Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Аралаш таркибли карбонатли жинслар



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Аралаш таркибли карбонатли жинслар

Мергеллар.
Мергеллар 
пелитоморф ёки микрозаррали кальцитдан (баъзан доломитдан) ва гил 
минералларидан таркиб топган бўлади. Гил минераллари жинсда текис 
тарқалган бўлади. Мергелларда гилли компонентлар миқдори 40-60% 


132 
ни ташкил этади. Улар гидрослюда, монтмориллонит, палигорскит ва 
бошқа гил минералларидан иборат бўлади.
Келиб чиқиши. 
Карбонатли жинслар аксарият ҳолларда чўкинди 
ва органоген-чўкинди йўллар билан ҳосил бўлади. 
Амалий аҳамияти.
Карбонатли жинслар халқ хўжалигининг 
турли соҳаларида кенг қўлланилади. Улар цемент ишлаб чиқаришда 
муҳим минерал хом ашё ҳамда қурилиш материали ҳисобланади. 
Доломитлар ва магнезитлардан оловбардош ғиштлар ишлаб 
чиқарилади. 
Кремнийли жинслар.
Кремнийли жинсларга бутунлай ёки 
қисман кимёвий ва биоген йўллар билан ҳосил бўлган турли чўкинди 
ётқизиқлар киради. Улар қатламлар, қатламчалар, конкрециялар, баъзан 
оқма қобиқлар шаклида ётади. 
Кремнийли жинсларнинг таснифи уларнинг генезиси ва минерал 
таркибига асосланган. Генезиси бўйича бутунлай кимёвий (гейзеритлар, 
кремнийли конкрециялар) ва биоген (диатомитлар, спонголитлар, 
радиоляритлар) ёки биокимёвий (трепеллар ва опокалар) турларга 
бўлинади. Булардан кейингилари диагенез ва катагенез жараёнларида 
организмларнинг сезиларли даражада ўзгарган скелетлари тўпламидан 
иборат. Бу жараёнларда кремнезём эрийди, кўчириб ётқизилади ва қайта 
кристалланади. Биокимёвий кремнийли жинсларга яшмалар ҳам киради. 
Кремнийли жинслар минерал таркиби бўйича опалли, опал-
халцедонли, тридимитли, халцедонли, халцедон-кварцли ва кварцли 
турларга бўлинади. 
Кремнийли жинсларнинг минераллари: кремнийнинг турли 
оксидлари ва гирооксидлари – таркибида 30% гача сув бўлган аморф 


133 
опал, шунингдек халцедон, кварц, кварцин, кристобалит ва 
бошқалардир. Иккинчи даражали минераллари бўлиб карбонатлар, 
темир оксидлари ва гидрооксидлари, глауконит, хлоритлар, темир 
сульфидлари ва терриген қўшимчалар саналади.
Хемоген кремнийли жинслар
. Гейзеритлар ва кремнийли туфлар, 
кремнийли конкрециялар, яшмаларнинг анча қисми, фтанитлар ва 
лидитлар кимёвий йўл билан ҳосил бўлади. 
Минерал таркиби бўйича опалли, опал-халцедонли, халцедон-
кварцли ва кварц-кремнийли конкрециялар ажратилади. Ёш жинсларда 
кремнийли конкрециялар опал ёки опал-халцедонли, қари жинсларда 
эса халцедон-кварцли бўлади. 
Органоген йўл билан ҳосил бўлган кремнийли жинслар.
 
Кремнийли 
жинслар опалдан, халцедон гуруҳидаги минераллар ва чўкинди 
кварцдан таркиб топган бўлади. Улар совуқ денгизларда, камроқ кўл 
ҳавзаларида ўз скелетларида опал тўпловчи диатомли сувўтлари, 
радиолярийлар, булутлар ва бошқа организмларнинг бевосита 
иштирокида ҳосил бўлади (32-расм). Бундай жинсларга диатомитлар, 
радиоляритлар, спонголитлар, трепеллар ва опокалар киради. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish