Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Ташиш (транспортировка).
Дарё оқимлари нураш ва эрозия 
жараёнларда ҳосил бўлган материалларни оқимга қўшиб олади ва 
уларни оқим йўналишида таший бошлайди. Бундай ташиш турли 
усулларда содир этилади: 1) ўзан тубида думалатиш; 2) лойқа сифатида 
муаллақ ҳолда, 3) коллоид ва чин эритмлар ҳолида. 
Ўзан тубида думалатиш йўли билан кўчириладиган материал 
чуқурлатиш эрозиясини кучайтиради ва ўзи ҳам аста-секин майда-
ланади ва думалоқланади. Шу йўсинда ғўлатошлар, гравий ва қум 
доналари вужудга келади. 
Дарё сувларида эриган ҳолда карбонатлар (CaCO
3
, MgCO
3

Na
2
CO
3
), сульфатли бирикмалар (CaSO
4
, MgSO
4
, Na
2
SO
4
), тузлар ва 


365 
кремнезем ташилади. Эриган моддаларнинг 60% карбонатлардан иборат 
бўлади. 
Аллювийнинг шаклланиши (аккумуляция). 
Дарёларнинг 
эрозия устувор бўлган дастлабки ривожланиш босқичларидаёқ унинг 
баъзи участкаларида бўлакли жинслар тўплана бошлайди. Олдин бу 
ётқизиқлар турғун бўлмайди. Дарёлар тўлиб оққанда, сув ҳажми ва 
оқим тезлиги ошиши туфайли, улар яна оқимга қўшилиб кетади ва 
пастга қараб ташила бошлайди. Аммо мувозанат профили 
шаклланишида ва водийнинг кенгайиб бориши жараёнида доимий 
турғун бўлган ётқизиқлар тўплана бошлайди. Бунда биринчи навбатда 
оқимнинг қуйи қисмида, мувозанат майдонида чўкиндилар тўпланади. 
Кейинчали 
регрессив
эрозиянинг ривожланиши ва мувозанат 
профилининг шаклланиши дарё водийсининг бошқа қисмларида ҳам 
аккумуляция учун шароит туғдиради. 
Дарё оқизиб келган ётқизиқларни аллювиал ётқизқлар деб аталади. 
Аллювий континентал ётқизиқларининг муҳим генетик типи саналади. 
Улар турли ёшдаги ётқизиқларда учрайди. Уларнинг тўртламчи давр 
ётқизиқлари кесмасида аҳамияти жуда каттадир. Аллювиал ётқизиқлар 
дарё супаларини ва кенг аллювиал водийларни қоплаб ётади. Улар 
йирик бўлакли тоғ жинсларидан тортиб то майда донали қумлар ва 
алеврит зарраларидан таркиб топган бўлади. Алювиал ётқизиқлар 
орасида ўзан ва қайир фациялари ажратилади. Одатда ўзан фацияси 
йирик бўлакли, қайир фацияси эса майда заррали чўкиндилардан таркиб 
топган бўлади. 
Бевосита дарё ўзани ҳосил қилган ётқизиқлар ўзан аллювийи 
(фацияси) дейилади. Улар бутун водий майдонини қоплаб ётади. Кўп 
ҳолларда текислик дарёларининг ўзан фацияси яхши сараланган турли 


366 
донали қумлардан иборат бўлади. Кесмасининг асосида эса гравий 
қўшимчаларига эга бўлган дағал донали қумлар учрайди. 
Аллювиал ётқизиқлар ўзандаги сув оқимларининг бўлакли 
материалларни ташиши туфайли ҳосил бўлади. Улар узан тубида, қайир 
ва қайрусти супалари тагида ривожланган бўлади. Тоғ ва текислик 
дарёларининг аллювий ётқизиқлари ажратилади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish