Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Чўкинди жинсларнинг цементи



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

 
Чўкинди жинсларнинг цементи. 
Доналар ва цемент орасидаги 
муносабатлар ҳам, цементнинг ўзи ҳам бир қатор текстураларнинг 
вужудга келишига сабаб бўлади. Доналар ва цемент орасидаги нисбатга 
қараб қуйидаги асосий цементация турлари ажратилади (Швецов, 1958): 
базал, туташиш ёки контактли, ғовакли цемент, тўлдирувчи цемент 
ва коррозион цемент. 
Таркиби бўйича цемент 
карбонатли, сульфатли, кремнийли,
темирли ва гилли
бўлади. 
5.2.3. Чўкинди жинсларнинг турлари 
 
Алюмосиликатли 
(бўлакли) 
чўкинди 
жинслар. 
Алюмосиликатли жинслар бўшоқ ёки цеметланган бўлиши мумкин. 
Бўшоқ жинсларга думалоқланган ёки қиррали бўлакларнинг 
тўпланишидан ҳосил бўлган турлари киради.


129 
Цементланган бўлакли жинслар бўшоқ жинсларнинг турли 
кимёвий моддалар ёрдамида бирикиши туфайли ҳосил бўлади. 
Кремнезёмли цемент (иккиламчи кварц, опал, халцедон) энг мустаҳкам, 
темирли цемент (лимонит) мустаҳкам, карбонатли (кальцит) ва 
сульфатли (гипс) мустаҳкамлиги паст ва гилли цемент номустаҳкам 
бўлади.
Алюмосиликатли жинсларга харсанг ва ғўлакли конгломератлар, 
брекчиялар, гравелитлар, қумтошлар ва алевролитлар киради.
Келиб чиқиши
.
Аюмосиликатли жинслар туб жинсларининг 
механик нураши туфайли вужудга келади. 
Ишлатилиши.
 
Алюмосиликатли жинслар асосан қурилиш 
материаллари сифатида фойдаланилади. 
Гилли жинслар.
Гилли жинслар табиатда жуда кенг тарқалган. 
Улар стратисферадаги чўкинди жинсларнинг ярмидан кўпини ташкил 
этади. Гилли жинслар типик бўлакли жинслар билан кимёвий жинслар 
ўртасида оралиқ вазиятни эгаллайди.
Гилли жинсларнинг зичлашмаган ва метаморфизмга учрамаган 
турлари юқори ғовакликка (50-60%) эга бўлади. Сув билан ара-
лаштирилганда хамирсимон масса ҳосил қилади. Бу массадан турли 
идишлар ясаш мумкин. Улар оловда тобланганда тошдек қаттиқ ва 
мустаҳкам жинсга айланади. 
Гилли 
жинслар 
минерал 
таркибига 
кўра 
каолинитли, 
гидрослюдали, монтмориллонитли, палигорскитли ва бошқа кўплаб 
турларга бўлинади.
Келиб чиқиши
. Гилли жинслар бирламчи тоғ жинсларнинг 
нураган 
зарралари 
ва 
коллоид-кимёвий 
маҳсулотларининг 
кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. 


130 
Ишлатилиши.
Каолинитли гиллар муҳим фойдали қазилма 
ҳисобланади. Улар иссиқбардош ғиштлар – шамот ишлаб чиқаришда, 
фарфор ва фаянс саноатида, юқори вольтли электр изоляторлари ишлаб 
чиқаришда фойдаланилади. Қоғоз ва резина саноатларида тўлдирувчи 
сифатида ҳамда совун, қалам ва бошқалар ишлаб чиқаришда 
қўлланилади. 
Монтмориллонитли гиллар озиқ-овқат саноатида ёғ, вино ва 
шарбатларни, нефт маҳсулотларини тозалашда, бурғилаш эритмаларини 
тайёрлашда, совун ва атир-упа маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 
қўлланилади. Тоза, юқори сифатли монтмориллонитли гиллардан 
дорилар тайёрланади. 
Ўзининг адсорбцион ва коллоидал хоссалари туфайли палигорскит 
гиллари нефтни қайта ишлаш саноатида, медицинада, фармакологияда, 
тузли қатламларни бурғилашда кенг қўлланилади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish