10
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРИДА ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ИШЛАШ
Маматов Аваз Мухиддинович
Гулистон давлат университетитаянч докторант
Аннотация ушбу мақолада умутаълим мактабларининг бошланғич синфларида
иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва улар билан ишлашнинг педагогик механизмларини
ишлаб чиқиш бунда, таълим дастурлари ва дидактик таъминотини такомиллаштириш,
ўқувчилар билан дарсдан ташқари ишлаш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг
иқтидорини ривожлантириш, ўзлари қизиққан соҳасидаги қобилиятларини рўёбга
чиқарадиган психо-педагогик омиллар, ўқувчиларга индивидуал ёндашув асосида улар-
нинг интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:иқтидорли ўқувчи, бендинг методи, стриминг методи, сеттинг методи,
индивидуаллашув, интеграцион, рефлексив эмоционал-иродавий ривожлантириш шахсга
йўналтирилган, динамик, прогностик, баҳолаш, кузатиш, таҳлил қилиш, жалб этиш, моти-
вацион, аксиологик, танаффуссиз эстафета, мустақил мавзуда мунозара яратиш.
Таълим тизимининг бошланғич синфларидан бошлаб иқтидорли ўқувчиларни тан-
лаш ва улар билан ишлашнинг педагогик механизмларини, таълим дастурлари ва ди-
дактик таъминотини такомиллаштириш, ўқувчилар билан дарсдан ташқари ишлаш жа-
раёнида бошланғич синф ўқувчиларининг иқтидорини ривожлантириш, ўзлари қизиққан
соҳасидаги қобилиятларини рўёбга чиқарадиган психо-педагогикомиллар, ўқувчиларга
индивидуал ёндашув асосида уларнинг интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилган
илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича илий ишлар олиб борилмоқда. Мазкур муаммолар
узлуксиз таълим тизимининг қуйи босқичлариданоқ ўқувчиларининг ўзлаштириш имко-
ниятлари ва қизиқишларини аниқлаш ва таълим мазмунини шу асосда ташкил этишга
хизмат қиладиган таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш омили сифатида эътироф
этилмоқда.
Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифалар асосида бошланғич син-
фларда иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш имконияти
пайдо бўлади:
- иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини ишлаб
чиқиш;
- иқтидорли ўқувчиларини ўқитиш ва тарбиялашнинг инновацион тизимини жорий
этиш бўйича педагогик тадбирлар ишлаб чиқиш;
- оила, таълим муассасасаси ва ёшлар ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга
қаратилган ислоҳотлар илғор хорижий тажрибалар асосида иқтидорли ўқувчиларини
танлашнинг диагностик таҳлил қилиш мезонларини ишлаб чиқиш;
- иқтидорли ўқувчилари билан ишлашда интерфаол методлардан фойдалиниш усулларини
ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
Мамалакатимизда хозирги кунга келиб, иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмини
такомиллаштириш бўйича қўйилган вазифаларни бажариш бўйича ижтимоий ислоҳотлар
амалага оширилаётганлигини асоси сифатида “Халқ таълими тизимини 2030 - йилгача
ривожлантириш концепцияси”да иқтидорли ўқувчилар ва истеъдодли ёшлар билан аниқ
мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириш тизимини яратиш бўйича ислоҳотлар
амалга оширилган ва буни амалга ошириш бўйича самарали ишлар бажарилмоқда. Лекин,
ушбу хужжатда белгиланган вазифаларни амалга оширишда: иқтидорли ўқувчилар билан
ишлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари ва иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва
ривожлантириш мезонларини аниқлаштириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг
ижтимоий-педагогик тузилмасини ва ташкилий-методик тизимини ишлаб чиқиш бўйича
ишлар халигача самарали йўлга қўйишда камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Бошланғич таълим тизимида иқтидорли ўқувчилари билан ишлашда замонавий педаго-
гик технологияларини таълим амалиётига жорий қилишда қуйидаги асосий вазифаларни
бажариш орқали самарали натижага эришиш мумкин бўлади:
- иқтидорли ўқувчилари билан ишлашнинг педагогик-психологик омилларини ишлаб
чиқиш;
273
10
- бошланғич синфларда иқтидорли ўқувчиларни танлаш мезонларини ишлаб чиқиш;
- бошлан―ич синфлардаи―тидорли ў―увчилар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик
моделини яратиш керак бўлади.
Ушбу вазифаларни бажариш учун ушбу соҳага оид бўлган сиёсий, фалсафий, социологик,
психологик, педагогик адабиётларни қиёсий таҳлил қилиш бошланғич таълим тизимидаги
ДТС, ўқув дастури, дарслик ва ўқув қўлланмаларни педагогик таҳлил қилдик, анкета,
сўровнома, суҳбат, кузатиш, аналитик обзор, интервью,эксперт баҳолаш, педагогик
эксперимент, мониторинг, математик статистик таҳлил этиш усулларини ишлаб чиқдик.
Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш натижасида қуйидаги тавсияларни ишлаб
чиқдик:
- бошланғич синфлардаиқтидорли ўқувчиларнинг ижтимоийлашув босқичлари
(бошланғич, индивидуаллашув, интеграцион, фаолият) анаънавий, институционал, шах-
слараро, рефлексив механизмлар учун ўз-ўзини мотивацион рағбатлантириш, эмоционал-
иродавий ривожлантириш ва назорат қилиш кўрсаткичларини ишлаб чиқдик;
- бошлан―ич синфларда и―тидорли ў―увчилар билан ишлашнинг ижтимоий-педагогик
тузилмаси и―тидорлиликни ташхислаш ёндашувлари (шахсга йўналтирилган, динамик,
прогностик) ва воситаларини (ба―олаш, кузатиш, та―лил ―илиш, ―имоялаш, жалб этиш)
―ўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чи―дик;
- бошланғич синфларда иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг интегратив-ривожлан-
тирувчи технологияси бошланғич синф ўқувчиларида аутопсихологик компетентлиликни
ривожлантириш, толерант хулқ-атвор, ўз фаолиятини мустақил бошқаришга йўналтирилган
ўқув жараёни компонентларини (мотивацион, манмунга доир, фаолиятга доир, аксиоло-
гик) киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқдик;
- ижтимоий-педагогик фаолият методлари (“Танаффуссиз эстафета”, “Мустақил мав-
зуда мунозара яратиш”, кундалик, овоз бериш ва баҳолаш) мотив туркумларини (ижти-
моий эҳтиёжли, бошқарилувчи, акс эттирувчи, умумий, биоқувватли, иерархик)ни ишлаб
чиқдик.
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синфларда иқтидорли ўқувчиларни индивидуал таъ-
лим, интеграцион фаолият ва рефлексивлик механизмларини ишлаб чиқиш, иқтидорли
ўқувчилар билан ишлашда шахсга йўналтирилган таълим методларидан фойдаланиш-
ни йўлга қўйиш, шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий тамойили таълим маркази-
га иқтидорли ўқувчиларни жалб қилиш,ўқувчилар билан ишлашнинг интегратив-ривож-
лантирувчи технологиясини ишлаб чиқишда ўқувчиларнинг ўз фаолиятини мустақил
бошқаришга йўналтирилган ўқув жараёни компонентларини киритиш ва ижтимоий-пе-
дагогик фаолият методларини ишлаб чиқиш бошланғич таълим тизимида иқтидорли
ўқувчилар билан ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва таълим амалиётига жорий
қилишда самарали натижа беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. А Мусурманова “Профессионализм педагога в духовном формировании подростков
средствами книг” Концептуальные основы формирования духовной культуры молодежи в
системе непрерывного образования 2019 г.
2. Д.Богоявленская «Психологические основы интеллектуальной активности»окторской
диссертации.
3. Выготский, Л.С.Психология развития человека, Москва-2005 г.
274
Do'stlaringiz bilan baham: |