Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


Континентал (материк) этакларнинг ётқизиқлари



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Континентал (материк) этакларнинг ётқизиқлари. 
Бу 
ётқизиқларнинг шаклланиши лойқа оқимлар фаолияти билан боғлиқ. У 
каньонларни чуқурлатиб юқори ва ўрта оқимларда эрозион ишларни
ўрта оқимидан бошлаб аккумуляция жараёнларини содир этади. Шу 
боисдан ҳам сувости водийлари, супалар, ёйилмалар (қуруқликдагидек) 
пайдо бўлади. Лойқа оқим олиб келаётган ва ёйилмадаги ётқизиқларни 
турбидит
ётқизиқлари
деб аталади. Энг йирик турбидитни Бенгал 
қўлтиғига қуйиладиган Брахмантура билан Ганга дарёлари ҳосил 
қилган. Бу дарёларнинг ётқизиғи барча дарёлар келтирган 
турбидитларнинг 12% ташкил этади (йилига 21 млрд.т оқизиқ 
келтиради, ёйилмадаги ётқизиқнииг қалинлиги 5 км дан ошади). 
Эгаллаган майдонига кўра дунёдаги энг катта қуруқлик дельтаси ҳам 
Ганга - Брахмапутра дельтаси ҳисобланади. 


444 
Лойқа оқимлар туфайли чўкинди материалларнинг тўпланишида 
флиш ётқизиқлари
ҳосил бўлади. Флиш ётқизиқлари учун градацион 
қат-қатлик характерли бўлади. 
Океан ложаси (абиссал) ётқизиқлари. 
Океанга келтириладиган 
материалнинг фақат 20 % океан ложасида чўкмага ўтади. Қолган 80 % 
континентал четда тўпланади. Океан чуқурлигининг ошиши ва 
материклар соҳилидан узоқлашган сари терриген гилли материал 
миқдори камайиб боради, бунда органоген (карбонатли ва кремнийли) 
ва полиген чўкиндилар (қизил гиллар) кенг тарқалган. 
Органоген чўкиндилар асосан планктон фораминифералар ёки 
наннопланктон 
сувўтлари 
(кокколитофоридлар) 
ва 
камроқ 
моллюскаларнинг оҳакли чиғаноқлари ва қолдиқларидан иборат. 
Фораминиферали оҳактошлар 2000-3000 м дан 4500-4700 м 
чуқурликларгача, 
яъни 
карбонат 
ҳосил 
бўлишининг 
критик 
чуқурлигигача тарқалган. Бу чуқурликдан пастда совуқ сувлар СаСО
3
га 
тўйинмаганлиги сабабли фораминифераларнинг чиғаноқлари эриб 
кетади. 
Бундан ортиқ чуқурликларда кремнийли полиген чўкиндилар 
тўпланади. Кремнийли чўкиндилар диатомитлар ва радиоляритлардан 
иборат бўлади. 
Диатомли кремнийли чўкиндилар асосан (70-75 %) диатомли 
иллардан таркиб топган бўлиб, уларнинг таркибида диатом сувўтларинг 
опалли ғилофлари ва уларнинг детрити устуворликка эга.
Радиолярийли кремнийли чўкиндилар бир ҳужайрали планктон 
организмлар - радиолярийларнинг қолдиқлари тўпламидан иборат.
Полиген чўкиндилар мураккаб келиб чиқишга эга. Уларга жи-
гарранг ёки қизил рангли чуқурсувли (пелагик), карбонатсиз иллар 


445 
киради. Улар 4000-6000 м чуқурликларда организмларнинг оҳакли 
колдиқлари эриб кетиши туфайли карбонатларга эга бўлмайди.
Қизил гилларнинг комплекс таркиби уларни алоҳида гуруҳга 
ажратишга имкон беради. Чуқурсувли қизил гиллар жуда секин, 1000 
йилда 1 мм тезликда тўпланади. 
Қизил гиллар Тинч океанининг абиссал ботиқликларида кенг (50 
% яқин), Атлантика ва Ҳинд океанларида эса камроқ тарқалган. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish