Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

202-расм. Эдиакар биотикаси.
 
http://wwlife.ru
 
203-расм. Эдиакар ҳайвонлари.
 
http://wwlife.ru 
Венд фаунаси учун рифейдагига нисбатан анча турли-туманлик 
хос. Аммо турларининг гуруҳи кўп бўлмаган. Венд фаунасининг 
қўққисдан пайдо бўлиши, эҳтимол, ташқи муҳитнинг ўзгариши - 
лапланд глобал музланиши ва ундан кейинги иқлимнинг илиб кетиши 
ҳамда яққол ифодаланган трансгрессия ва атмосфера газ таркибининг 
ўзгариши билан боғлиқ бўлган. 
Венд ўсимлик дунёси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга бўлган. 
Улар кўп қатламли қопламалар ҳосил қилган. Микропланктон 
организмлар сфероидал ва чўзинчоқ шаклларга эга бўлган ва йирик 
тўпламларни ҳосил қилган. Микрофитопланктонлар орасида занжирли 
ва агрегатли колониялар пайдо бўлган. 
Фойдали қазилмалари. 
Эрта рифей фойдали қазилмаларга бой. 
Бу қатламли сидерит-гематитли темир, қатламли фосфоритлар, мис ва 
полиметал маъдани конларидир. 


499 
Темир маъдани Ўролда ривожланган. Жанубий Ўролда доло-
митларда магнезит кони мавжуд. Улар Шимолий Кореяда ҳам 
тарқалган. Фосфоритларнинг типик қатламли ётқизиқлари Енисей 
кряжида ривожланган. Шундай маъданлар Муғулистон ва Ҳиндистонда 
ҳам маълум. 
Эрта рифейнинг энг машҳур металли плутонларидан бири 
Канададаги Седбери норитли лополити саналади. Унинг ташқи зонсида 
сульфидли мис-никелли маъдан конлари жойлашган. 
Канадада ураннинг магматоген конлари мавжуд. Бу Катта Айиқ 
кўли районидаги қумтошлар ва гнейслардаги томирли уран смолкаси 
конларидир. Австралияда Радиум-Хилл магматоген ва Мэри-Кэтлин 
контакт-метасоматик уран конлари маълум. 
Тектоник чўзилиш вилоятларида трапп типидаги базальт 
вулканизми билан боғлиқ бўлган кўплаб мис (сульфидли ва соф мис) 
конлари мавжуд. Улар Шимолий Америкада ҳам маълум. 
Канадада Катта Айиқ кўли районида мис маъдани конлари 
маълум. Қатламсимон соф мис ётқизиқлари Ўрта Кивино, Сьюпириор 
ва Нейн провинцияларида учрайди. 
Ванадий, қўрғошин, рух ва сульфидли мисга эга полиметал конлар 
Африканинг Дамар қамбарида маълум. Заирнинг жанубида миснинг 
йирик конлари Мисли қамбарни ташкил этади. Унинг кенглиги 50 - 65 
км, узунлиги эса 300 км дан ортиқ. 
Замбияда кобальтдан ташқари рух, кадмий, уран, ванадий, 
германий, олтин конлари мавжуд. Заирдаги Шаби (Катанги) мисли 
қамбарга дунёдаги энг йирик Шинколобве уран кони киради. 
Кечки рифей билан Антиатласдаги Бу Аззер ва Эль-Граара 
кобальт 
конлари, 
Катангадаги 
қалайли 
пегматитлар, 
Хоггар 


500 
қалқонидаги мис маъданлари, Африкадаги мис-қўрғошин ва рух 
маъдани, 
Арабистон 
яриморолининг 
шимолий-шарқидаги 
олтинмаъданли томирлари, Африка ва Австралиядаги барит, 
Ҳиндистондаги олмосли конгломерат, Ҳиндистон ва Қозоғистон 
фосфорит конлари боғлиқ. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish