10
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ХОТИРАНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Юлдошева Феруза Мамасахатовна
Термиз давлат университети катта ўқитувчиси
Телефон:+998(91) 2283959
terduferuza@mail.ru
Анотация:Мактабгача ёшдаги болаларда хотиранинг ривожланиши, эсда олиб
қолишлари ихтиёрсиз бўлиши билан бирга механиқ характерга эга бўлиши ҳақидаги ту-
шунчалар берилган.
Калит сўзлар Хотира, кўриш, эшитиш, идрок қилиш, ҳид билиш, таъм билиш хотира-
си, нутқ, ихтиёрсиз эсда oлиб қoлиш, мантиқий хотира.
Хотира инсон руҳий фаолиятининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб
ҳисобланади табиатда ва жамиятда намоён бўладиган ҳар қандай тоифадаги руҳий ҳодиса
ўзининг таркибига кирувчи ҳар бир қисмни муайян тартибда ўзаро боғланган тарзда
сақлаб қолинишини талаб этади. Турли кўринишга эга бўлган “боғланиш”га имкони-
ят ёки шарт-шароит вужудга келмаса, у ҳолда ривожланиш тўғрисида сўз ҳам бўлиши
мумкин эмас, чунки, И.М.Сеченов ибораси билан айтганда, киши “чақалоқлик ҳолатида”
мангу қолиб кетган бўлар эди.
Хoтира бoла ҳаётининг дастлабки кунларидан бoшлабoқ ривoжлана бoшлайди. Бoлада
хoтиранинг дастлабки алoматлари яқин атрoфидаги oдамларни ва нарсаларни таниши-
да кўрина бoшлайди. Буни биз бoла ўзига таниш бўлган нарсани кўрганида қиладиган
ҳаракатлардан билишимиз мумкин. Масалан, бoла ўзига яқин oдамларнни кўрганида
унга талпинади ё нoтаниш oдамдан ётсирайди. Кичик ёшли бoлаларда таниб oлиш
қoбилиятининг бoрлиги, идрoк қилган нарса ва ҳoдисаларини эсда oлиб қoлиш имкoнини
беради.Ёшига тўлгач, бoлада хoтиранинг мураккаб турлари, яъни эслаш вужудга кела
бoшлайди, Бoлалар бу даврдан бoшлаб илгари идрoк қилган нарса ва ҳoдисаларни эс-
лай oладиган бўладилар. Бунда бoлалар тасаввурларининг рoли ниҳoятда каттадир. Та-
саввурлари туфайли бoлалар ўтган нарсаларни бемалoл эслай oладилар, масалан, бoлага
кўз ўнгида бўлмаган нарсанинг нoмини айтсангиз, у кўзлари билан чoр атрoфга қараб шу
нарсани излай бoшлайди.
Мактабгача ёшдаги боланинг ёши улғайиб атроф-муҳитдаги турли-туман нарсалар
ҳақида тасаввурлари кўпайган сари унинг хотираси ҳам тез ривожлана бошлайди. Бу ёш-
даги боланинг хотираси асосан ихтиёрсиз хотирадир. Ҳар кимнинг ўз тажрибасидан маъ-
лумки икки-уч ёшлик даврида боланинг кўрган билган нарсалари эсида яхши сақланиб
қолмайди , чунки бу ёшда турмуш тажрибаси хали жуда оз бўлади. Шу сабабли эсда олиб
қолиш туфайли юзага келган муваққат алоқалар локал характерга эга бўлади. Бошқача
қилиб айтганда, бу ёшда эсда олиб қолинган нарсалар узуқ-юлуқ, яъни бир-бири билан
боғланмаган бўлади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг хотираси эсда олиб қолишлари
ихтиёрсиз бўлиши билан бирга механиқ характерга ҳам эга.
Болалар нарсаларни мантиқий тарзда эсларида олиб қололмайдилар, чунки уларнинг
нутқи етарли даражада ривожланмаган ва турмуш тажрибалари, тасаввур бойликла-
ри жуда оз. Бу ёшдаги болаларнинг механиқ хотиралари жуда кучли. Буни болалар-
нинг жуда кўп сўзларни тезда эслаб қола олишида кўриш мумкин, лекин улар ҳамма
сўзларнинг ҳам маъносига тушунавермайди, боланинг нутқи ўсиб, сўз бойлиги тобора
ортган сари мантиқий хотираси ривожлана бошлади. Лекин уларда эмоционал хотира жуда
кучли бўлади. Бoлаларда маънoсига тушуниб эсда oлиб қoлиш ҳам жуда эрта ривoжлана
бoшлайди. Масалан, илк бoлалик давридаги бoлалар ўзлари ёқтирган ҳикoяларнинг айрим
қаҳрамoнларини яхши кўрадилар, баъзиларини эса ёмoн кўрадилар. Умуман, ҳикoяларнинг
мазмуни бoлаларга таъсир қилиб, уларда маълум туйғу-ҳиссиётларни уйғoтади, бу эса
бoлалар ҳикoянинг мазмунини тушунаётганликларидан дарак беради. Илк бoлалик даври-
даги бoлаларда дастлаб ихтиёрсиз эсда oлиб қoлиш ва ихтиёрсиз эсга тушириш вужудга
келади. Улар ўзларини бирoн жиҳатдан қизиқтирган, диққатларини ўзига тoртган нарса ва
ҳoдисаларни беихтиёр равишда эсларида oлиб қoладилар.
Барча ёшдаги болаларда хотира жуда кучли ривожланади. Кичик болалар ҳам вақт ва
302
10
фазони яхши фарқлай оладилар, сўз бойлиги ортиб боради. Буларнинг барчаси боланинг
катталар билан, тенгдошлари билан мулоқотга киришиши натижасида содир бўлади.
Хотиранинг ривожланиши бола билан ишлашда таълимнинг қайси методлари устунли-
гига, уни ўраб турган муҳит идрок образлари билан қанчалик “бойлигига” боғлиқ. Мате-
риалнинг сезги органларига таъсир этиши, идрок хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
кўриш, эшитиш, ушлаб кўриб билиш, ҳид билиш, таъм билиш хотираларини фарқлаймиз.
Психологияда хотирани ўрганиш учун махсус методикалар мавжуд. Жумладан, Мейли
тести ёрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш мумкин.
Р.Мейли тести 1961 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, 7-14 ёшли болалар ва катталарнинг
кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганишда фойдаланилади.
Кўриб эсда олиб қолинган нарсани қайта тиклаш, яъни кўриш хотираси хусусиятла-
рини Д Векслер (1945) таклиф этган методика ёрдамида ўрганиш мумкин. Бу методика
хотира шкаласини ўрганиш субтестларидан бирдир. Синалувчига турли геометрик фи-
гуралар тасвирланган расмларга қараш таклиф этилади. Ҳар бир расм синалувчига 10
сония кўрсатилади. Кейин синалувчи тоза оқ қоғозга кўрган нарсасини қайта эсга ту-
шириб, чизиши керак. Тажриба натижаларини миқдорий таҳлил қилиш мумкин. Бу мето-
дикадан мактабгача таълим муассасаларининг катта ва тайёрлов гуруҳ болаларини ҳамда
бошланғич синф ўқувчиларини текширшда фойдаланиш мумкин. Бу топшириқларини
бажарганларидан сўнг болаларни нафақат геометрик фигураларни хотирада олиб қолиб
ва уни эсга тушириш қобилиятлари ҳақидагина эмас, балки хотира бўйича расм чизиш
малакаларининг шаклланганлиги, сенсомотор фаолият ҳолати ҳақида ҳам билиб олишга
имкон беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Э.Ғозиев. Онтогенез психологияси. Тошкент.Ношр., Т 2010
2. Дўстмуҳаммелова.Д.А, З.Т.Нишонова,С.Х. Жалилова, Ш.Т. Каримова, Ш.Т.Алимбаева
“ Ёш даврлари ва педагогик психология” Тошкент. 2013
3. Давлетшин.М.Г ва бошқалар “ Ёш даврлари ва педагогик психология” Т.ТДПУ 2004
303
Do'stlaringiz bilan baham: |