Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
119 
бутун-бўлак муносабатдорликда макро ва микро системаларга ажратилади ва 
поғонавий – иерархик муносабатда яшайди. Қуйи поғонадан юқори поғонага 
бориш тамойили асосида бутунликни ташкил этади, яъни микросистемалар 
ўзаро муносабатдорликда макросистемани ташкил этади. Тил ҳам система 
сифатида поғонавий ички тузилишга эга бўлиб, ҳар бир поғона бирликлари, 
айни пайтда ўзаро зич муносабатдадир. Шунинг учун тилнинг моҳиятини 
унинг бошқа объектларга муносабатидан излаш керак.
Шу жиҳатдан Ф. де Соссюр лисоний бирликлар ўртасидаги 
муносабатларни ассоциатив ва синтагматик муносабатга ажратиб, тилнинг 
ҳозирги ҳолатидаги бирликларини синтагма назарияси ва ассоциатив 
назарияга киритишни билиш кераклигини уқтиради. Ф. де Соссюр тилдаги 
бутун ва бўлак муносабатдорлигини синтагматик муносабат деб қараб, 
тилнинг ички тузилишига ишора қилади. Унинг ички тузилиш ғоясини илгари 
сурган ва давом эттирган Л. Блумфилд ва Л. Ельмслевлар тилнинг кўп сатҳли 
эканлигини эътироф этиб, тилда сатҳлараро муносабат мавжуд деган ғояни 
илгари сурдилар. Л. Ельмслев структура ички тартибга асосланган иерархия 
эканлиги ва бу иерархияни дедуктив йўл орқали ўрганиш кераклигини ва 
методни эмпирик ёки имменент-семиологик метод деб ҳисоблайди.
Л. Блумфилд ва Н. Хомскийлар ҳам лингвистик назариянинг марказий 
масаласи “Лингвистик сатҳ назарияси” эканлигини таъкидлаб, лингвистик 
муносабатларни ўрганиш зарурлигини уқтиради.
Тилда кўпсатҳлилик тушунчаси пайдо бўлди ва шу аснода муносабатлар 
тавсифида ҳам янги қарашлар юзага келди. Бундай қарашларни иккига 
ажратиш мумкин: 1. Бир сатҳга мансуб бўлган лингвистик бирликлар 
муносабати. 2. Турли сатҳ лингвистик бирликлар муносабати (иерархияли 
муносабат). Иерархияли муносабатни айрим муаллифлар конститутив-
интегратив муносабат деб ҳам аташди, лекин иерархияли муносабат атамаси 
тез оммалашди. Шунинг учун турли сатҳ бирликлари муносабати масаласига 
ойдинлик киритиш заруриятга айланди. Уларни “тил-инсон-олам” қурилмаси 
асосида умумлаштириш йўлидан бориш маъқул ҳисобланади. Айниқса, кўпроқ 
тилшунослик йўналишлари ўртасидаги муносабатга аҳамият бериш зарур.
Биламизки, гомогенлик белгиси парадигмага, гетерогенлик белгиси 
майдонга хос. Шу сабабдан ҳар қандай ҳодисани таҳлилини “структура ва 
муносабат”тамойили асосида изоҳлаш керак. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда 
парадигма ва майдон муносабатдорлигини изоҳлаш кучайди. Таҳлилга 
тортилган муаммоларни қайтадан кўриб, тадқиқ этиш зарурияти юзага келди.
Айниқса, тил ва нутқ муносабати масаласи долзарблик касб этмоқда. 
Қадимги даврлардан бошлаб тадқиқотчиларни қизиқтирган бу масала ва 
ҳодисалар тўғрисида кўплаб ёндашувлар мавжуд. Тил ва нутқ борасида 


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
120 
қадимги юнон файласуфлари, Шарқ файласуфлари, Европа ва Америка 
файласуфлари турлича мулоҳазаларни, қарашларни баён этган.
Шунинг учун систем тилшунослик майдонга келди ва тилга тизим 
сифатида ёндашди, тизим қонуниятлари асосида тил, унинг бирликлари ва 
ҳодисаларини талқин этди. Нутқ фаолиятидаги умумийлик ва хусусийликни, 
моҳият ва ҳодисани, имконият ва воқеликни фарқлади.
Тилшунослик тарихида тил шу кунга қадар “аморф борлиқ” (В. фон 
Гумбольдт, Ф. Шлегель), “структура” (Ф. де Соссюр), “экзистенциал ва 
динамик жараён” (М. Хайдеггер), “ўз қоидаларига эга бўлган ўйин” (Л. 
Витгенштейн) каби белгилар асосида талқин этилган. Лекин ҳалигача тилнинг 
сеҳрли ва мураккаб моҳияти тўла ўрганилгани йўқ. Бу хусусда Фердинанд де 
Соссюр шундай ёзади: “Тил инсон учун феноменологик даражада очиқ холос”. 
Мартин Хайдеггер эса бу фикрни мантиқий давом эттиради: “Тилнинг 
моҳиятини ҳеч бир фан тушунтириб бера олмайди, у барча сирларнинг 
сиридир”. Тилнинг мўъжизавий ва сирли моҳияти, серқирра табиати барча 
олимлар томонидан эътироф этилса ҳам, тилшуносликдаги ҳар бир йўналиш 
унинг қайсидир бир қиррасини очишга ҳаракат қилади. Шу маънода 
тилшунослик учун нисбатан янги ва ёш соҳа саналган лингвопоэтика ва 
когнитив тилшунослик ҳам тилнинг онтологик моҳиятини очишда муҳим 
аҳамият касб этади.
Тилшунослик историографиясида “парадигма” тушунчасининг татбиқ 
этилиши турлича. Айрим тилшунослар энг қадимги даврлардан то ҳозирги 
кунгача бўлган тилшуносликдаги қарашлар, ғояларнинг барчасига нисбатан 
“парадигма” тушунчасини қўллаш мумкин деб ҳисобласалар, баъзи олимлар 
бунга қарши чиқадилар. Иккинчи гуруҳ олимларнинг фикрича, тилшунослик 
мустақил фан сифатида ажралиб чиққан даврдан, яъни XIX асрдан бошлаб 
юзага келган ёндашувларга нисбатан “парадигма” терминини қўллаш мақсадга 
мувофиқ. Тилшунослик тарихига чуқур назар ташлаган ҳолда 3 асосий илмий 
парадигмани ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1. Тилшунослик фани тарихидаги том маънодаги биринчи парадигма 
XIX асрда шаклланган қиёслаш ва тарихийликни тадқиқот принциплари 
сифатида белгиловчи компаративистик парадигмадир. Бунда тилни тадқиқ 
этишнинг биринчи методи тавсия этилган бўлиб, у тилларнинг қариндошлиги 
ва генетик яқинлигини аниқлашга йўналтирилган. Бутун XIX аср тилшунос 
олимлари мана шу парадигмага таянган ҳолда изланишлар олиб бордилар. 
Мазкур парадигма 2 мини-парадигмани ўз ичига олади: а) А. Шлейхер номи 
билан боғлиқ бўлган биологик мини-парадигма (натурализм); б) Г. Штейнталь 
номи билан боғлиқ бўлган психологик мини-парадигма (психологизм).


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
121 
2. Яхлитлик ва системавийликни тадқиқотнинг муҳим принциплари 
сифатида белгиловчи систем-структур парадигма, бунда тил системачалар – 
лисоний сатҳлар ҳамда тил-нутқ бирликлари асосида тадқиқ этилади. Ушбу 
парадигманинг асосчиси Ф. де Соссюрнинг фикрича, бунда тил “ўз ичида ва 
ўзи учун” ўрганилади, яъни тил структураси ва тил системаси бошқа 
системалардан изоляцияланган ҳолда тадқиқ этилади.
3. Антропоцентрик парадигма (коммуникатив ёки номинатив-прагматик 
парадигма) – тилни қуруқ структура сифатида эмас, балки жонли мулоқот ва 
коммуникацияга асосланган очиқ система сифатида ўрганувчи, бошқа 
системалар – жамият, инсон, маданият, инсон руҳияти кабилар билан узвий 
алоқадорликда таҳлил этувчи, инсонни тил ичида ёки тилни инсон ичида 
таҳлил этишга йўналтирилган қарашлар, ғоялар ва таълимотлар мажмуидир. 
Мазкур парадигма ўз ичида турли мини-парадигмаларга бўлиниб кетади: а) 
когнитив парадигма; б) этнолингвистик парадигма; в) социолингвистик 
парадигма; г) психолингвистик парадигма; д) нейролингвистик парадигма; е) 
лингвокультурологик парадигма.
Демак, антропоцентризм (“инсонни марказга қўйиш”) ҳозирги замон 
тилшунослигининг муҳим жиҳатларидан биридир. Ушбу масала тил ва нутқ 
парадигмалари муносабатдорлиги тадқиқида ойдинлашади. Тилни биз 
макропарадигма деб тушунсак, унинг микропарадигмалари мавжуд. Масалан, 
фонетик парадигма, фонологик парадигма, морфемик парадигма, лексик 
парадигма, морфологик парадигма, синтактик парадигма каби. Бу 
микропарадигмалар ўз навбатида минипарадигмаларга ажралади. Масалан, 
лексик парадигма - полисемик парадигма, моносемик парадигма, синонимик 
парадигма, антонимик парадигма, омонимик парадигма каби. Лексик 
парадигмалар лексик сатх бирликлари орасидаги муносабатлар мажмуи 
сифатида намоён бўлади. Бугунги кунда тадқиқ қилинаётган парадигмалар 
антропоцентрик назария асосида қайта баҳоланмоқда.

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish