локализационизм
майдонга келди.
9. Нейролингвистиканинг шаклланишидаги энг муҳим ва асосий босқич
А. Р. Лурия номи билан боғланади. Унинг фикрича, мия жароҳатларининг нутқ
патологияси билан мувофиқлиги масаласини кўтаришдан аввал нутқий
фаолиятнинг тузилиши, мулоқот хулқи, унинг асосида ётган психологик
жараёнлар каби муаммолар хал этилиши лозим.
10. А. Р. Луриянинг нейролингвистик концепцияси уч манбага:
тилшунослик, психология ва физиологияга асосланади. Лингвистик манба
Бодуэн де Куртенэ ва унинг шогирдлари ишларига бориб тақалади. Бодуэн
концепциясининг асоси: лингвистик тадқиқотлар олдига қўйилган реал
муаммо – инсондан айри ҳолдаги тил эмас, балки мулоқот қобилиятига эга
бўлган инсон эканлигини ёритиб беришдир. У “ҳавода учиб юрувчи қандайдир
тиллар эмас, балки лисоний тафаккурга эга бўлган инсонлар мавжуд”лигини
эътироф этади. Унинг фикрича, психик ҳодисалар ва физиологик субстрат
ажралмасдир. Улар тирик мияда мавжуд, мия “ўлиши” билан улар ҳам
йўқолади”
1
.
Бодуэн фикрларини Л. В. Шчерба ривожлантирди. Унинг таъкидлашича,
инсоннинг нутқий тузилиши шунчаки индивиднинг нутқий тажрибаси
йиғиндиси эмас, балки психофизиологик ҳодисадир. Ижтимоий-лисоний
гуруҳнинг яшаш шароитларидаги энг кичик ўзгаришлар ҳам нутқий
фаолиятнинг ўзгаришига таъсир қилади
2
.
11. Нейролингвистика муаммолари билан махсус шуғулланган олим –
россия ва амарикалик тилшунос Р. О. Якобсондир. У афазиянинг турли хил
кўринишларини таҳлил қилиш баробарида, афазиологияга тамомила янгича
ёндашувни – лингвистик ёндашувни татбиқ этди. Унгача тил фактлари
эътибордан четда қолган бўлиб, асосан, афазиянинг моторлик, сенсорлик каби
психофизиологик кўрсаткичлари таҳлил этилган эди.
Якобсон
тил
фанига бирликларнинг парадигматик муносабатига ҳамда уларнинг
қўшничилик, алоқадорлик каби ташқи муносабатларини кўрсатувчи
комбинацияларга – синтагматикага асосланган селекция дихотомиясини
киритди. Унинг фикрича, миядаги турли бузилишлар тил структураси
қурилишидаги турли механизмларнинг бузилишига олиб келади
3
.
1
И.А. Бодуэн де Куртенэ. Избранные труды по общему языкознанию. − М.: Изд-во АН СССР, 1963
2
Л.В. Щерба. О трояком аспекте языковых явлений и об эксперименте в языкознании. // Языковая система и
речевая деятельность. −Л., 1974. −С. 24-39
3
Якобсон Р.О. Лингвистические типы афазии // Якобсон Р.О.: Избр. работы.− М., 1985
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
114
12. Нейролингвистиканинг психологик асослари Л. С. Выготскийнинг
назарий-методологик қарашлари билан белгиланади
1
. Унинг асосий
қоидалари:
1)
психика – бу функция, материал мавжудот сифатидаги инсон
хусусияти. У муайян физик шаклга, яъни мияга эга;
2)
инсон психикаси ижтимоийдир. Унинг хусусиятлари ечимини
биологиядан ҳам (бихевиористлар каби), мустақил “руҳ қонуни”дан ҳам (эски
европа мактаби психологлари каби) эмас, балки инсоният, жамият тарихидан
излаш керак.
13. Нейролингвистиканинг физиологик асослари Н. А. Бернштейннинг
физиологик фаоллик назарияси билан боғланади
2
. Унинг фикрича,
инсонларнинг ва олий ҳайвонларнинг фаолияти мақсадлидир, яъни уларнинг
ҳаракатлари аниқ мақсадга йўналтирилган ва шу асосда ташкиллаштирилган.
Ҳаракатни амалга ошириш, назорат қилиш, коррекциялаш каби механизмлар
нерв системамизнинг кўпсатҳлилиги билан амалга оширилади. Бунда сатҳлар
жуда кўп бўлиб, хулқ коррекцияси уларнинг барчасида эмас, балки фақат
юқори, энг мушкул сатҳда амалга ошиши мумкин. Худди шундай ҳолат нутқ
хулқида (мулоқот хулқи) ҳам кузатилади. Она тилини яхши билган инсонларда
мулоқот хулқининг энг юқори даражаси – матн, яхлит жумла сатҳидир. У
умуман нутқ ҳосил қилишни, мазмун ифодалаш сатҳини назорат қилади. Матн
тузишда сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлаётгандек бўлади, лекин сўз танлаш лозим
бўлганда, ёки ёддан чиққан каби ҳолатларда семантик майдондан сўз танлаш
сатҳи юқори ҳисобланади. Бу эса юқори сатҳ тушунчасининг нисбий,
ўзгарувчан эканлигини кўрсатади. Қуйи сатҳнинг ҳар бири юқори бўлиб
қолиши мумкин.
14. Кўринадики, афазиология ва унинг йўналишларининг ривожланиши,
инсон
мулоқот
хулқининг
мия
фаолияти
асосида
ўрганилиши
нейролингвистиканинг майдонга келиши ва ривожланишига туртки бўлди.
Инсоннинг коммуникатив компетенцияси мия функцияси сифатида уларнинг
алоқа-аралашувидаги муҳим ижтимоий вазиятларни қамраб олган ҳолда,
нутқнинг ҳосил бўлиши ва унинг тушунилиши билан боғлиқ бўлган мураккаб
механизм ва жараёнларга – нутқий мулоқотга хизмат қилади. Демак, нутқнинг
нейропсихологик таҳлили ҳамда мия фаолиятининг бузилиши натижасида
кодлаштириш – жумланинг ҳосил бўлиши ва уни тушуниш жараёнларида –
декодлаштиришда содир бўладиган ўзгаришлар, яъни “инсон мулоқот
компетенциясининг
миядаги
ташкилланиши”
нейролингвистик
тадқиқотларнинг предмети ҳисобланади.
1
Выготский Л.С. Мышление и речь /
http://books.google.co.uz
2
Бу ҳақида қаранг: Концепция физиологии активности Н.А.Бернштейна /
http://studme.org/38515/psihologiya
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
115
15. Ҳозирги кунда нейролингвистиканинг тадқиқ объекти кенгайиб, у
нафақат нутқ паталогиясини, балки нутқ меъёрини тадқиқ қилиш билан ҳам
шуғулланади. А. Р. Лурия таъбири билан айтганда, нейролингвистика нутқий
фаолиятдаги мия механизмларини ҳамда миядаги локал ўзгаришларнинг нутқ
жараёнига таъсирини ўрганади. Демак, нейролингвистиканинг ҳам ўрганиш
объекти тил бўлиб, у тил муаммоларига “тил ва мия” муносабатдорлиги
асосида ёндашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |