Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Батиал чўкиндилар
шельф зонаси билан Дунё океани туби 
оралиғи бўйлаб ўзун тасма тарзида чўзилиб 54,9 млн.км
2
майдонни 
эгаллаган. Бу зона учун ёнбағирнинг қиялиги ва чуқур новлар билан 
ажралганлиги характерлидир.
 
Континентал (ёки материк) ёнбағирнинг 
60 % майдони турли иллар - гиллар ва алевритли чўкиндилар билан 
қопланган; қумлар 25 % ва фақат 5 % органоген чўкиндилардан иборат. 
Континентал ёнбағирдаги чўкиндилар қалинлиги жуда ўзгарувчан. 
Катта нишабликдаги участкаларда ётқизиқлар умуман учрамайди. 
Пасткамликларда чўкиндилар қалинлиги анча юқори бўлади. 
181-расм. Атолл риф ороли.
 
www//saga.ua 


442 
Континентал ёнбағирнинг типик иллари турли таркибга ва рангга 
эга бўлиб, кўк, қизил, сариқ ва яшил рангли иллардан иборат. 
Кўк ил
(лойқа) купинча материк ёнбағирда ва ундан ҳам чуқурроқ 
жойларда - Дунё океани тубида ҳам (5000 м) ҳосил бўлади. Кўк ил 
Атлантика океани остида кўпроқ йиғилади. Илнинг ранги ҳаво ранг, 
баъзан кўкиш - қорамтир ва кулранг бўлади. У таркибида Н
2
S, органик 
қолдиқлар бўлган майда ил заррачаларидан иборатдир. Бу жинсларда 
органик қолдиқлар миқдори 10 - 30%, ил 60% дан 90% гача бўлади. 
Қизил ил
кўк илга нисбатан материк этакларида жуда кичик (1% га 
якин) майдонни ташкил этади. Унинг таркибида ҳам гил, ил ва майда 
кварц доначалари бор. Улар океан остида жуда кенг майдонларни (130 
млн.км
2
) эгаллаган бўлиб, материкдан энг узоқ ва чуқур жойларда 
тўпланади, рангининг қизғиш бўлишига сабаб унда темир ва марганец 
оксиддарининг борлигидир. 
Яшил ил ва қум.
Яшил, оч яшил, кул ранг яшил ил ва қум 
денгизларда 80 - 100 м чуқурликдан бошлаб ҳосил бўлади. Бу 
чўкиндилар кўпинча 2000 м дан чуқурда ҳам учрайди. Яшил ил 
таркибининг бир хил эмаслиги ва ил заррачаларининг камлиги (48%) 
билан фарқ қилади. Яшил илдан ташқари, континент ёнбағрида кум 
ҳосил бўлади. Бу жинсларнинг яшил ранги таркибидаги глауконит 
минерали билан боғлиқ. 
Денгиз, 
океан 
чўкиндиларидан 
органик 
ил 
таркибида 
фораминиферали, птероподли ва майда сув ўсимликлари қолдиқлари 
бўлади. 
Океанлар туби юқорида қайд этилган вилоятларга нисбатан кам 
ўрганилган. Океан тубининг чуқурлиги 2500 м дан 6000 м гача, умумий 
майдони 283,7 млн.км
2
дан ортиқ. Қирғокдан анча узоқ масофада 
бўлганлигидан тўлқин олиб келган чўкиндилар унгача бориб етмайди. 


443 
Океан туби чўкиндиси икки хилдир: а) органик ил, б) океандаги органик 
(қизил) илдан ташкил топган. Органик илларга радиолярийли, 
глобигеринли ва диатомли турлари кўпроқ учрайди. Океанда яшовчи 
глобигеринлар ҳалок бўлгач, уларнинг чиғаноғи сувда эрийди. 
Чиғаноқлар катта чуқурликларда босим ортиб кетишидан, ҳарорат 
пасайишидан ва чиғаноқ таркибидаги майда минерал кристалларнинг 
ажралиб кетишидан эриб кетади. 
Диатомли ил
- денгизлардаги кремнийли сувўтлари қолдиғидан 
тўпланади. Булар совуқ сувли денгизларда вужудга келади. Бундай 
майдонларга Антарктика атрофи ва Тинч океанининг шимолидаги 
ўлкалар киради. 
Радиолярийли ил
- денгизларнинг энг чуқур жойларида (4000 - 
5000 м) ҳосил бўладиган жинс бўлиб, таркибининг 50% дан кўпроғини 
бир ҳужайрали радиолярий ҳайвонларининг қолдиғи ташкил этади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish