Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

каледон 
бурмаланиши
деб аталади.
Силур даврида Ғарбий Европада каледонидлар қамбари ҳосил 
бўлган. Бу тоғ занжири Норвегия, Шотландия ва Ирландия 
ҳудудларидан ўтган. Шимолий Сибирда ҳам орогенез ривожланган 
бўлиб, натижада унинг ҳудуди юқори кўтарилиб, шундан кейин ҳеч 
қачон денгиз билан қопланмаган.
Фаол 
геосинклиналларда 
геологик 
жараёнлар 
зиддиятли 
характерга эга бўлган. Ғарбий ва Шарқий Сибир, Скандинавия 
яриморолининг шимоли, Ўрта ер денгизи, Кордильера ва Анд, Шарқий 
Австралияда жуда кўплаб оролларга эга бўлган геосинклинал режим 
ҳукм сурган. Кембрий ва ордовикда геосинклиналларда бир неча 


504 
километрли амплитудага эга бўлган дифференциацияланган вертикал 
ҳаракатлар кузатилган. Тор чўзиқ кўтарилган қамбарлар ҳудди шундай 
ботиқликлар билан қўшни бўлган, уларда бўлакли ва карбонатли 
ётқизиқлар тўпланган. Вулкан ҳаракатлари фаол кечганлиги туфайли 
эффузив жинслар ҳам кенг тарқалган. 
Эрта палеозойнинг охирида вужудга келган ер пўстининг 
барқарор ҳудудлари эпикаледон платформалари номини олган (204-
расм). Бундай структуралар одатда токембрий платформаларинининг 
четларида 
жойлашган 
бшлиб, 
уларнинг 
умумий 
майдонини 
кенгайтирган. Аммо ҳали кўп жойларда геосинклинал режим сақланиб 
қолган. Ўрта ер денгизи, Ғарбий ва Шарқий Сибир, Кордильера ва Анд, 
Шарқий Австралия кечки палеозойда ҳам ўзининг геосинклинал 
ривожланишини давом эттирган. 
Палеогеографияси. 
Шимолий 
Америкада 
ҳар 
иккала 
геосинклинал сув билан қопланган, кембрийнинг иккинчи ярмида эса 
материкнинг марказий қисми жуда паст бўлиб, ҳар иккала ботиқлик 
саёз денгиз орқали туташган ва унда қумтошлар, гилли сланецлар ва 
оҳактошлар тўпланган. Европа ва Осиёда йирик денгиз трансгрессияси 
содир бўлган. Ер юзасининг бу қисми сув остида қолиб кетган. Бундан 
қуруқликнинг учта йирик массиви (Болтиқ қалқони, Арабистон 
яримороли ва Жанубий Ҳиндистон), Жанубий Европа ва Жанубий 
Осиёдаги бир қатор унча катта бўлмаган қуруқликлар истеснодир. 
Австралия ва Жанубий Американинг марказий қисмида унча кенг 
бўлмаган денгиз трансгрессияси ривожланган. Кембрий даврининг 
охирида қуруқликнинг катта қисми кўтарилабошлаган ва қисқа 
муддатли денгиз регрессияси содир бўлган. 


505 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish