Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Карбонат ангидритли
кучли газланган сувлар Кавказда кенг 
тарқалган. Бу Кисловодск ва Железноводск Нарзанлари, Грузиядаги 
Боржоми ва Арманистондаги Жермук курортларининг сувларидир. 
Европада Франциянинг Виши ва Чехиянинг Карлова Вари 
курортларининг сувлари шифобахш ҳисобланади. 
Водородсульфидли минерал сувлар
эркин водород сульфидга 
бойиган бўлади. Улар Сочида (Мацеста), Доғистонда (Талги), Латвияда 
139-расм. АҚШдаги минерал сув булоғи.
 
www.fototerra.ru 


382 
(Кемери), Ўролбўйида (Усть-Качки), Тожикистонда (Обишифо) ва 
бошқа жойларда учрайди. Ҳозирги вулканизм вилоятларида 
водородсульфидли сувлар ривожланган. 
Радиоактив сувлар
радиоактив элементлар, биринчи навбатда 
радий эманацияси – радон билан бойиган бўлади. Радонли сувлар 
Грузиядаги Цхалтубо ва Олтойдаги Белокуриха курортларида даволаш 
мақсадларида кенг қўлланилади. Улар ҳозирги вулканизм вилоятларида 
(Камчатка, Курил ва Япон ороллари) ҳам тарқалган. 
 
16.3. Ерости сувларининг геологик иши 
Узлуксиз ҳаракатда бўлган ерости сувлари муайян геологик 
ишларни бажаради. Улар тоғ жинсларини эритади, эриган 
маҳсулотларни ташийди ва маълум турдаги ётқизиқларни ҳосил қилади. 
Ерости сувларининг геологик ишида тоғ жинсларига кимёвий ва 
механик таъсири етакчи аҳамиятга эга. Бу жараёнларнинг натижалари 
бўлиб карст ва кўчкиларнинг ҳосил бўлиши ҳисобланади. 
Карстланиш жараёнлари.
Карст деб ерости сувлари таъсирида 
дарзлашган тоғ жинсларининг эриши, ерусти ва еростида ўзига хос 
рельеф шаклларини ҳосил қилишига айтилади. 
Сув таъсирида яхши эрийдиган жинсларга галоидлар (ош тузи ва 
калий тузи), сульфатлар (гипс ва ангидрит) ва карбонатлар (оҳактош ва 
доломит) киради. Туб жинсларнинг таркиби бўйича тузли, сульфатли ва 
карбонатли карстлар ажратилади. Карбонатли жинслар кенг 
тарқалганлиги туфайли карбонатли карстлар табиатда кўп учрайди. 
Минерал ва газ компонентларга эга бўлган табиий сувлар етарли 
даражада агрессив бўлади. Ерости сувлари тоғ жинсларидаги 
дарзликларга кириб ва уларни аста-секин эритиб, карстли ландшафтни 


383 
шакллантиради. Бундай ландшафт Қримда (Яйла), Кавказда, Ўролда, 
Болқон яриморолида, Карпат ва Альп тоғларида кенг ривожланган. 
Эриш жараёни ерусти ва еростида турли-туман карст шаклларини 
ҳосил қилади (140-расм).
Карстлар 
ерустида 
сув 
таъсирида 
очилиб 
қолган эрувчи тоғ 
жинслари 
юзасида 
ривожланади. 
Уларнинг 
орасида 
каррлар, 
понорлар, 
карст воронкалари ва 
қудуқлари ажратилади. 
Каррлар
тоғ жинслари юзасида жўяклар, чандиқлар, ёриқлар 
шаклидаги унча чуқур бўлмаган (бир неча сантиметр) чуқурчалар 
мажмуасидан иборат. Улар кенг ривожланган жойларда ўтиб 
бўлмайдиган карр майдони ҳосил бўлади. 
Понорлар
катта қияликдаги ёки тик қудуқсимон шаклдаги тешик 
бўлиб, у орқали юза сувлари чуқурликка оқиб ўтади. Бундай сув ютувчи 
тешиклар 
одатда 
дарзликлар 
ўзаро 
кесишган 
жойларда 
шаклланади.
Карст воронкалари
- ер юзасида энг кенг тарқалган карст 
шаклларидир. Бу катта қияликдаги деворларга эга бўлган конуссимон 
ёки косасимон чуқурликдир (141-расм). Тик деворга эга бўлган тури 
карст қудуғи дейилади (142-расм). Уларнинг диаметри одатда 1 дан 5 м 
гача боради, базан 15-20 м ни ташкил этади. Улар тоғли районларда 
ҳам, текисликларда ҳам учрайди. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish