Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev


сифат сўз туркуми семантикасига алоҳида эътибор



Download 3,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/240
Sana20.03.2022
Hajmi3,59 Mb.
#502566
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   240
Bog'liq
Тилшуносликдаги муаммо ва ечимлар 2022 3

, сифат сўз туркуми семантикасига алоҳида эътибор 
қаратиш ва унинг тарихий тараққиётини ўрганиш тилшуносликнинг 
асосий вазифаларидан бўлиб қолмоқда. 
Сифатнинг тарихий ривожланиши, 
тилдаги вербаллашуви борлиқдаги воқеликни ифодаловчиси тил соҳибининг 
сўзлашув жараёни тил эволюциясини синкретизм билан боғлайди, у эса сифат 
ва предикатив шаклининг категория сифатида ривожланишида акс этади. 
Сифат сўз туркумидаги синкретизм ҳодисаси кўплаб тадқиқотчиларнинг 
ўрганиш объекти бўлди. Айниқса, рус тилшунослигида сифат сўз туркумидаги 
синкретизм ҳодисаси ҳақидаги қарашлар ўзининг хилма –хилги билан 
тилшуносларнинг эътиборини тортди. Гап шундаки, бу мавзуга бағишланган 
тадқиқотлар кўплаб баҳс, мунозараларни келтириб чиқарди. Бу эса 
тилшуносларнинг бу борада аниқ якдил хулосага эга эмасликларини кўрсатди. 
Рус тилидаги келишиклардаги (бир қўшимчанинг бошқа келишикларда ҳам 
маъно англатиши ) ёки турли грамматик категорияларга мансуб бўлган ( род, 
сон, келишик лардаги бир қўшимча) турли маъно ифодалай олишини 
синкретизм сифатида қаралди.
Айрим 
тадқиқотчилар 
синкретизмни 
конверсия, 
субстанция, 
переходнось(ўтиш), транспозиция(кўчиш ), грамматик омонимия, бошқалари 
грамматик шаклдаги кўп маъноли ( полифункционал ) лик деб тушундилар. 
Шуни таъкидлаш жоизки, синкретизм атамаси нафақат тилшуносликка 
бағишланган луғатларда, балки бошқа фанларга оид луғатларда ҳам ўз 
ифодасини топди. Бунга мисол тарзида писихология фанининг бош қомусий 
луғатида ҳам синкретизм атамаси бир қанча маъно англата олишига изоҳ 
берилди. Кўринадики, синкретизм тушунчасининг маъно моҳияти кенгдир.
Аввало сифат сўз туркумининг синкретик моҳият касб этишини 
ўрганишда, унинг семантик доирасини, лексик -семантик таснифини, бу сўз 
туркумининг лексик хусусиятларини назардан четда қолдирмаслик лозим. 
Қолаверса, унинг лексик маъно турлари, лексик –категория ва грамматик- 
категорияларига мурожаат қилиш ўрганилаётган масаланинг ёритилишига 
асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Аънанавий тилшуносликдаги логик – грамматик қарашлар таъсири 
натижасида ушбу сўз туркумига янги антропоцентрик қараш юзага келди. Бу 
эса А. Н. Потебня, А. М. Пешковский, Л. П. Якубинский, В. В. Виноградов ва 
бошқаларнинг илмий фаолиятларида алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Улар 
томонидан от ва сифат сўз туркумларининг ўзаро генетик яқинлиги алоҳида 
таъкидланди. А. А. Потебня ва Л. П. Якубинскийлар сифат билан отнинг 
гнетик яқинлигини синкретизмнинг дастлабки номланиши деб қарадилар.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
107 
Ўтган асрнинг 60 –йилларида тилшуносликда семасиологияга бўлган 
қизиқиш 
кучайди. 
Тилнинг 
мазмуний 
томонини 
ўрганиш 
кўп 
тадқиқотчиларнинг ишларида ўз аксини топди. Унда сўзнинг турли семантик 
группалардан иборат (лексик-семантик, синоним ёки тематик, лексик 
микросистема ёки синф ва бошқ) эканлиги ўрганилди. Ўрганилган 
тадқиқотларнинг кўпчилиги феълнинг лесик –семантик (ЛСГ) группаларининг 
тавсифи, унинг ўзига хос томонларин ёритишга бағишланди. Тилшунослар 
томонидан сифат сўз туркумининг алоҳида категория сифатида семантик 
жиҳатдан кенг қамровлиги кам ўрганилди. Кейинги йилларда сифат сўз 
туркумининг 
сематик 
бойлиги, 
ундаги 
синоним 
ва 
антоним 
муносабатларининг ўзига хос семантик маъно ифодалай олиши, турли 
маъновий груҳлардан ташкил топиши, синкретикликни акс этиши 
тилшуносларнинг ўрганиш объктига айланди. 
 
Рус тилшунослари сифат сўз туркумининг ясалишини рус тили 
материаллари асосида тарихий, қиёсий тарихий, семантик жиҳатдан 
ўргандилар. Шунингдек, сифат сўз туркумига бўлган қизиқиш туркий 
тилларда ҳам кучайди. 
1
Сифат тилнинг лексик сатҳ бирликларида ўзига хос бўлган семантик 
таснифига эга. Сифатнинг лексик маъносини англаш учун унинг лексик-
грамматик (лексик маъно типлари) ва грамматик категориясига мурожаат 
этишни тақозо этади.
Бир қанча тадқиқотларда конверсия ҳодисасини ўрганиш натижасида 
сифатнинг субстантивациялашган ҳолатини омонимия ҳодисаси сифатида 
қаралади. Бу конверсия натижасида юзага келганлиги ҳақида қарашлар 
мавжуд. Субстантивация жараёнининг характерли томони сифатнинг тўғридан 
тўғри лексик–грамматик группалар билан боғланишидир. Маълумки, бу 
жараёнда аслий ва нисбий сифатларнинг ўзига хос характерли томонлари 
мавжуд. Субстантивация жараёнида нисбий сифатларнинг отга боғланиши 
яширин юз беради. Гап шундаки, ундан бўлакларга ажралмайдиган 
маълумотни оламиз. Аслий сифатларда бундай эмас. Уни алоҳида ўрганиш 
керак. Аслий сифатларни қиёсий ўрганиш жараёнида белгининг кўчиб юриш 
имконияти (эски-янги, ёш –қари ва бошқ )мавжудлигини кўришимиз мумкин. 
Аслий сифатларда субстантивация ҳодисаси халқ мақоллари, маталлари, ўй –
мулоҳазаларида акс этади. 
2
Масалан, Яхшидан от қолади, ёмондан дод. 
(Мақол). Ёмонга яқин юрсанг, қораси юқади(Мақол).
1
Хамдамова М.Семантические разряды имен прилегательных их подача в 

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish