10
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Сайдуллаев Алишер Насруллаевич
Тошкент тиббиёт академияси катта ўқитувчиси
Телефон:+998(94)6951945
alisher-saydullayev@mail.ru
Анотация: Юртимизда таълим муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар маз-
муни ва замонавий таълим технологиялари асосида таълим самарадорлигига эришиш.
Калит сўзлар: Таълим, таълим ислоҳоти, технология, замонавий таълим технология-
лари, таълим самарадорлиги
Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган таълим ислоҳотида қабул қилинган
меъёрий ҳужжатларда таълим самарадорлигига катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз
раҳбарининг 2020 йил Олий Мажлисга Мурожаатномасида таълим ва тарбия соҳасидаги
энг устувор йўналишларни белгилаб берар экан қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор
қаратди:
-педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эриш-
ган ўқитувчиларга,юқори маош тўлаш тизимини жорий этиш ва мактаб ўқув дастурларини
илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта
кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифа-
тини ошириш;
жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб,
340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этиш;
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб
чиқиши, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-
тадбирлари белгиланиш;
- Жамиятимизда аҳоли, айниқса, ёш йигит ва қизларимизнинг маънавий ва маъри-
фий савиясини доимий юксалтириш – биринчи даражали аҳамиятга эга. Шу боис, “Мил-
лий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган дастурий ғоя асосида ёшларни она юрт-
га садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни
шакллантириш;
- ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ҳозир 20 фоизга тенг бўлса, 2020
йилда камида 25 фоизга, келгусида эса 50-60 фоизга етказилиши, олий ўқув юртларига та-
лабалар қабул қилишда давлат грантлари 2 баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун қабул
квоталарида алоҳида грантлар ажратиш.
Президентимиз Ш М Мирзиевнинг Олий мажлис ва сенатга мурожаатномасида 2020
йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиши ва
юқоридаги вазифаларни энг устивор вазифалар деб белгиланиши олий таълим муассасалари
зиммасига жуда катта масъулият юклайди.
Дарҳақиқат, мазкур мурожаатноманинг бутун мазмун-моҳиятини баркамол авлод
камолоти ва ёшлар таълим тарбиясининг мазмун моҳияти ташкил этади.
Педагогик-психологик тадқиқотлардан маълумки, шахснинг воқеа-ҳодисаларни қай
тарзда ўзлаштириши бевосита, маълумотларни узатилишига боғлиқдир. Ўзлаштирилган
маълумотларни эса узоқ вақт талаба хотирасида сақланиши эса бевосита маълумотларни
узатилишига боғлиқдир. Бугунги кунда олий таълим тизимига замонавий таълим техноло-
гияларини тадбиқ этиш, замонавий таълим технологиялари бўйича ўқув машғулотларини
ташкил этиш - бу жаҳон таълим стандартлари талабларига мос равишда дарс ўтиш демак-
дир. Сўнгги йилларда шу туфайли ҳам таълимда назарий ва амалий машғулотларни замо-
навий таълим технологиялари асосида ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таълим технологиялари фан сифатида олий ва ўрта махсус таълим тизими, умумий таълим
тизимидан чуқур ўрин эгалламоқда, чунки таълим тизимига нисбатан технологик ёндашув
бугунги кунда ўз ижобий натижаларини бермоқда.
Бугунги кунда Мамлакатимиздаги барча таълим муассасаларида замонавий таълим ва
ахборот технологияларини тадбиқ этиб, таълим самарадорлигини оширишга бўлган эътибор
кундан-кунга ортиб бормоқда. Дарсларга замонавий педагогик ва ахборот технологияларини
812
10
қўллашдан бош мақсад, таълим жараёнида ўқувчиларни фақатгина тингловчи эмас, дарс
жараёнининг фаол иштирокчисига, тайёр маълумотларни қабул қилувчидан, маълумот
тарқатувчига айлантиришдан иборатдир. Ўқув машғулотларига замонавий таълим
технолгияларининг тадбиқини яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, таълимга замонавий
педагогик ва ахборот технологиялари тадбиқ этилганда ўқувчилар катта ҳажмдаги
маълумотларни тез, осон ва пухта ўзлаштириб, узоқ ва ўз хотирасида сақлайдилар. Бу эса
ўзлаштирилган билимларни амалиётга самарали тадбиқ этиш имконини беради.
Адабиётлар:
1. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент.
2020й
2. Зиямуҳамедов Б. Педагогик технологияларнинг ўзбек инновацион модели асосида
ўқув машғулотларини лойиҳалаш методикаси. -Тошкент.,2014
3. Рўзиева Д. Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши. – Тошкент . 2013 й
4. Йўлдошев Ж.Ғ. Янги педагогик технологиялар йўналишлари, муаммолари, ечимла-
ри. //Халқ таълими//. 1999, № 4.
813
Do'stlaringiz bilan baham: |