. С. Перевод: Общие и лексические вопросы: учебное пособие. М.: КДУ, 2004. 240 с. , 27 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
28 
В.В.Воробёвнинг фикрига кўра, сўз ва унинг лексик-семантик маъносидан 
фарқли лингвистик бирлик – лингвокултурема нафақат тилнинг (лисоний 
маъно), балки маданиятнинг (тилдан ташқаридаги маданий маъно) 
сегментларига хос тегишли белгиларни ҳам ўз ичига олади ва ифода этади. У 
мураккаб бирлик сифатида лингвистик ва екстралингвистик (концептуал ва 
объектив) таркибга эга диалектик бирлигидир. Ушбу бирлик моҳиятига кўра 
сўздан чуқурроқдир
1

В.В.Воробёвдан сўнг Н.Н.Кириллова ва A.Л. Aфанасйева ҳам бу 
бирликка эътибор қаратиб, лингвокультурема – лексик ёки фразеологик 
бирлик бўлиб, у нафақат денотатив – белгили маъноларни, балки маълум 
маданий тушунчаларни ифодаловчи маданий семаларни ҳам ўз ичига олади 
деб ҳисоблашади
2
.
A.A.Потебня фикрича эса, сўз икки хил маънони англатади, улардан 
бири тилшуносликка оид, иккинчиси, бошқа фанларнинг предмети бўлган 
номдир. Бу сўзининг коннотатив (қўшимча, янги) маъноси ҳисобланади
3

Лингвокультуремалардаги концептуал ва предметли фарқлар, айниқса, турли 
тилларда таққослаганда яққол намоён бўлади, бу биз ўрганаётган тил ёки халқ 
маданиятининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тасаввурга эга бўлишга 
имкон беради. 
Ҳар бир халқ ижтимоий ва меҳнат тажрибаларида ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлиб, улар ҳодисалар ва жараёнларнинг лексик-грамматик 
номинациясидаги фарқларда, баъзи маъноларнинг уйғунлигида, уларнинг 
этимологиясида ва бошқа жиҳатларида ифодаланади
4
. Сўзга қараганда кенгроқ 
даражадаги бирлик сифатида қаралиши, тилшуносликда ўзига хос лисоний 
фикрлаш 
шакли 
ва 
тилдан 
ташқари, 
маданий 
муҳитни 
ҳам 
бирлаштиришидадир. У юқорида айтилган каби, сўз, ибора, бутун матн билан 
ҳам ифодаланиши мумкин. 
Лингвокультурема – ифодалайдиган ўзига хос маънолар қабул қилувчи 
(тингловчи) онгида мавжуд бўлмаслиги, яъни унинг учун нотаниш бўлиши 
мумкин. Қачонки, ифода этилаётган маъно қабул қилувчининг яшаш 
шароитига тўла мос келганда (шу тушунчалардан онгли равишта 
фойдаланганда) бу бирликларнинг маъносини тушунади
5
. Шу сабабли, 
маданиятнинг ушбу бирлклари таржимашуносликда матнда берилган 
1
Воробьев В. В. Лингвокультурология: монография. М.: РУДН, 2008. 336 с., 45 с. 
2
Кириллова Н. Н., Афанасьева А. Л. Практическое пособие по лингвокультурологии: французский язык. 
СПб.: Изд-во СПбГУ, 2008. 212 с., 73 
3
Потебня А. А. Мысль и язык. М.: Лабиринт, 1999. 349 с. 
4
Власова Е. А. Соотношение понятий «язык», «культура» и «картина мира» // Филологические науки. 
Вопросы теории и практики. Тамбов: Грамота, 2012. № 7 (18). Часть 1. 
5
Новый словарь методических терминов и понятий (теория и практика обучения языкам). — М.: 
Издательство ИКАР. Э. Г. Азимов, А. Н. Щукин. 2009 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
29 
мазмунни яхшироқ, чуқурроқ англаш ва ушбу мазмундаги қадриятлар билан 
боғлиқ маълумотларни яна бир бошқа маданият вакилига тушунарли 
бўлишини таъминлашда ўрни муҳимдир
1
.
Ўзбек тилидаги луғатларда лингвомаданий бирликлар – лисоний 
белгининг ва маданий мазмун бирикувидан таркиб топувчи, семантикасида 
маданий ахборот яққол намоён бўлувчи тил бирликлари. Жумладан, 
фразеологизмлар, эталонлар, рамзлар, метафоралар, турғун ўхшатишлар, 
нутқий этикетлар, урф-одат ва маросимга оид сўзлар, топишмоқлар, миллий 
реалиялар, архитиплар, мифологемалар, лакуналар, прецедент бирликлар ва 
бошқалар
2
лингвомаданий бирликларни ташкил қилади деган таърифни 
учратишимиз мумкин. 
Тадқиқотимиз обекти сифатида олинган тўй маросимларига оид қатор 
номлар, сўзлар, атамалар мавжудки, уларда олдинги бобларда айтиб ўтганимиз 
каби жуда кўплаб маънавий ва маданий белгилар акс этади.
Ранг билан боғлиқ диний-ақидавий қарашларни ифодаловчи 
лингвомаданий бирликлар: 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish