Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Денгиз ва океанларнинг геологик иши



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

 
18.4. Денгиз ва океанларнинг геологик иши 
 
Денгиз ва океанларда кечадиган геологик жараёнлар (бундан 
кейин ихчамлик учун денгизнинг геологик иши деб юритилади) бир 
қанча омилларнинг мураккаб ўзаро алоқасидан иборат бўлади. Бу 
омилларга қуйидагилар киради: 1) соҳилларни ташкил этган тоғ 
жинсларининг парчаланиши ёки абразия (лотинча «абрадо»-қираман, 
тирнайман деган маънони англатади); 2) қуруқликдан келтирилувчи 
нураш маҳсулотларини ташиш ва саралаш; 3) турли чўкиндиларни 
тўплаш ёки аккумуляция. 


426 
Денгизларнинг геологик иши биринчи навбатда турли оқимлар, 
ҳавза тубининг рельефига ва сувининг физик-кимёвий хусусиятларига 
боғлиқ бўлади. 
18.4.1. Денгиз ва океанлардаги механик ҳаракатлар 
Океан ва денгизларда энг кучли геологик ишларни қирғоқдаги 
тўлқинлар ҳамда сув оқимлари бажаради. Денгиз тўлқини чуқур 
жойларда мутлақо сезилмайди деб бўлмайди. Кейинги вақтда океан ва 
денгиз тагида ҳам турли йўналишда ҳаракатланувчи кучли оқимлар 
борлиги аниқланди. Бу илиқ ва совуқ оқимлар океан ва денгиздаги 
ётқизикларни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб тўплашдан 
ташқари, ер иқлимига ҳам сезиларли даражада таъсир қилади. 
Уринма тўлқинлар.
Денгиз тўлқинлари катта куч билан соҳил ва 
оролларга урилади. Баъзан тўлқин шу қадар кучли бўладики, 200 
тоннадан 1000 тоннагача оғирликдаги ҳарсанг тошларни ҳам суриб 
юборади (167-расм). Шимолий Шотландияда 1 м
2
га тушадиган 
денгизнинг ўртача тўлқин босими ёзда 3000 кг, қишда 10000 кг, кучли 
бўрон пайтида 30000-50000 кг бўлганлиги аниқланган. Қояларга 
урилган тўлқин баъзан тиккасига 50 м баландликка кўтарилиб чиқиб, 
яна қайтиб тушади. 
Агар тўлқин соҳилга бурчак ҳосил қилиб урилса, унинг кучи 
иккига бўлинади, уларнинг бири соҳилга тик, иккинчиси параллел 
бўлади. Биринчиси соҳилга ҳудди юқорида кўрсатилган тўлқин каби 
таъсир этади, иккинчиси уваланган маҳсулотларни оқизиб кетади. 
Денгиз ва океан суви тўлқинининг қирғоқни емириши натижасида 
тўлқин ини, ғорлар, омбор, қамар ҳосил қилади (168,169- расмлар). 
Шамол таъсиридан пайдо бўладиган тўлқиндан ташқари, яна муттасил 


427 
ҳаракатланиб турадиган, Ой билан Ернинг тортилишидан вужудга 
келадиган сув кўтарилиши ва қайтиши, яъни қалқиш тўлқинлари ҳам 
мавжуддир. Денгиз суви ҳар 6 соат 13 минутда кўтарилиб ва пасайиб 
туради, буни сув қалқиши деб аталади (прилив ва отлив). 
Даҳшатли тўлқинлардан бири 
цунами
(японча қўлтиқдаги тулқин) 
бўлиб, океан тубларидаги зилзила ва вулкан отилиши натижасида ҳосил 
бўлади. Кучли цунами соатига 500 - 700км тезликда тарқалувчи, 
баландлиги 20 - 30 м дан ортиқ бўлган тўлқинлар ҳосил қилади. 
Кракатау (1883 й.) отилганда цунами баландлиги 36 метрли тўлқин 
билан қирғоқларни вайрон қилган. 
Тўлқинларнинг қирғоқни тез ёки секин емириши соҳилдаги 
жинслар таркибига боғлиқ. Юмшоқ жинслар (қум, гил, оҳак) жуда тез 
емирилади ва денгиз супачалари - террасалар ҳосил бўлади. Тўлқин 
соҳилга урилгач, материк саёзлиги (шельф) да тўпланган қоя 
синиқларини у ёки - бу ёққа думалатиб, бир қисмини денгиз тагига 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish