Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


-расм. Карст ғоридаги концерт



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

145-расм. Карст ғоридаги концерт 
зали.
www/Saga.ua 
 
146-расм. Арагонит кристаллари.
www/Saga.ua


388 
Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакли ва кўлами билан ажралиб 
туради. Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига 
шимилаётган атмосфера ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув 
ўтказмайдиган қатламга етгач ёнбағир бўйлаб оқади. Ҳосил бўлган 
юзага силжиш юзаси дейилади. Силжиш юзаси устида турган ер 
массасига гравитация кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя 
ҳосил қилиб узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий 
бошлайди. Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м
3
ларгача боради. 
Ер кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, 
атмосфера ёғинлари миқдорига боғлиқ ҳолда ривожланади. Ёнбағир 
қиялиги қанчалик нишаб бўлса, кўчкининг тезлиги шунчалик катта 
бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, 
чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб кетади. 
Тарихий манбаларга назар ташласак, ҳудудимизда XX асрнинг 60-
йилларигача бу жараён табиий омил натижасида ривожланиб 
борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва тоғолди 
водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий сабаб 
гидрометеорологик 
шароитнинг 
мураккаблашуви, 
атмосфера 
ёғинларининг ҳаддан зиёд бўлиши, қадимдан лалмикор ерлар 
ҳисобланган тоғолди зоналарида хўжалик фаолиятининг кенгайти-
рилишидир. Тоғолди адирликларида кўндалангига техник ишлов 
берилиши натижасида ёнбағирнинг эрозияга бардошлилиги пасайиб 
кетади ва бу хол аввал маҳаллий, кичик-кичик, сўнг йирик кўчкилар 
пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса, бундай жойлар аҳоли 
яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса, жуда катта хавф туғдиради. 
Ер кўчиши осуда турмуш тарзига хавф солиши, айниқса қишлоқ 
хўжалик истеъмолида бўлган майдонларга катта зарар етказиши 


389 
оқибатида кўпгина иқтисодий қийинчиликни юзага келтиради. Шунинг 
учун уларнинг пайдо бўлиши, тарқалиш майдонлари махсус дастурлар 
асосида ўрганиб чиқилиб, керакли хариталар тузилмокда. 
Марказий Осиё ҳудудларида тарқалган кўчкилар иқлим шароити 
билан узвий боғлиқ. Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 
йилларда атмосфера ёғинлари меъёрдан юқори бўлгани учун кўчки 
жараёнлари ҳам кўп бўлган.
Республикамизда кўчки жараёнлари Сурхондарё, Қашқадарё, 
Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудларида энг 
кўп тарқалган. 
Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини кейинги 40 йил ичида 
таҳлил қилиш уларнинг кўпайганлигини кўрсатади. 1962 йилдан 1970 
йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача (уч мингдан 
ортиқ) кўчкилар содир бўлган. Бу даврларда атмосфера ёғинлари жуда 
кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг охирги ўн йиллиги 
кўчки жараёнининг жуда фаоллашган йили ҳисобланади. 
Кўчкилар туфайли халқ хўжалиги объектларига ҳам жиддий зарар 
етказади. Бунда саноат иншоотлари, темир йўл плотналари ҳам ишдан 
чиқиши мумкин(147-расм). 
Ерости сувлари геологик ишининг яна бир экзотик тури бўлиб 
балчиқ вулканизм ҳисобланади. Балчиқ вулканизм - бу ер қаъридан 
маълум каналлар бўйлаб даврий равишда газ, сув ва балчиқнинг отилиб 
чиқишидир. Балчиқ вулканларнинг ҳосил бўлиши учун ер пўстида сув, 
кўп миқдорда газ, гилли жинсларнинг кенг тарқалганлиги ва бу 
материалларнинг даврий равишда ер юзасига отилиб чиқиши учун 
аномал босим ва ер ёриқлари бўлиши лозим. Омилларнинг бундай 
уйғунлиги асосан нефт ва газ конлари ривожланган вилоятларда 


390 
кузатилади ва ушбу ҳудуднинг нефтегазлилигининг бевосита белгиси 
ҳисобланади (қаранг: Вулканизм). 
Ерости сувлари бузиш ишларидан ташқари материалларни 
ташийди ва ётқизади. 
Ташилиш асосан кимёвий шаклда, яъни чин ва коллоид эритмалар 
тариқасида амалга оширилади. 
Эритмалардан 
чўкинди 
ҳосил 
бўлиши 
уларда 
модда 
концентрациясининг ошиши, ҳарорати ва фильтрациясининг пасайиши 
ва бошқа сабаблар орқали рўй бериши мумкин. 
Ерости сувлар билан боғлиқ бўлган ётқизиқлар орасида оҳакли ва 
кремнийли туфлар ва қўнғир темиртош кенг тарқалган. 
Оҳакли туфлар
— кальцитдан таркиб топган ғовак ва бўшлиқли 
жинслар бўлиб, ерости сувларининг чиқиш жойларида ҳосил бўлади. 
Нисбатан йирик бўшлиқларга эга бўлган бундай туфлар 
травертиналар 
дейилади. 
Тоғ 
ёнбағирларида 
травертиналарнинг 
ётқизилиши 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish