Адабиётлар
1. Девону луғотит турк. Индекс. Тошкент, 1972.
2. Девону луғотит турк. Индекс. Тошкент, 1, 1972.
3. Радлов В. В. Опыт словаря тюркских наречий. Т. IV. Ч. I. –С. -Пт.,
1911.
4. Гухман М. М. Доиндоевропейские термины родства в германских
языках // Памяти академика Н. Я. Марра. – М. – Л., 1978. –с. 99.
5. Бердиалиев А. «Подшо”ликка чек қӯйган “почча”лар. Сӯзлар ҳаётидан
лавҳалар. Хужанд: “Меърож”, 2017, 58 60 б.
БОЛAЛAР AДAБИЁТИ ТИЛИ ВА УСЛУБИ
Ярашова Насиба Жумаевна
Навоий давлат педагогика институти докторанти, ф.ф.ф.д. (PhD)
Аннотация:
Болалар адабиёти тили ва услубияти боланинг тафаккур
ва тасаввур олами, ички дунёси, ўзини намоён этувчи фаол ва нофаол
фазилатлар, эстетик қобилиятлар, маълум бир сўз бойлиги, мурожаат
бирликлари, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида
тарбиялашда
болаларни
лингвопсихологик
ҳамда
лингвокогнитив
ривожланишига самарали таъсир кўрсатади ҳамда ўз она тилини севишга
чақиради.
Калит сўзлар:
Болалар адабиёти тили, тафаккур тили, руҳият тили
нутқ фаолияти, болалар нутқи, лингвопсихологик ҳамда лингвокогнитив
хусусиятлар.
Бугунги кунда тилга нафақат ижтимоий алоқа қуроли сифатида, балки
жамият тили, маданият тили, илм-маърифат тили, тафаккур тили, руҳият тили
ва бошқалар сифатида ҳам қаралмоқда. Уларнинг энг кичик деталларигача
ўрганилмоқда, тадқиқ ва таҳлил қилинмоқда, амалиётга жорий этилмоқда. Бу,
аввало, болалар нутқини шакллантириб бориш натижасида юзага келади. Зеро,
А. М. Шахнарович таъкидлаганидек, «бола нутқи лингвист учун ўзига хос
синов майдони бўлиб, бу ерда мавжуд назариялар ва махсус яратилган нутқ
онтогенези концепциялари синовдан ўтади»
1
. Шу боис тилшуносликда
ҳозирга қадар яратилган тадқиқотларда болалар нутқи фаолияти, уларга
1
Шахнарович А.М. Проблемы психолингвистики. – Москва: Наука, 1987. – С. 134.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
143
таъсир этувчи омиллар ва уларнинг механизмлари тадқиқ қилинган. «Боланинг
ўзини тутишида юзага келувчи мураккаб бошқарув масалаларида нутқ
фаолияти асос бўлади»
1
. Бу болалар адабиёти вакилларининг стили, сеҳрли сўз
соҳибларининг ижод намуналаридаги содда ва равон тили, услубияти орқали
юзага чиқади.
Болалар адабиёти бу болалар учун адабиётнинг бир тури, унинг
мазмуни, агар унинг қаҳрамонлари ва ишлатилган тили мослаштирилган
бўлса, адабий асарлар яратилади.
Болалар учун мўлжалланган адабий маҳсулотлар, гарчи улар академик
жиҳатдан аниқ таърифга эга бўлмасалар ҳам, соҳада ўз ўрнини топган янги
эҳтиёжни яратди. Шундай қилиб, болалар адабиёти қавсида адабиёт жанри
пайдо бўлди. ХIХ асрнинг бошларида у ҳар қандай ёшдаги болаларга мурожаат
қилиб, сезгирликни ифодалаш шакли сифатида ишлатила бошланди. Бу
боланинг нуқтаи назарини ва боланинг ҳақиқат дунёсини акс эттиради, унинг
асосий нуқтаси болалар ва болаликдир; бу боланинг идрокига, қизиқишига,
эътиборига, ҳиссиётларига, фикрларига ва тасаввур дунёсига мос келади. У
содда ва самимий мазмунни болага ўз тилида, фикрлаш ва ёзишда етказади.
Болага ўқиш одатини беришдан ташқари, унинг санъат ва эстетика жиҳатидан
ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Шунингдек, у болани сезгир равишда вояга
етказишга тайёрлайдиган ўтиш даври адабиёти ҳам десак бўлади.
Бола ўзи учун ёзилган асарни ўқиётганда, унинг ҳаёти излари борлигини
кўради, уларни хаёллар оғушида таққослаб кўради. Катталар ҳам болалар
адабиётининг малакали асарини ўқишдан завқ олишлари керак. Муҳими,
таъсирчанлик табиий, тилдан чиройли фойдаланилган, мавзуга мос, ривожи
эса жонли. Шеърият жанридаги ҳаётийлик товуш ва ритмга боғлиқ бўлиб,
насрда ҳикоянинг шов-шувлилиги болалар адабиёти жанрининг ўзига хос
хусусиятларидан биридир. Бу болалар адабиёти тилининг нақадар
жозибадорлигини кўрсатади.
Бола сўзларнинг маъносини билмай унинг овозига қулоқ солади, эртак
қофияларини қўшиқ каби тинглайди. Aдабиёт боланинг ақл-идрокини,
тасаввур қилиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Белгиларнинг
қийматини тушуниш, боланинг ақлий ривожланиши тезлашади.
Бугунги кунда “болалар адабиёти”, “болалар адабиёти тили” тушунчаси
бир неча жиҳатдан ифодаланган бўлса-да, тадқиқотчиларнинг фикрлари баъзи
фикрларга асосланади ҳамда бирлашади. Ушбу умумий қарашларга асосланиб
айтиш мумкинки, “болалар адабиёти тили” боланинг тафаккур ва тасаввур
олами, ички дунёси, ўзини намоён этувчи фаол ва нофаол фазилатлар, эстетик
1
Лурия А.Р. Язык и сознание. – Москва: Наука,1979. – С. 70.
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
144
қобилиятлар, маълум бир сўз бойлиги, мурожаат бирликлари, миллий ва
умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашда болаларни
лингвопсихологик ҳамда лингвокогнитив ривожланишига самарали таъсир
кўрсатади ҳамда ўз она тилини севишга чақиради.
Болалар адабиёти тили жуда ёқимли ва ширали, кўнгилларга ҳузур
бағишловчи, руҳларга ҳаётийлик бахш этувчи сеҳрли сўзлар жамланмасидир.
Петр Семыниннинг “... лекин ер юзидаги барча гўзал мўжизалар жуда ажойиб,
бироқ уларнинг орасида боланинг илк сўзлари энг ғаройиботидир”
1
деган
сўзлари бунинг исботидир.
Болалар адабиётининг бетакрор намуналарини ўқиш болаларда тилнинг
жозибадор шаклларини ўрганиш, ҳаётнинг гўзал лаҳзаларини ҳис қилишга йўл
очади. Бунинг натижасида ёш авлод адабий бола сифатида бир қатор
тадбирларни амалга оширади ҳамда рағбатлантиради, тил бирликларини
қўллаш имкониятига эга бўлади, ўз она тилининг ривожига муносиб ҳисса
қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |