508
Трилобитлар кўпчилигининг узунлиги 2,5 см
дан ошмаган, аммо
уларнинг орасида анча катталари ҳам бўлган. Бу ҳайвонлар қаторида
медузалар, булутлар ва оҳакли ғовак скелетга эга археоциатлар ҳаёт
кечиришган.
Кембрий трилобитлари яхши ривожланган бош қалқонга ва суст
ривожланган дум қисмига эга бўлган. Улар кембрий фаунасининг 60%
га яқинини ташкил этишган. Трилобитлар кембрий ва ордовик
даврларида гуркираб ривожланган. Силурнинг охирига келиб уларнинг
сони кескин камайиб кетган.
Трилобитларнинг
кескин
камайиб
кетишига
бошоёқли
моллюскалар (наутилоидейлар) сабабчи бўлган (206-расм). Палеозой
эрасининг охирига келиб трилобитлар батомом қирилиб кетган,
наутилоидейлар эса ҳозиргача яшаб келмоқда.
207-расм. Археоциатлар.
http://wwlife.ru
208-расм. Конодонтлар
.
http://wwlife.ru
Йиртқичлар қадимий токембрий строматолитли
рифларини фаол
емиришган, аммо энди янги оҳак тўпловчи организмлар кенг
ривожланган. Булар оддий булутсимон организмлар – археоциатлар
бўлган (207-расм). Улар бутун дунёга ёйилган ва кўплаб
турларга тез
эволюцияланган. Археоциатлар, ўз навбатида, қўққисидан инқирозга
509
учраган ва кембрийнинг ўрталарига келиб батомом қирилиб кетган.
Уларнинг ўрнини дастлабки маржонлар эгаллаган.
Илк бор пайдо бўлган тишли ҳайвонлардан
бири конодонтлар
саналади. Улар кембрий даврининг охирларида ёки ордовикнинг
бошларида пайдо бўлган. Конодонтларнинг оғиз аппарати 15 ёки 19
элементдан тузилган бўлиб, ҳозирги ҳайвон жағларидан батомом фарқ
қилган (208-расм). Элементларининг шакли тишсимон, ўркачли,
япроқсимон кўринишга эга.
Барча кембрий умуртқасизлари ордовикда ҳам
ривожланишини
давом эттирган. Булардан ташқари маржонлар, пелециподалар
(иккитавақали моллюскалар), мшанкалар ва дастлабки умуртқалилар
пайдо бўлган.
Силур
жинсларида, умуман олганда, ордовик давридаги органик
дунёнинг вакиллари кузатилади. Силурда қуруқлик ўсимликлари ҳали
пайдо бўлмаган. Умуртқасизлар
орасида маржонлар жуда кенг
тарқалган бўлаб, уларнинг ҳаёт-фаолияти туфайли кўпчилик
районларда яхлит маржон рифлари шаклланган. Силур охирида
кўпчилик йирик сув буғуноёқлилари пайдо бўлади.
Ўша вақтлари строматопороидеялар ва маржонларга риф қуриш
учун ёрдам берган колониал ҳайвонларнинг яна бир ғаройиб гуруҳи -
мшанкалар пайдо бўлган. Баъзи мшанкалар юпқа тўрли тўғри катакли
буталарни ҳосил қилган (209-расм).
Силурда йирик қисқичбақасимонлар – эвриптеридлар отряди
ривожлана бошлаган (210-расм). Бу ҳайвонлар чўзинчоқ
нинага эга
бўлиб, уларнинг узунлиги 1 м ва ҳатто 3 м гача борган. Уларнинг
кўпчилиги йиртқичлар бўлган. Кушандаси бўлмаганлиги туфайли бу
ҳайвонлар нафақат шўр, балки чучук сувларда ҳам кенг тарқалган.