Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Турбид (лойқа) оқимла
р. Турбид оқимлари (инглизча – «турбид» 
– лойқа; синоними – суспензион оқимлар, зич оқимлар) биринчи марта 
голландиялик олим Кюнен томонидан асосланган бўлиб, лойқа сувнинг 
юқори зичлиги туфайли нишаблик юзаси бўйлаб пастга оқувчи 
гравитацион оқимлар кўзда тутилади. Бундай оқимлар таркибидаги 
муаллақ майда дисперс зарралар ҳисобига катта зичликка эгадир.
Турбид оқимларининг асосий қисми материк ёнбағрида вужудга 
келади. Улар океанларнинг чўкинди тўпланиш жараёнларида етакчи 
аҳамиятга эга.
Материк ёнбағирларида чўкинди тўпланиш тезлиги юқори 
бўлганлиги сабабли чўкинди терриген зарралари орасида катта ҳажмда 
сув сақланиб қолади. Бу эса, уларнинг флюидаллик хусусиятини 
таъминлайди. Шунинг учун ҳам нишаблик бир неча градусдан бошлаб 
ҳали зичлашиб улгурмаган чўкинди массаси мувозанатни бузувчи 
бирламчи туртки асосида оқабошлайди. Бундай туртки бўлиб 
зилзилалар саналиши мумкин. 
Қотиб улгурмаган чўкинди материаллар оқабошлаши билан 
атрофдаги сув массаларини ҳам қамраб олаборади. Бу эса, оқим 
қовушоқлигининг пасайишига ва тезлигининг ортиб боришига олиб 
келади.
Қиялик юзаси бўйлаб пастга оқаётган турбид оқими тезлик, 
турбулентлик ва чегаравий қаршиликнинг оптимал қийматларига эга 
бўлади. Бу қийматларнинг пасайиши, кўп миқдорда чўкинди 
материалларнинг муаллақ ҳолда кўчирилишини чегаралайди. Уларнинг 
ортиши эса, лойқа оқимнинг устки сув қатламлари билан аралашиб
тарқаб кетишига олиб келади.
Турбид оқимлари дастлаб қия юзада яхлит ҳолда оқади ва 
кейинчалик маълум ўзанларга бирлашади. Йирик ўлчамдаги терриген 


432 
материаллар оқимнинг бошида ва остки юзасида тўпланади. Оқимнинг 
устки юзасида ва охирида дисперс материаллар шлейфи ҳосил бўлади.
Турбид оқимларида йирик терриген материалларнинг кўчирилиши 
ўзан тубини емирилишга олиб келади. Бу жараён континент ёнбағрида 
кўплаб каньонларнинг ривожланишини таъминлайди. Ҳақиқатан ҳам 
ҳозирги замон континент ёнбағирларида жуда кўп шундай каньонлар 
кузатилади. Уларнинг баъзилари қуруқлик дарёларининг денгиз шельфи 
бўйлаб ўтган давоми билан узвий алоқадор.
Турбид оқимлари каньонлардан абиссал текисликка чиққанидан 
сўнг, ички ва ташқи қаршиликлар туфайли, уларнинг ҳаракат импульси 
пасайиб боради. Натижада турбид оқимларининг ҳаракат тезлиги ва 
турбулентлиги сусаяди, ташиб келтирган терриген зарралари чўкиш 
тезлиги қонунлари бўйича чўка бошлайди. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish