16.2. Ерости сувларининг кимёвий таркиби.
Табиатдаги сувлар, жумладан ерости сувлари ниҳоятда кучли
эритувчанлик хусусиятига эгадир. Ёмғир ерга тушгунча чанг ва газлар
билан аралашиб, таркибини ўзгартиради. Оқар сувларнинг бир қисми ер
қатламлари остига шимила бошлайди ва ҳар хил таркибли жинслардан
ўтиб, уларни қисман эритиб, ўз таркибини ҳам ўзгартиради. Ерости
суви таркибига ётқизиқлар таркиби, уларнинг чуқурлиги, ётиш ҳолати
ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
Ётқизиқлар орасидаги сувлар таркибида эриган моддаларнинг
миқдори жуда хилма - хилдир. Табиатдаги барча ерости сувлари
минералланиши жиҳатидан туртта катта гуруҳга бўлинади: 1. Чучук
сувларнинг умумий минералланиши 1 г/л гача. 2. Шўрроқ - 1 дан 10 г/л
гача. 3. Шўр - 10 дан 50 г/л гача. 4. Ўта минераллашган сув, умумий
минералланиши 50 г/л дан кўп (200 - 300 г/л). Юқорида кўрсатилган
гуруҳлар
ерости
сувларининг
минералланиши
бир
меъёрда
380
бўлмаслигини кўрсатади. Агар 1 л ерости сувида 1 г дан кам туз бўлса, у
ичиш учун яроқли ҳисобланади. Ерости сувлари кимёвий таркибининг
асоси бўлиб НСО
3
-
, SO
4
2-
, С1
-
анионлари ва Са
2+
, Mg
2+
, Na
+
катионлари
саналади. Уларнинг нисбати ерости сувларининг ишқорлилиги,
қаттиқлиги ва шўрлигини белгилайди.
Анионларининг устуворлиги бўйича ерости сувлари:
- гидрокарбонатли;
- сульфатли;
- хлоридли ҳамда уларнинг гидрокарбонат-сульфат, сульфат-
хлоридли ва бошқа оралиқ турлари ажратилади.
Асосий катионлар ва анионлардан ташқари чуқурликлардаги
сувли горизонтларда бошқа компонентлар - бром, йод, стронций, литий,
радиоактив элементлар, волородсульфид, карбонат ангидрит гази
бўлиши мумкин. Бор, бром ва йоднинг юқори концентрацияси нефт ва
газ конларидаги ерости сувлари учун характерли ва улар саноат тарзида
ажратиб олиниши мумкин.
Минерал сувлар
.
Киши организмига физиологик таъсир этадиган
ва биологик фаол, даволаш мақсадида фойдаланадиган сувлар минерал
сувлар деб аталади. Ерости ётқизиқларидаги минераллар ва газга
тўйинган сувлар одатда шифобахш ҳисобланади. Лекин ерости минерал
сувларининг ҳаммаси ҳам даволаш учун яроқли бўлавермайди. Минерал
сувлар таркибида даволаниш учун зарур бўлган минерал элементлар
бир хил миқдорда бўлмай, баъзиларида кўпроқ, баъзиларида камроқ
бўлади. Минерал сувлар таркибида темир, маргимуш, радий, бром, йод
ва бироз газ бўлади. Минерал сувлар фақат таркибига қарабгина эмас,
балки ҳароратига қараб ҳам хилма -хил бўлади.
381
Ҳарорати бўйича минерал сувлар совуқ (20°С гача), илиқ (20 дан
37°С гача), иссиқ (37 дан 42°С гача) ва жуда иссиқ (гипотермал - 42°С
дан юқори).
Минерал
сувлар,
асосан, ёш тоғлар ва
вулканли ўлкаларда кўп
учрайди. Улар булоқлар
ва чашмалар шаклида ер
юзасига
чиқади
(139-
расм). Минерал сувлар
тектоник ҳаракат нати-
жасида вужудга келган ер
ёриқлари ва у ердаги
моддаларнинг ўзгариши,
аралашиши ва босими билан боғлиқдир. Ёш тоғли ўлкаларда, масалан,
Кавказ, Помир тоғларида, Камчатка ва Курил оролларида,
Ўзбекистонимизда ҳам минерал сувлар кўп. Ҳозирги пайтда бундай
минерал сувлардан медицинада ва саноатда кенг фойдаланилмоқда.
Таркиби, хоссаси ва даволаш аҳамияти бўйича уларнинг орасида
карбонат ангидритли, водородсульфидли ва радиоактив минерал сувлар
ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |